Теҳрон қўшма баёноти; Эроннинг ҳусни нияти ва агентликдан умидлар
Эрон ва МАГАТЭ икки кунлий қизғин маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин агентликнинг Бош директори Теҳронда агентлик томонидан белгиланган масалаларни ҳусни ният билан ҳал қилиш тўғрисида келишувга келишди.
Эрон ва МАГАТЭ ташкилотининг чоршанба куни қабул қилган қўшма баёнотида Эрон ўз ихитёрм билан МАГАТЕ инспекторларини иккита марказларини кузатишига ижозат берди ва ушбу масалага ечим топиши учун агентликнинг инспекция ишларини енгиллаштиради; Томонлар шунингдек агентлик инспекторларини текширишни бошлаши санаси хусусида келишиб олишган,-деб келтирилади.
МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси душанба куни кечқурун Теҳронга келди ва Эрон расмийлари билан икки кун давомида томонларнинг ҳамкорлиги ва хавфсизлик мажбуриятлари доирасида баъзи ихтилофларни ҳал қилиш бўйича интенсив маслаҳатлашувлар ўтказди.
Эрон ҳар доим МАГАТЭ ташкилоти билан хавфсизлик мажбуриятлари доирасида яхши ҳамкорлик қилиб келган ва бу ҳамкорлик Баржом ядровий дастурлар имзоланганидан кейин ўзининг энг юқори чўққисига чиқди.
МАГАТЭ дунёдаги тахминан 20 фоиз текшируви 2015 йилда Эронда ўтказилган ядровий келишув синови доирасида ўтказилди.Бошқа таъбир билан ифдолаганда, агентлик инспекторлари ҳар йили Эронда 33 дан ортиқ қўшимча текширувни амалга оширди ва ҳар куни Эронда ўртача 6-та инспектор фаолият олиб боради.
МАГАТЭ инспекторларига бундай шароитни яратиш шуни кўрсатадики, Эрон ушбу агентлик билан констуктив муносабатда фаолият олиб боради ва МАГАТЭ охирги тўрт йил давомида берган ҳисоботларида ҳам Эрон агентлик билан конструктив даражада ҳамкорлик қилиши ва Теҳроннинг Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларига амал қилишининг яққол намунасидир.
МАГАТЭ Эрон ядровий фаолиятлари устидан кузатишни амалга оширадиган ягона масъул орган ҳисобланади. Шу билан бир қаторда ҳаракатнинг мустақиллиги ва сиёсий ёндошувдан қўл тортиш МАГАТЭ-ни ўзининг ихтисослашган мақсадларини амалга оширишда мувафаққиятли амал қилишини таъминлайди.
МАГАТЭ ихтисослашган ва техник орган сифатида, жосуслик асосида олинган маълумотларга эмас, балки ўзи олган маълумотларга асосланиб кузатиш фаолиятини амалга ошириши лозим.
МАГАТЭ-нинг мустақиллиги, холислиги ва профессионаллиги ҳукуматлар ва жамоатчиликни ташвишга солмоқда ва агентликнинг профиссионал мавқеи учинчи томон маълумотлари тасири остига қолмаслиги керак.
Эроннинг МАГАТЭ ташкилоти билан агентлик назарида бўлган иккита марказни кузатиш тўғрисида келишилган янги келишуви Эроннинг МАГАТЭ билан конструктив ҳамкорлик қилишидан далолат беради. Эроннинг ихтиёрий ва конструктив ёндошуви шунингдек МАГАТЭ-нинг оммавий афкор наздида ушбу агентликнинг мавқеи сақланиб қолиши учун ўзининг профессионал фаолиятини холис, мустақил ва ташқи аралашувсиз амалга ошириши учун умидларни кучайтиради.
Бундай шароитда МАГАТЭ Бош директорининг Эронга сафар қилиши ушбу агентликнинг бош директори сифатида агентликнинг обрў-эътиборини сақлаб қолиш ва ҳақиқатни ойдинлаш учун МАГАТЭ тпашкилоти ва Эрон ўртасидаги самарали ҳамкорликларни давом этттириш мақсадида сиёсий босимлар ва асоссиз иддаолардан қўл тортиб профессионал ёндошув билан фаолият олиб бориши учун муносиб имконият яратади.
МАГАТЭ ташкилоти Бош директори Рафаэль Гросси Эрон Ислом Жумҳурияти Ҳасан Руҳоний билан учрашганида, МАГАТЭ ва Эроннинг ҳамкорлигига ташқи омиллар ва овозлар таъсир етказишига йўл қуймаслик керак,-деб таъкидлади.