Яманга қарши Саудия коалициясининг 2 минг кунлик уруши
Яманга қарши саудиялик коалициясининг урушидан 2 минг кун ўтмоқда ва инсоний фожеалар юз берганига қарамай бу урушни тугатиш учун ҳали ҳам аниқ умид йўқ.
Саъудия коалициясининг Яманга қарши уруши 2015 йил 26 март куни бошланди. Бу уруш бошланишида Саъудия Арабистонининг мудофаа вазири бўлган ва ҳалигача ушбу мансабда фаолият олиб бораётган Муҳаммад бин Салмон Яман Ансоруллоҳ кучларини мағлубиятга учратиб, бир ойдан камроқ вақт ичида ушбу урушни охирга етказади деб иддао қилган эди. Бу урушдан 2 минг кун ўтиши билан учта муҳим ҳодисага аҳамият қаратиш мумкин.
Биринчи ҳодиса бу ассиметрик ушбу урушда инсоний фожеанинг вужудга келишидир. "Айнул-Инсония" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи марказ ўтган 2 минг кунлик уруш давомида 16 минг 978 яманлик фуқаролар саъудия коалициясининг ер, ҳаво ва денгиздан қилган ҳужумида ҳалок бўлишди, улардан 3 минг 790 болалар ва 2 минг 381 нафари эса аёллардир. Бу маълумотга кўра, 26 минг 203 нафар ҳам тан жароҳатлари олишган ва улардан 4 мингу 89 нафари бола ва 2 мингу 780 нафари бўлса аёлларни ташкил этади. Бунга қўшимча, бу уруш натижасида 3 миллиондан ортиқ яманликлар оворагарчиликка юзмаюз бўлишган. 90 минг нафарга яқин одамлар урушнинг билвосита оқибатлари тасирида, шу жумладан касал бўлиш ва очликдан ҳалок бўлишди. Яман инфратузилмасининг 80 фоизидан кўпроғи йўқ бўлиши билан БМТ бош котиби Антонио Гуттерешнинг Яман энг катта инсоний фалокатга дуч келаётганини қайта-қайта эълон қилишига олиб келди.
Иккинчи ҳодиса бу урушнинг ҳарбий майдонида кучлар мувозанатининг ўзгаришидир. Яманда уруш бошланганида Яман армияси ва Ансоруллоҳ кучларининг ҳарбий вазъияти яхши эмасди. Аммо замон ўтиши билан яманликларнинг ҳарбий қобилиятлари, айниқса ракета ва ҳаво ҳужумларига қарши кучлари соҳасида шу даражада ривож-равнақ топдиким, саудиялик коалицияга катта ва жиддий зарба беришди. Ўтган бир йил давомида тўртта мудофаа амалиётлари ўтказилди. Бу амалиётларда Саъудия Арабистонининг стратегик ва минтақалари яманликларнинг учувчисиз учоқлари ва ракеталарининг нишонига учради.
Саъудия Арабистонининг турли географик минтақаларида амалга оширилган тўртлик амалиётлари, айниқса тўртинчи амалиётда Арабистоннинг ҳарбий ва разведка рамзи бўлмиш марказлари ўтган июнь ойида нишонага олингани шуни исботладиким, Яманнинг Ансоруллоҳ кучлари ҳимояланиш қудрати босқичига етганким, Ол-Саъудга кақшатғич зарба бериш ва Арабистон учун уруш харажотларини кўпайтириш қудратига эгадир.
Яман қуролли-кучлар матбуот котиби бригада генерали Яҳьё Сареъ тўртинчи амалиётдан кейин бизнинг учувчисиз учоқларимизнинг ҳужум қилиш қудрати олдинги йилларга қараганда 400 бараварга ошган,-деб айтди.
Учинчи ҳодиса бу Саудия Арабистони ва БАА ва уларнинг жангчилари ўртасида ички низоларнинг юзага келишидир. Ҳақиқатан ҳам ушбу уруш натижасида Саудия Арабистони иддаосига кўра, қонуний қудрат бўлган Мансул Ҳодий ушбу мамлакатнинг пойтахти Санъо шаҳрига қайтиб келгани йўқ, балки Мансур Ҳодийнинг истеъфо берган давлати Яман жанубида ҳам Жанубий ўтиш даври кенгаши номли жиддий рақиб билан юзмаюз бўлди. Арабистон охирги бир йил давомида Мансур Ҳодийнинг истеъфога чиққан давлати ва жануб ўтиш даври кенгаши иштироки билан изклюзив давлат тузишга ҳаракат қилди. Аммо бу сайъ-ҳаракат ҳозиргача натижа бергани йўқ ва Яманнинг жанубида тўқнашувлар шиддат олган.
Хулоса, бу ўзгаришлар шуни кўрсатадики, Яманга қарши саудиялик коалициянинг бошлаган урушидан 2 минг кун ўтиши билан ушбу урушни тугатиш учун бирон бир умид мавжуд эмас. Саудия Арабистони коалициясининг уруш жиноятларига нисбатан халқаро жамоатчиликнинг сукут сақлаши ҳам бу урушни охирга етказиш умидларини минимал даражага пасайтирган.