Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилди (фотожамланма)
август 16, 2020 11:00 Asia/Tashkent
Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилди.
Соат 06:00 дан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон», «Чилонзор» ва «Юнусобод» йўналишлари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлаган бўлса, «Юнусобод» йўналишининг янги қуриб битказилган бекатлари, шунингдек, ҳалқа метро йўналишининг Дўстлик—Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмаслиги айтилган.
Ёрлиқ