Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги алоқаларнинг конструктив истиқболи
(last modified Sat, 05 Sep 2020 10:22:32 GMT )
сентябр 05, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги алоқаларнинг конструктив истиқболи

МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги алоқалар охирги бир ярим йил давомида, яъни Рафаэль Гроссининг бош директорлик даврида ўтмишга тегишли ҳужжатлар, далилсиз иддаоли арим лойиҳалар ҳамда сиёсий босимлардан агентликнинг тасир остига қолиши сабабли салбий жараён олди.

Аммо бундай салбий қараш МАГАТЭ бош директорининг Эронга қилган охирги сафари ва агентлик ва Эрон ўртасида ўтказилган музокаралар давомида келишилган келишувлардан сунг ўзгарди. Эрон баёноти ва энди Вена баёнияси МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги алоқаларда янги саҳифа очилганидан дарак беради. 

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси

МАГАТЭ бош директори жума куни Эрон Ислом Жумҳурияти билан имзоланган NPT келишувини қўллаб-қувватлаш битим тўғрисидаги ҳисоботида Теҳрон ва МАГАТЭ ўртасида тузилган келишувни ва Теҳрон баёнотини мамнуният билан истиқбол этди.

Эрон Ислом Жумҳурияти ва МАГАТЭ 26 август куни агентлик бош директорининг Теҳронга икки кунлик ташрифи якунида қўшиа баёнот содир этишди.  

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ва Эрон атом энергетикаси раиси Алиакбар Солеҳий 

"Эрон ихтиёрий равишда агентлик томонидан белгилаб қуйилган иккита ядровий марказига киради ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун агентликнинг текширув ишларига кўмаклашади"-дейилади баёнотда. 

Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий

Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий оммавий ахборот воситалари билан қилган сўҳбатида, МАГАТЕ бош директори Эрон билан имзоланган NPT -ни ҳимоя қилиш тўғрисидаги шартномаси ҳақида берган ҳисоботида Эрон билан муносабатларнинг конструктив истиқболлари кўрсатилан,-деб изҳор этди. 

Теҳрон баёноти шуни кўрсатдики, Эрон Ислом Жумҳурияти МАГАТЭ ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш ва анъанавий кузатувларда ҳеч қандай муаммоси йўқ. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бу ҳақда ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "бизнинг яширадиган нарсамиз йўқ"  ва қабул қилинадиган ягона ечим йўли ҳам мавжуд. Бу ягона йўл бу агентлик билан келишувга келиш учун сайъ-ҳаракат қилишдир. Агар бирон бир келишувга эришилса, унда Америка монеа яратмоқчи бўлган Эронга қарши фронт бартараф этилади." 

Бу мавзўни таҳлил этишда АҚШ-нинг Эронга қарши мақсадлари тўғрисида иккита кучли ва деярли тахминлар мавжуддир.

Биринчи фарзия бу Эрон ва МАГАТЭ ўртасида қарама-қаршиликни яратишдан иборатким, Трамп маъмурияти расмийлари ва АҚШ Конгрессидаги баъзи экстремистик унсурлар учун энг мақбул вариант ҳисобланади.  

Иккинчи фарзия эса ҳалигача ишчи дастурлар рўйхатида бўлган халқаро арсада Эронни яккалантириб қуйишдан иборатдир. 

Аммо Америка биринчи ва иккинчи фарзияда ҳам мувафаққиятга эришолмади. Америка Хавфсизлик Кенгашида, яъни Моша (санкцияларни автоматик тарзда қайта тиклаш) механизмидан фойдаланишда мағлуб бўлиши ва Эронга қарши жорий этилган қурол-яроқлар бўйича санкция муддатини узайтириш билан жиддий мухолифатларга юзмаюз бўлганидан сўнг иккита оғир мағлубиятга дуч келишидан кейин энди МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги алоқаларни бузишда ҳам мағлубиятга учраган. 

АҚШ Эрон бўйича МАГАТЭ ташкилоти тадқиқотлари ҳақидаги мазўдан Баржом ядровий келишувининг обрў-эътиборини пасайтириш ва ўзининг максимал даражада босим ўтказиш сиёсатини оқлаш учун восита сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. 

Вашингтон қурол-яроқларни назорат қилиш анжуманининг ядровий қуролларни тарқатмаслик сиёсати директори Келсей Девенпорт

Вашингтон "қурол-яроқларни назорат қилиш анжуманининг ядровий аслаҳаларини кенгайтиришни ман этиш бўйича сиёсат марказининг раиси Келсей Девенпортнинг  (Кelsey Davenport) сўзларига кўра, Эроннинг хавфсизлик чоралари бўйича мажбуриятларга риоя қилиши ҳукуматларнинг БМТ санкцияларини амалга оширишдаги АҚШ-нинг босимига қарши туришга қаратилган ҳаракатларига ҳисса қўшади. 

Эрон ўз зиммасига олган мажбуриятларига қараб амал қилиши билан Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун амалда европалик учлик мамлакатларининг сайъ-ҳаракатларини кучайтирди ва шу тартиб билан Эронга қарши БМТ ташкилотининг санкцияларини тез равишда қайтариш ва Хавфсизлик Кенгашидан Американинг сўистеъмол этиш йўлига тўссиқлик яратди. 

Энди, Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси эслатиб ўтганидек, Эрон қўшма баёнот ва агентлик бош директори берган ҳисоботини келишув ва мажбуриятларни мустақил, холис ва профессионал тарзда амалга ошириш орқали МАГАТЭ ташкилотида Эрон билан боғлиқ масалаларни нармаллаштиришда муҳим қадам бўлишини кутмоқда.