август 17, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • Америка 28 мурдод давлат тунтаришидан 67 йилдан кейин

Америка Эрон халқига қарши кўп душманлик сайъ-ҳаракатларни амалга оширди.

Милодий 1953 йилда Эроннинг қонуний давлатини ағдариш мақсади билан лойиҳалаштирилган ва амалга оширилган  "Аякс" амалиёти номли 28 мурдод давлат тунтариши Американинг душманлик сайъ-ҳаракатлари жумласидандир. 

28 мурдод давлат тунтариши Эроннинг уша вақтдаги бош вазири Муҳаммад Мусаддиқнинг қонуний давлатини а0ғдариш мақсадида Американинг МРБ ва Британиянинг махфий жосуслик хидматининг молиявий ҳимояти билан ижро этилди. 

Йиллар ўтгач Британия ва Америка давлатининг ошкор бўлган махфий ҳужжатлари 28 мурдод давлат тунтарилишида Эроннинг қонуний давлатини ағдариш учун уларнинг уйнаган ролини намоён этади.  2017 июн ойида МРБ ушбу давлат тунтарилишида Американинг уйнаган ролини тасдиқлаш зимнида, бу масала бўйича бир ҳужжатни нашр этди.

Американинг собиқ ташқи ишлар вазири Мадлин Олбрайт 

Бундан олдин 2000 йили биринчи маротаба Американинг уша вақтдаги ташқи ишлар вазири Мадлен Олбрайт 28 мурдод давлат тунтаришида Американинг ролини тан олган эди.  Шунингдек 2009 йилда Американинг собиқ президенти барак Абама  Қоҳирага қилган сафари чоғида 1332 йил 28 мурдод ойида рўй берган давлат тунтараиши Американинг ҳимояси билан амалга оширилганини тан олган эди. 

Форин Полиси журнали Америка давлат тунтариши ҳақида МРБ ҳужжатларининг нашр этилиши муносибати билан нашр этган мақоласида шундай деб ёзди: "Америка ва Британия жосуслик идораси давлат тунтарувини ижро этиш учун ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун мураккаб ва бир нечита босқичдан иборат режани амалга оширишди; шу жумладан Муҳаммад Мусаддиқнинг сиёсий мавқеини қоралаш учун ўзлварининг таблиғот ўтказиш воситаларидан фойдаланиш, Эрон миллий Мажлисининг уша вақтдаги айрим намояндаларга пор бериш, ҳарбий кучларни ташкил этиш ва ниҳоят кўча ва хиёбон эътирозларини йўлга қуйиш амалга оширишди." 

Бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш Американинг ажралмас сиёсатига айланиб қолган ва Америка кўп ҳукуматларни ағдаришда бевосита рол уйнаган.

Сиёсий ишлар бўйича эксперт Меҳдий Алихоний демократлар ва республикачилар ҳукуматининг турли даврларида Американинг халқаро аралашуви ва унинг оқибатлари ҳақида шундай ёзади: "Фақат 20 асрнинг иккинчи ярмида АҚШ 100 яқин ҳарбий давлат тунтариши ва ҳукуматни ағдаришни режалаштириб, унга раҳбарлик қилган. Ўнлаб марта бошқа мамлакатларни ҳарбий ишғол этиш учун бевосита иштирок этган ёки уларга ҳарбий аралашиш билан таҳдид солди. Ҳарбийларни киритиш , ҳарбий давлат тунтаруви билан таҳдид қилиш ёки Американинг бир ёқлама истак-хоҳишлари ва дастурларига тан беришни хоҳламаган халқ ва миллий давлатларни ағдариш мақсадида давлат тунтарувини амалга оширишга сайъ-ҳаракат қилиш сармоячилик манфаатида бўлган амал қиладиган давлатлар томонидан уларни алмаштириш орқали ошкора тарзда дахолат этиш АҚШ томониданг охирги бир аср, айниқса 50 йилларнинг бошларида дунё мамлакатлари, айниқса дунёнинг учинчи мамлакатларида амалга оширган йўл-йўриқларидан саналади." 

Мавжуд ҳужжатлар Американинг турли жосуслик идоралари халқ ҳукуматларини ағдариш учун давлат тунтарувини амалга ошириш учун катта рол унаганини кўрсатади. Бундай аралашув демократлар ва республикачиларнинг президентлик даврларида  доим  мавжуд эди. 

Америкалик тарихчи Девид Питер Эроннинг ички ишлари, айниқса 28 мурдод давлат тунтарувида дахолат этишининг тасири ҳақида Эрон ишларига аралаши баҳонаси биз учун жуда қимматга тушди. Америкалик нефт кампаниялари билан ҳамкорлик қилиш зарурати Американинг Эрон ишларига аралашишига сабаб бўлди ва бунинг оқибати бошқа мамлакатларнинг ишларига аралашмаслик  принципларини бузишдан эди.  

АҚШ-нинг қонунбузарликлари ҳақида кўп далиллар мавжуд. Ҳозирда бутун дунё биладиким, Америка дунёнинг нотинчликларининг асосий сабабидир. 

АҚШ расмийларининг исёнчиларни қўллаб-қувватлашини ва Эронда кўча намойишларининг асосий унсурлари ва саҳналарини МРБва Массад агентлари ва минтақадаги Эрон Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши бўлган тармоқлари билан бўғлиқ эканини тан олиш бу АҚШ-нинг Эронга қарши душманликларининг асл моҳияти ва чуқурлигини очиб беради.

Американинг собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтон 

Американинг собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтон "Қийин танлов" китобида Эронда президентлик сайловларидан кейинги эътирозларга ишора этиб, Америка президенти Барак Абама давлати Эронда 1388 йилги президентлик сайловларидан кейинги эътирозлардан сўнг дунё бўйлаб Эронга мухолиф бўлганлар орасидан 5000-дан ортиқ одамларни таълим -тарбия бериш учун ўнлаб миллион доллар сарфлади,-деб ёзган эди. 

Ўтган 41 йил давомида Америка амалдорларининг гина-кудуратлари такрорланиб келмоқда. Американинг охирги душманона сайъ-ҳаракати Тундар террористик гуруҳчасининг раҳбари Жамшид Шормаҳднинг эътироф этиши эдиким, йиллар давомида Американинг ҳимояси остида фаолият олиб борди.

Тундар террористик гуруҳчасининг раҳбари Жамшид Шормаҳд 

Тундар террористик груҳчаси 1383 йилда Фуруд Фулодванд лақабли Фатҳуллоҳ Манучеҳрий номли шахс томонидан ташкил этилди. Бу шахс ушбу гуруҳчани ташкил этиш мақсадини Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдаришдан иборат деб эълон қилганди.  

Америка президенти Дональд Трамп иқтисодий санкциялар ва сиёсий босимлар билан вазъиятни ўтмишга қайтаришга ва Эрон халқини Американинг зўравонлиги баробарида  таслим этишга умидвордир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 13 обон -дунё мустамлакачилиги билан қарши курашиш миллий куни муносабати билан сўзлаган нутқларида Эрон халқига нисбатан Американинг чуқур душманликларига ишора этиб, 1332 йил 28 мурдод кунидаги давлат тунтарувини Эрон халқи билан буюк шайтоннинг ошкора душманлигини муқаддимаси эди деб билдилар.

Ул ҳазрат сўнгги 41 йил давомида америкаликларнинг баъзи хатти-ҳаракатларини, жумладан таҳдидлар, тунтаришлар, санкциялар этник келиб чиқишга ундаш, бетартиблик, иқтисодий санкциялар, давлат тунтаруви,  америкаликларнинг айрим душманликларини эслатиб таъсир ва бошқа усулларини эслатиб ўтиб, улар бу муддат ичида қўлларидан келган бор ишни Инқилобдан келиб чиққан ташкилотлар, айниқса Исломий Жумҳурият тизимига қарши фитна-найранг уюштирдилар,-деб қўшимча қилдилар. 

Американинг бундай душманона сайъ-ҳаракатлари шуни кўрсатадики, Америка амалдорлари ҳалигача уша гегемоник тафаккур билан Эронга қарашади. Бу душманликнинг охири йўқ, чунки Америка мустамликачилиги моҳиятининг бир қисмидир. 

Ёрлиқ