Башар Асаднинг парламентдаги нутқи вақтида мазаси қочди (видео)
август 13, 2020 15:08 Asia/Tashkent
Сурия президенти Башар Асад парламентнинг янги таркиби депутатлари олдидаги нутқи бошида қон босими тушиб кетиши – гипотония хуружи сабабли ўзини бироз бетоб ҳис қилди.
“Президент Асад қон босими тўсатдан тушиб кетгани сабабли нутқини тўхтатишига тўғри келди”, деб маълум қилинган хабарда. У кичик танаффусдан кейин нутқини давом эттирган, бироқ 15 дақиқадан кейин дори қабул қилиш учун залдан бир дақиқага чиқиб туришини сўраган.
Ёрлиқ