Эрон табиатининг жозибали манзаралари (19)
Мамотин битум булоқлари
Эронни мӯъжизалар мамлакати деб аташ мумкин; Бу ӯлканинг турли бурчакларида инсон қӯли тегмаган хазина каби минглаб минтақалар мавжуд. Жасорат билан айтиш мумкинки, тўрт фаслли бу мамлакатда дунёда мисли кӯрилмаган жозибали маконлар жуда кӯп.
Эрон шаршаралар, шовуллаган дарёлар ва ўрмонлардан ташқари дунёда булоқлар жаннати ҳамдир. Зулол сув, иссиқ сув, шўр сув булоқлари... Ана шундай ажойиб булоқлардан бири Эрон жанубидаги Ромҳурмуз шаҳри яқинида жойлашган Мамотин табиий битум чашмаларидир.
Битум булоқлари камдан-кам учрайдиган табиий ҳодиса бўлиб, унда табиий битум ердан булоқ сингари қайнаб чиқадида, баъзида ёнидаги сув чашмасига қӯшилиб, пастга қараб оқиб кетади. Ромҳурмуз туманининг сайёҳлик маконларидан бири бӯлган Мамотин битум булоғи Эроннинг миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
Ушбу қизиқарли ҳодиса ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.
Аҳвоздан 116 км шарқда жойлашган Ромҳурмуз шаҳри қарийб 4000 йиллик тарихга эга бӯлиб, у жуда кӯп қизиқарли ва ҳайратланарли табиий масканларга эга. Бу шаҳар қадимги замонларда "Самангон" деб аталган. Ӯша даврнинг шоҳи Ҳурмуз Сосоний касал бўлгач, ўз пойтахтини "Истахр" шаҳридан Самангонга кўчириб, шу шаҳарда даволангани учун, Самангон шаҳри Ромҳурмуз номи билан атала бошланди. Ромҳурмуз - Эроннинг пойтахти бўлган Хузистон вилоятининг Шушдан кейинги иккинчи шаҳридир.
Ушбу қадимий шаҳар табиий бойликлари жиҳатидан ҳам диққатга сазовордир. Улар орасида Ромҳурмуздан 25 км шимоли-шарқда жойлашган Мамотин ҳудудини эсга олишимиз мумкин. Бу минтақа бир неча минг йиллик мерос ва бойликнинг маконидир. Мамотин табиий битумли булоқлардан қора олтин қайнаб чиқади. Таъкидлаш жоизким, битумни қора олтин деб ҳам айтишади. Мамотиндаги 10 та табиий битумли булоқлар новвойлик тандири шаклида жойлашган. Бу ғаройиб қора булоқлардан қайнаб чиққан нефтга қоришик битум Ромҳурмузнинг сариқ дарёси деб номланган дарёнинг сувига қўшилиб, қишлоқ хўжалиги ерларига қараб оқиб кетади.
Дарёнинг чуқурлиги икки метрга етган жойларда нефт ва битумнинг сувдаги қоришмаси анча камаяди. Бундай жойларда табиатнинг гӯзал манзаралари жилваланади. Зулол сув битумнинг қора ранги устидан ғалаба қилади ва сиз бунда сувнинг нефт ва битумга қоришиқ эканлигига қарамай, яшашда давом этаётган кӯплаб балиқларни учратишингиз мумкин. Бундай ҳайратланарли саҳналар кишини лол қолдиради. Битум чашмалари ёнида ҳозиргача бутунича сақланиб келган қадимги кура (печ)ларни ҳам учратиш мумкин. Бу куралар ӯтмишда битумни сувдан ва тузлардан ажратиб олиш учун ишлатилган.
Мифологик ҳикояларга кўра, минтақа аҳолиси қора битумли дарё сувини Исфандиёр Руйинтан билан жангда ўлдирилган аждаҳо қони деб ҳисоблашган. Эрон ва Хузистон вилоятидаги табиат муъжизаси бӯлган бу булоқларнинг фойдали ёки фойдали эмаслигини билиш сизни қизиқтириши табиий. Персеполисдан топилган тарихий ёдгорликлдардан кўриниб турибдики, Аҳамонийлар битумдан жуда кўп фойдаланишган, хусусан идиш-товоқ ишлаб чиқаришда. Дезфулдаги Чағамиш тепалиги ҳудудида ӯтказилган археологик қазиш ишлари жараёнида топилган идиш-товоқларни ишлаб чиқаришда битумдан фойдаланилгани маълум бӯлди. Эронликлар, шунингдек, қадимдан нефтнинг оқар булоқларидан ҳарбий ва ёритиш мақсадларида ҳам фойдаланишган.
Ҳозирда Хузистон вилоятининг Беҳбаҳон шаҳри яқинидаги Қаланд қишлоғи аҳолиси Хузистон битум булоқларидан энг кўп фойдаланувчилар ҳисобланади. Улар битумдан қуруқ нонни сақлаш учун катта контейнерларни дудлаш ҳамда синган суякларни даволаш учун фойдаланадилар.
Бу булоқлардан қайнаб чиқадиган битумга оид илмий тадқиқотлардан маълум бӯлишича, бу битум аэропортларда учиш-қӯниш йӯлагини қуриш учун энг муносиб қурилиш маҳсулоти ҳисобланади. Аммо ҳозиргача ундан бу мақсадда фойдаланилмаган.
Сиз ушбу ҳудудга ташриф буюриб, қора булоқлар томошасидан лаззатлангач, атрофдаги бошқа диққатга сазовор жойларни кўришдан завқланишингиз мумкин. Мамотин дарёсидан бир оз нарида, баланд ва стратегик тоғда қалин тош тўсиқлари бўлган, Сосонийлар даврига оид Яздгирд қалъаси (Тошар қалъаси) деб номланган эски шаҳарнинг қолдиқлари ана шундай ажойиб жойлардан биридир. Араблар меҳмонхонаси ҳам Ромҳурмузнинг яна бир диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Бу макон ўзининг қадимийлиги, шунингдек, қайта тикланган қамиш хоналари туфайли Хузистоннинг туристик диққатга сазовор жойларидан бирига айланган ва Эроннинг миллий мероси рўйхатига киритилган.