Америка сиёсий зўравонликка ўтмоқда
Америкада президентлик сайловлари ўтказилиши замони яқинлашиши билан бу мамлакат охирги ўн йилликлар давомида бошқа вақтларга қараганда сиёсий зўравонликка ўтган.
Америкада сўнгги сиёсий зўравонликда Орегон штатининг Портленд шаҳрида президент Доналд Трамп тарафдорлари автоуловининг машинаси ирқчиликка қарши фаоллар билан тўқнашганидан кейин бир киши ҳалок бўлди.
Бунинг оқибатида Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида ёзган паёмида сиёсий зўравонликка қарши куч ишлатишга чақирди ва АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги тенгсизлик намойишчиларига қарши курашиш учун "стол устидаги барча вариантлар "ҳақида гапирди.
Бир неча ой олдин оқ танли полиция зобити тиззаси остида қора танли Жорж Флойднинг ўлими ҳақидаги видео тарқалганидан сўнг АҚШда зўравонликнинг янги даври бошланди. Дастлаб, АҚШ-да тенегсизликка қарши норозилик намойишлари тинчлик билан ўтказилди, аммо полиция ходимлари намойишчиларга қарши зўравонликни қўллаганлари сабабли норозилик аста-секин янада радикал ва вайронагарчиликка айландиким, кўп намойишчилар ўлдирилди, яраланди ва қамоққа ташланди.
Бундан фарқли улароқ, баъзи шаҳарларда намойишчилар жамоат ва хусусий мулкка ҳужум қилишди ва кўп жойларда қулликдан ҳайкалларни йўқ қилишди.
АҚШ-даги ирқчиликка қарши норозилик намойишлари ва ушбу мамлакатда сайлов кампаниясининг авж олиши АҚШ-да зўравонликни янада кучайтирди.
Бир томондан Трампнинг рақиблари амалдаги президентнинг яна ғалаба қозонишига йўл қуймаслик учун кўчаларга чиқиб, тенгсизликка қарши норозилик намойишларини ўтказмоқдалар, бошқа томондан эса кўча зўравонликларини келтириб чиқариб, Трамп яна сайловда ғалаба қозониш учун ўз тарафдорларини кўчаларга олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Демократлар партиясининг сенатори Крис Мерфининг айтишича, Трамп унинг қайта сайланиши юқори қурқув ва зўравонликка боғлиқ деб ҳисоблайди.
"Трамп ошкора зўравонликни рағбатлантиради" - деди демократ номзод Жо Бойден кўчадаги зўравонликни қоралаган баёнотида.
Бироқ, АҚШ-нинг шаҳар ва кўчаларида тобора кучайиб бораётган сиёсий зўравонлик кейинги икки ой ичида пасайиши назарга ташланмайди.
Ноябр ойидаги сайловларнинг иккала томони ҳам демократлар ҳам ва республикачилар ҳам ўз тарафдорларини буни ҳаётларидаги энг муҳим сайловга айлантиришга чақиришди.
Республикачилар демократларни Американи йўқ қилишни истаган социалистлар, коммунистлар ва анархистлар деб аташади. Ўз навбатида демократлар республикачиларни шахсий ва ижтимоий эркинликларни йўқ қилишни истаган фашист ва диктаторлар деб аташади.
Бу ҳолат 19 аср ўрталарида фуқаролик уруши тугаганидан бери АҚШ-ни янги фуқаролар урушига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ яқинлашди. Бойденнинг айтишича "биз ўзимиз билан курашадиган мамлакат бўлмаслигимиз керак."
Аммо охир-оқибат америкаликлар бир-бири билан уруш қилмайдиган шароитлар яратилиши ёки яратилмаслиги сиёсатчиларнинг ўзаро тасирига ва АҚШ келажагидан қаттиқ хавотирда бўлган фуқароларнинг чекланишига боғлиқдир.