Сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришнинг нотўғри ҳисоб-китоби ва оқибатлари
(last modified Sun, 13 Sep 2020 10:28:53 GMT )
сентябр 13, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришнинг нотўғри ҳисоб-китоби ва оқибатлари

Сионистик режим ва БАА ўртасида муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида битим эълон қилинганидан бир ой ўтмай, АҚГ президенти Дональд Трамп 11 сентябр куни Баҳрайн ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришини эълон қилди.

Сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришдан келиб чиқадиган вақтинчалик қувонч бу фақат танганинг бир томонидир, танганинг бошқа томонида эса жуда кўп ноаниқликлар ва саволлар мавжуд. 

Мазлум Фаластин халқининг курашлари тарихи шуни кўрсатадики, Америка ва Исроил фикр марказларида фитна-найранглар уюштирганига қарамай, муқовимат кучлари янада кучлироқ бўлиб қолди. Чунончи минтақа ва дунёнинг адолатли ва эркинлик излаётган давлатлари орасида сионизмга бўлган нафрат кенг ранг-тус олган. 

Орқага назар ташланса, Фаластиннинг биринчи ва иккинчи интифазаси 2000 йилда Кемп-Девид конфренциясида Фаластин маласини йўқ қилишга уринишдан сўнг пайдо бўлган ва Исроил режимини ҳисоб-китобларини ўзгартиришга мажбур қилган миллатнинг иродасининг инъикосидир. Минтақанинг бугунги шароити ҳам ушбу иродадан мустасно эмас ва Исроилнинг жиноий ва болалар қотили режимининг БАА ва Баҳрайн билан муносабатларини нормаллаштиришнинг асал ойи узоқ давом этмайди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу шармандали муносабатларни маҳкум қилди ва Ислом соқчилар корпуси ҳам бир баёния нашр этиб, сионистик режим баъзи араб мамлакатлари иҳукмдорлари билан Оқ Уй ва АҚШ-нинг нафратланган ва ахмоқ президенти томонидан уйлаб чиқарилган муносабатларни нормаллаштириш лойиҳаси ҳеч қачон ёвуз натижага олиб келмайди,-деб таъкидлади. 

АҚШ исломий уммат ва араб дунёсида сионистик режимни қонуний жилвалантириш учун араб мамлакатлари ва исроил режими ўртасида иқтисодий ва дипломатик муносабатларни ижод этиш пайидадир. Бу стратегия биринчи навбатда "муқовимат ва қаршилик" ҳаракактининг аҳамиятини камайтириш ва унинг ўрнини "аср муомаласи" лойиҳаси доирасида келишувга келиш жараёни билан алмаштиришдан иборатдир. 

Америка-Исроил стратегиясининг бошқа мақсади бу минтақада Исроил нуфузининг базасини яратишдан иборат. 

Эрон Ислом Жумҳурияти Форс кўрфази минтақасининг муносабатларида сионистик режимнинг ҳар қандай аралашувига 7нисбатан огоҳлантириш бериб, БАА давлати ва унга ҳамроҳлик қиладиган бошқа давлатлар ушбу сайъ-ҳаракат оқибатининг барча масъулияти қабул қилишлари керак,-деб таъкидлади. 

Раюл-Явм газетасининг бош муҳаррири Абдулбори Утвон

Раюл-Явм газетасининг бош муҳаррири Абдулбори Утвон сионистик режим ва БАА ўртасида муносабатларни нормаллаштириш ҳақида бу сайъ-ҳаракат сўзнинг том маъносида Америка президенти Дональд Трамп куёви Жаред Кушнер ва сионистик режимнинг бош вазири Бинямин Натанияҳу учун совға бериш ва бепул нормаллаштириш саналади. Шунингдек, бу ҳаракат Дональд Трамни АҚШ президентлик сайловидаги мағлубиятдан қутқариш учун потенциал мувафаққиятсиз уринишдир. Ушбу келишув БАА-га фақат нотинчлик ва беқарорликни олиб келади.  

Сионистик режим билан минтақадаги араб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш қайси зовиядан унга аҳамият берилмасин, минтақа учун бир таҳдид саналадиким, унинг барча соҳадаги мақсадлари баён этилиши лозим. 

Баҳрайн ҳам катта хато қилиб, ўз халқининг ишончини қўлга келтириш ўрнига улардан юз угириб, хорловчи хатти-ҳаракат билан Қуддуснинг босқинчи режимига мурожааат қилди ва Фаластин ормонларини Американинг ички сайловларига қурбон қилди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари яқинда қилган нутқларида БАА ва Исроилнинг жиноий режими ўртасида шармандали муносабатларни ўрнатишнинг ёмон мақсадлари ва оқибатларини аниқ таҳлил этиб, бу ҳаракатни ислом олами, араб дунёси, минтақа мамлакатлари ва Фаластин масаласига нисбатан хиёнат қилиш деб атаб, албатта бу вазъият узоқ давом этмайди. Аммо бу ҳаракат Фаластинни эгаллаб олган ва Фаластин халқини оворагарчиликка юзмаюз этган режимни унутган ва минтақада сионистларга босқинчилик қилишларига имконият яратиб берганларнинг пешоналарига тамға бўлиб қолади,-деб таъкидладилар.