Боррел Белорусия иккинчи Украинага айланиши ҳақида огоҳлантириш берди
Белорусияда сиёсий бўҳроннинг давом этиши ва президентлик сайловларида яна сайланган ушбу мамлакат президенти Александр Лукашенкога қарши эътирозларнинг кескин кучайиши Белорусия келажагининг тақдири ҳақида хавотирланишларни келтириб чиқарди.
Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррел якшанба куни ўз изҳоротида Белорусиядаги ўзгаришлар ушбу мамлакатни "иккинчи Украина"-га айлантирмаслиги керак деб таъкидлади.
У Белорусия президенти Александр Лукошенко билан музокара қилиш ва муросага келиш орқали Белорусиянинг ички бўҳронини ҳал этиш зарурлигини таъкидлади. Жозеф Боррел 2014 йилда Россияга Қрим ярим оролини қўшилишидан кейин Россия билан кескинликлар ва ихтилофлар вужудга келишига ишора этиб, Европа Иттифоқи Белорусия иккинчи Украинага айланишини хоҳламайди,-деб эслатиб ўтди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсатлар бўйича етакчи расмийси 2014 йилда Украина инқирози пайтида Ғарб ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Белорусиядаги вазъият ва унинг иккинчи Украинага айланиши тўғрисида собиқаси бўлмаган тарзда огоҳлантириш берди.
2014 йилда Украина ғарбпарастлари ушбу мамлакат пойтахти Киевда, айниқса "Майдон" номланган шаҳар марказида Европа ва Ақшнинг бевосита сиёсий ва лагистик ёрдами билан оммавий норозилик намойишларини ташкил этиб Россияга мойиллик қиладиган Виктор Янукович давлатини ағдариб, Петро Порошенко раҳбарлигида Украинада ғарбпараст ҳукуматни ўрнатишди.
Ғарбнинг мақсади Россиянинг ғарбида жойлашган қўшни мамлакат Украинани ўзининг тўлиқ сиёсий ва иқтисодий нуфузим остида қуйиш ва ушбу мамлакатни Нато ташкилотига қабул қилиб, Россиянинг қуршовини кучайтириш билан уни яккалантириб қуйишдан иборат эди. Бироқ Москва ғарбликларнинг ушбу ҳаракатига жиддий аксиламал кўрсатди ва Украина ичидаги уруш жараёнида шарқ сепаратистларининг ҳимояси билан референдум ўтказиш орқали Украинадан Қрим ярим оролини ажратиб олиб, амалда ушбу мамлакатдаги Ғарб мойиллик қиладиган томонни оғир шароитда қуйди.
Ғарбликларнинг аччиқ тажрибасини этиборга олган ҳолда, энди Боррел Белорусия иккинчи Украинага айланмаслигини таъкидламоқда. Европа Иттифоқи бундан олдин 9 август куни Белорусия президентлик сайловлари натижасига муносабат билдириб, уни рад этган эди.
Россиянинг иттифоқчиси Александр Лукашенкони кетма-кет олтинчи муддатда қудрат бошига келтирган ушбу сайлов мамлакат мухолифларини 26 йиллик бошқарувини тугатишга мажбур қилди. Охирги президентлик сайловида Лукашенконинг асосий рақиби ва давлат мухолифларининг ҳозирги раҳбари Светлана Тихоновскаянинг талаби ҳам шундан иборат эди. Белорусиядаги кенг эътирозлар ва норозилик намойишларида ҳозиргача 3 киши ҳалок бўлди ва юзлаб киши яраланди. Маълумотларга кўра, ушбу мамлакатнинг етти мингга яқин фуқаролари хавфсизлик кучлари ва полиция томонидан ҳибсга олинган.
Лукашенко ўтган кунлар давомида якшанба куни ҳарбий кийим ва қўлида автомат билан мамлакатнинг хавфсизлик кучлари ўртасига ҳузур топди. Экспертлар Лукашенконинг бундай ҳаракат қилишининг сабабини мухолифларга ўз қудратини намойиш этиш ва эътирозларга якун ясаш учун намойишчиларга таҳдид солиш деб талқин этишди. Лукашенко охирги пайтда Белорусияда юз бераётган воқеаларга аксиламал кўрсатиб, Нато ташкилотини айблади ва Ғарбнинг бу ҳарбий ташкилоти Белорусияда тинчлик барҳам топишидан ошкора тарзда ҳимоят этмоқда,-деб таъкидлади. Унинг фикрига кўра, эътирозларнинг манбаси Белорусиянинг ташқарисида жойлашган ва Европанинг бошқа жойлари ва Россия ўртасида чекланган минтақани ижод этиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Россия етакчи расмийлари Белорусия юзага келган ҳозирги сиёсий бўҳронни ҳал этиш ҳақида ташқи кучларнинг аралашмаслиги зарурлигини қатъийлик билан таъкидлаб, ғарбликлар, айниқса Европа Иттифоқи ва Американинг Белорусиянинг ички ишларига аралашиши ҳақида огоҳлантириш беришди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якшанба куни Белорусиянинг ички ишларида Америка ва ғарбликларнинг дахолат этиши билан мухолифат қилиб, ҳеч қайси бир вариант ушбу мамлакатга юклатилмаслиги керак ва Белорусия халқининг ўзи ушбу бўҳрондан қандай чиқишни ҳал этиши керак ,-деб таъкидлади.
Америкалик сиёсий эксперт Тед Голен Карпентернинг айтишича, Россия Белорусия ва Украинани ўзининг нуфуз ҳавзасида эканини таъкидлашга далели бор ва аслида бу иккита мамлакат Россиянинг хавфсизлик зонасида жойлашган ва Кремл НАТО-нинг ўз чегарасида кўпроқ ҳарбий жойлашишига қарши туриш учун кураш олиб бориши мумкин.
Шундай қилиб, ғарбликлар Лукашенконинг ҳокимиядан кетиши билан шарқий Европада туб сиёсий ўзгаришларни истаган Белорусия мухолифати ва намойишчиларига доимий амалий ёрдам кўрсатиши давом этиши ва иккинчи томондан Россиянинг уни қўллаб-қувватлаши ва Москванинг Белорусияда ўз манфаатларини сақлашга ўрғу бериши билан бу мамлакатдаги ўзгаришлар Россия ва Ғарбнинг 2014 йилдаги Украинадаги инқирози каби қарама-қаршилик томон ҳаракат қилади.