Америка расмийлари хорижий мамлакатларни Америка президентлик сайловларига дахолат этишда айблашмоқда
(last modified Mon, 07 Sep 2020 10:06:16 GMT )
сентябр 07, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Америка расмийлари хорижий мамлакатларни Америка президентлик сайловларига дахолат этишда айблашмоқда

Американинг жорий йилдаги жанжалли президентлик сайловларининг ўтказиш муддати яқинлашиши билан Америка расмийлари хорижий мамлакатларни ушбу сайловларда дахолат этишда айблашга сайъ-ҳаракат қилишмоқда

 

Америка миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Роберт Обрайн

Америка миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Роберт Обрайн учта мамлакат, яъни Эрон, Россия ва Хитой ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайловларида дахолат этишни мақсад қилган иддаоси билан бу учта мамлакат ўртасидан Хитой ноябрги президентлик сайловларига аралашиш учун кенг ва жиддийроқ дастур тузган,-деб айтди. 

АҚШ-даги президентлик сайловлар бўйича расмийлар шунингдек Америкадаги бошқа хавфсизлик ва разведка хизматлари вакиллари овоз бериш тизими хавфсизлигини ва овоз овоз бериш ҳамда ҳисоблаш жараёнларини ҳеч ким манипуляция қила олмаслигини бир неча бор таъкидладилар.

Бироқ, бир қатор АҚШ расмийлари ҳали ҳам баъзи мамлакатларни АҚШ сайловларига аралашаётганлигини аниқлашда айблашмоқда. Ушбу иддао 2016 йилги сайловлар пайтида Россияга қаратилган эди ва ҳозирда эса учта мамлакат мамлакат, шу жумладан Россия, Хитой ва Эрон ана шу айблоқлар билан юзмаюз бўлмоқда.

Бу иддаоларни икки жиҳатдан таҳлил этиш лозим. Биринчидан, америкалик расмийлар салоқлар жараёнида бузғинчилик, режанинг йўқлиги ва тартибчизликлар масъулиятьини бошқаларнинг буйнига қуйиб, сайловни ўтказишда асосий ислоҳотлар киритиш масъулиятидан қочишга ҳаракат қилишмоқда. Бошқа томондан Америка расмийлари узатилаётган хабарлар ансинча америкалик сайловчилларга фактларни очиб беришидан ва сайлов пайтида уларнинг онгига тасир етказишидан хавотирланмшмоқда. Бундай хавотирланиш асосан шундан келиб чиқадиким, Америка давлатининг ўзи бошқа мамлакатларнинг сайловларига аралашадиган мамлакатларнинг олдинги қаторида жой олган ва турли тактикалар билан бошқа мамлакатларнинг сайловларига тасир етказган. Шунинг учун америкаликлар ўз рақиблари ва душманларига қарши ишлатилган уша усул ва йўлдан душманлари ва рақиблари томонидан уларга қарши ишлатилишидан хавотирга тушмоқда. 

Ақш қонунларига кўра, принципал равишда барча мамлакатлар қонуний равишда АҚШ сайловларига лоббичилик йўли билан аралашиши ва ўзларига маъқул бўлган номзадни қўллаб-қувватлашиши ёки уларга қарши ташвиқот қилиши мумкин. Айни пайтда, баъзи бир Европа давлатлари, бир қатор араб давлатлари билан бир қаторда сионистик режим ҳам америкалик сайловчиларнинг онгига тасир етказиш учун аралашиш масаласида биринчи ўринда тўради. Масалан, АҚШ-Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси (AIPAC) Исроил сиёсати ва АҚШ номзодлари ўртасидаги асосий боғловчи сифатида тан олинган. 2006 йилда нашр этилган икки америкалик халқаро муносабатлар профессори  Стивен Волт ва ва Жон Миршаймер-нинг "Исроил лобийлари ва Америка ташқи сиёсати" китобида Исроилнинг АҚШ сайловларига аралашуви ҳақида батафсил маълумот берган. 

Бироқ, АҚШ сайлов тизимидаги заифликлар ва самарасизликлар ҳукумат амалдорларини бошқа мамлакатларни айблашига ҳам олиб келди. Бугунги кунда янги тортишувга айланган ушбу заиф ва самарасизликлар қаторида почта орқали овоз бериш масаласига ишора этиш мумкин. 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг демократлар аъзоси Александрия Оккасио-Кортес

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг демократлар аъзоси Александрия Оккасио-Кортеснинг сўзларига кўра, Трамп "шахсий мойиллиги ва демократияни бузиш ва ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсадида почтани заифлантиришга ҳаракат қилмоқда".

Ушбу фарқларни яшириш учун АҚШ сайловларига чет элларнинг аралашуви масаласи АҚШ расмийлари томонидан жамоатчилик эътиборини АҚШ сайлов жараёнидаги асосий муаммолардан оммавий афкорни чалғитиш учун кутарилганга ўхшайди.