Билим, малакали ва ижодкор инсон ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг ҳаракатлантирувчи кучидир
(last modified Sun, 23 Aug 2020 13:56:28 GMT )
август 23, 2020 18:56 Asia/Tashkent
  •  Билим, малакали ва ижодкор инсон ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг ҳаракатлантирувчи кучидир

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари Иш ва ишчи ҳафталиги муносабати билан сӯзлаган нутқларида ишлаб чиқариш маҳсулотларининг сон ва сифати ҳамда миллий бойликнинг ортишида ишчи ва иш берувчининг роли ҳақида тӯхталиб, малакали ва инновация руҳидаги ишчини иш сифатининг яхшиланишидаги асосий омил деб атадилар.

Шунингдек, қўшимча қилдилар: "Ҳозирги дунёда тезкор технологик ўзгаришлар, узлуксиз таълимни ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришдаги олдинги тажрибаларни қўллаш - бу ишлаб чиқариш самарадорлиги ва сифатини ошириш орқали иқтисодий фаровонликни қӯлга киритиш заруратидир."

Муваффақиятли иқтисодий моделлар бўйича кўплаб тадқиқотлар табиий ресурсларга, моддий ҳамда жисмоний капиталга қўшимча равишда инсон ресурсларига эга бўлган жамиятлар ривожланаётганлигини тасдиқлайди. Аслида, агар мамлакатлар маълумотли,   малакали ва аниқроғи, етарли ва тегишли ишчи кучидан фойдалансалар, катта иқтисодий ўсишга эришадилар; Чунки ҳар қандай мамлакатда ривожланишнинг биринчи ва энг муҳим таркибий қисми иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишда катта аҳамиятга эга бўлган ишчи кучи ҳисобланади.

Ривожланиш жараёни бўйича иқтисодчилар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, давлат сиёсати, жумладан, инсон капиталига инвестициялар ва илмий-тадқиқот ишларига сарфлаш нафақат иқтисодий ўсиш ва самарадорлик, балки даромадларнинг тўғри тақсимланиши ва иқтисодиётдаги тенгсизликнинг камайишига таъсир кўрсатади. Постмодернизм даврида инсон капитали ҳар қандай ташкилот ва мамлакатнинг энг юқори, энг муҳим ва энг катта бойлигидир.

Шунинг учун инвестициялар, айниқса ишлаб чиқаришни юксак фаровонлик даражасига етказиши мумкин бӯлган киберфазо ва сунъий интеллект билан боғлиқ инновацияларга инвеститция киритиш стратегик эҳтиёждир. Шу сабабли, кўплаб тадқиқотчилар, менежмент ва раҳбарлик  бўйича мутахассислар мамлакатнинг юқори маҳсулдорликка эришиши рақобатбардошлик, яхши рентабеллик ва юқори қўшимча қийматни вужудга келтирадиган ташкилот ва ширкатларларга боғлиқ,  деган фикрдалар.  Бундай ташкилотларни яратиш учун малакали ва тажрибали мутахассис одамларнинг мавжудлиги шарт.

Армстронг инсон капиталини индивидуалликни яратадиган ва қўллайдиган билим ва кўникмалар сифатида тасвирлайди:

Инсон капитали "аслида ходимларнинг онги ва фикрларидаги билимларни намоён этадиган,  ходимларнинг компетенциялари, муносабатлари ва ижодкорлиги комбинацияси сифатида белгиланган ташкилотни янгилаш ва қайта ташкил этишнинг асосий манбаидир”.

Бугунги кунда инсоният жамиятларида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида инсон ресурсларининг роли ва аҳамияти энг муҳим ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Инсон капиталининг улуши ошгани сайин, инсон капиталининг ЯИМдаги улушининг кўпайиши "билим иқтисодиёти" тушунчасини яратди.

Шунинг учун, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш шиорини танлаш, кўпроқ ишлаб чиқаришга эришиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашни англатади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг санкциялар даврида  ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга бўлган урғуси мамлакат иқтисодиётининг келажак стратегиясига ижобий нуқтаи назарни акс эттириши мумкин. Бугунги кунда мавжуд иқтисодий муаммолардан чиқишнинг ягона йўли ички имкониятларга таважжуҳ қилиш ҳамда ихтисослашган ва малакали кучларга суянишдир.  Ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга чуқур таъсир кўрсатадиган инсон капитали ўзини ўзгартириши ва бошқа институтларнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Бу иқтисодиётнинг доимий динамикасига олиб келадиган хусусиятдир.

Глобал ўзгаришларнинг кашшофларидан бири Алвин Тоффлер, бу мақсадга эришишнинг калиди билим ва технологиялардир, деб ҳисоблайди.

Кўпгина мамлакатлар ички ресурсларни режалаштириш ва уларга таяниш ҳамда билим ва технологияларга асосланган узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш орқали глобал иқтисодиётда муҳим мавқега эришдилар.

Глобал статистика шуни кўрсатадики, Эрон ишчи кучини ривожлантириш бўйича дунёда учинчи ўринда туради ва бу мамлакатда янги технологияларга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш нуқтаи назаридан нано ва янги технологияларга асосланган ширкатлар соҳасида яхши ўсиш кузатилмоқда.

Ҳозирги шароитда техник ва касб-ҳунар таълимининг ривожланиши Эроннинг иқтисодий ўсиши ва айниқса, ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш учун жуда муҳимдир.

Техник, касбий ва малакали тайёргарлик, албатта,   ўқимишли ёшлар ва ишчи кучлар учун билим, кўникма ва ижодкорликни ривожлантириш ва бирлаштиришни талаб қилади.Шунинг учун техник ва касб-ҳунар университетлари меҳнат бозорида талаб қилинадиган кўникмаларни ўргатишда муҳим рол ўйнайди. Уларнинг шогирдлари  саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига ихтисослашган бӯлиши керак. Ҳозирги кунда мамлакатнинг техник университетлари 174 та факултетда 150 мингдан ортиқ талабани тарбиялаб,  мамлакатнинг барқарор ривожланишида муҳим рол ўйнмоқда.

Мақсадли техник, касб-ҳунар ва тадбиркорлик таълими иқтисодий муваффақият, ижтимоий фаровонлик, ижодкорлик ва инновациялар, ишлаб чиқаришдаги муваффақиятларнинг миллий стратегияси сифатида муҳим рол ўйнайди. Ушбу жараён ишлаб чиқариш афзалликлари ва имкониятларидан мақбул фойдаланиш учун зарурий асосни таъминлайди. Бошқа томондан, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тадбиркорлик билан бирга иқтисодий ўсиш ва ривожланиш ҳамда инсон ресурсларининг имкониятларини кенгайтиришга муҳим таъсир кўрсатади. Ушбу йўналишда ҳаракат қилишнинг натижаси юқори ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва ишсизлик муаммосини ҳал қилишдир, натижада иқтисодий ривожланиш учун йўл очилади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  таъкидлаганларидек; "Бизда кўплаб олимлар, мутахассислар янги технологияларга асосланган ширкатлар ҳамда ихтирокор шахсиятлар мавжуд; Ва бу ҳар қандай мамлакатда энг муҳим иқтисодий инфратузилмалардан биридир; "Яъни, ҳар бир мамлакат учун энг муҳим иқтисодий инфратузилма инсон ресурсларининг мавжудлигидир."

 

 

 

 

 

Ёрлиқ