Муқаддас Мудофаада қадриятларнинг тажассуми - 4
(Муқаддас Мудофаа ҳафталигига бағишланган махсус дастур)
Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, уларнинг адашганлари сизга зарар қилмас. Ҳаммангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузурида. Ўшанда сизга қилиб юрган ишларингизнинг хабарини берадир. (Аллоҳнинг шариатида юрмай кофир бўлаётганларга ваъз-насиҳат, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиб, уларни тўғри йўлга солиш учун қўлингиздан келган ҳаракатни қилдингиз. Аммо улар кўнмадилар, айтганингизни қабул қилмадилар. Энди «ўзингизни билинг», ишларингизни жойига қўйинг. Аллоҳнинг амрини бажо қилишда давом этинг. Кофирларнинг қилмишлари сизни турли хаёлларга олиб бормасин, улар ўз қилмишлари учун ўзлари жавоб берадилар.) (Моида. 105)
Нафсга қарши жиҳод ибораси биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир гуруҳ саҳобалари жиҳод жангидан Мадинага қайтиб, оммавий равишда Пайғамбар хизматига келганларида эсга олинди. Пайғамбар (с.а.в.) уларга далда берар экан: "Омад тилаймиз! Кичик жиҳоддан қайтиб келган ва эндиликда буюк жиҳодга юз тутган одамларга омад тилаймиз " дедилар. Улар сўрашди: Ё Расулуллоҳ! Буюк жанг нима? Буюрдилар: "Нафс билан жиҳод". Шунда ул ҳазрат энг яхши жиҳод инсоннинг нафси билан курашиши эканлигини таъкидладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси шарифларида нафсга қарши жиҳод ташқи душманга қарши жиҳоддан кӯра афзал эканлиги аниқ кўрсатилган.
Ислом таълимотига кўра, инсонлар учун жиҳоднинг икки тури мавжуд. Жиҳоди асғар ва Жиҳоди акбар. "Энг қийин бўлган энг катта жиҳод - бу нафс билан жиҳоддир. Нафс билан жиҳод эса бизнинг ӯзлигимизни, ботинимизни сақлайдиган нарсадир".
Жиҳоди акбар деганда одамнинг ӯз вужудидаги шаҳватпарастлик, лаззатпарастлик, кибр-ғурур ва ярамас хулқ-атворга қарши курашишидир. Инсон ўзини ёмон ишларга мажбур қиладиган ички шайтон билан доимий равишда курашиши ва уни ӯз назоратида сақлаши керак.
Кичик жиҳод эса - бу жанг майдонларида душман билан курашиш. Қайд қилиш жоизким, Эрон халқининг юклатма урушдаги ғалабасининг энг муҳим омили Буюк Жиҳоддаги ғалаба эди. Шаҳидлар нафснинг миналаштирилган майдонларидан ўтмагунча уруш жабҳасининг миналар ва портловчи тузоқларидан ўтолмасдилар.
Шаҳид Али Читсозон айтганидек: "Нафснинг тиконли симларига тутилмаган кишигина душманнинг тиконли сим тӯсиғидан ўтиб кетиши мумкин. Агар сиз ўз нафсингизнинг тиконли сим тӯсиқларидан ўтган бӯлсангиз, демак, бу ердан ҳам ўтишингиз мумкин.
Саккиз йиллик Муқаддас Мудофаанинг жабҳаларида жангчилар ва басижий(кӯнгилли)лар урушга нисбатан ӯзгача, алоҳида қарашга эга эдилар. Улар урушга орифона нуқтаи назар билан қарашган ва жанг майдонини Ҳақ ва ботилнинг кураш жабҳаси деб ҳисоблашган. Шаҳидларимиз шаҳидлар сарвари Ҳусайн Ибн Алидан (алайҳиссалом) ўрнак олиб, жанг майдонига ва жиҳодга қадам қўйдилар. Улар Ҳақдан бошқа ҳамма нарсага кўз юмдилар, дунёвий нарсаларни бир четга суриб, бу ҳақ ва ботил урушида фақат ғалаба қозонишга таважжуҳ қилишарди. Жангчилар орасида руҳий покланиш ва нафс тазкияси ила Аллоҳни қалбан севиб қолган, жанг майдонларида фазилатнинг моҳиятига айланган орифлар ва авлиёлар бор эди. Улар жангчиларни ҳидоят қилиш масъулиятини зиммага олишган, Илоҳий файз ва раҳматнинг булоғи эдилар.. Шаҳид Муҳаммад Ризо Торжизода ҳақидаги "Ё Заҳро!" китобида келтирилишича: "Муҳаммаднинг ғалати ишлари бор эди. У нафсини поклаш учун керак бўлган ҳамма нарсани қиларди .... Бомдод ва шом намозларида ғалати ҳолатга кирарди. Кейинги кунларда таҳажжуд ва тунги ибодатлари анчайин кӯпайди...
“Муҳаббат шарҳи” китобида ӯқиймиз: "Жангчилар орасида ўзгача ҳолат ҳукмрон эди. Йигитларнинг тунги муножотлари БААСчилар ӯқини қайтарувчи қалқон эди".
Худо билан бўлган ушбу самимий муносабатлар Хумайний мактабининг шогирдларини самимий орифлар ва обидларга айлантирди. Шу сабабли миллат етакчиси Имом Хумайний ўзининг Басижийлари ҳақида шундай деган эди: "Мен доимо Басижийларнинг хулуси ният ва самимийлигига ҳасад қиламан. Худодан қиёмат куни мени Басижийлар билан машҳур қилишини сӯрайман.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳам ушбу ӯзига хосликни назарда тутган ҳолда юклатма урушни бошқа урушлардан фарқли деб ҳисоблаб, буюрадилар: "Уруш жабҳамизнинг дунёдаги барча жабҳалардан афзаллиги унинг ибодат қилиш меҳроби эканлигидадир, унда маънавият мавжуд. Бизнинг жабҳаларимиз фақат уруш жабҳаси эмасди, балки бу жабҳада дуо, розу ниёз ва ибодат, зикр ва ҳол бор эди. Амиралмўмининнинг тақводорлар васфида айтган гаплари жангчиларнинг ӯша кунлардаги ҳолатини ифодаларди:
رُهْبانُ الَّیْلِ و اُسْدٌ بِالنَّهارِ
(Таржимаси: Улар кечаси дунёдан қочган(обид)лар, кундузи эса кураш майдонининг шермардларидирлар).
Тунлари разведка амалиётида бӯлиш, кундузи душман билан юзма-юз жанг қилиш, энг ғаддор патрулларга ҳам чап бериш шаҳид Меҳди Зайнуддиннинг ӯзига хос хусусиятларидан эди. Унинг руҳияти Худога ишонч ва эътиқодга асосланганди. У Худо учун жанг қилар ва ҳеч қачон вужудида руҳий чарчоқ таъсири сезилмасди. У жанг майдонининг муқаддас жой эканлигига ва бу ерда одам Худога яқинлашишига ишонарди. Доимо жангчиларни нафс тазкияси ва Жиҳоди Акбарга чорларди. Мудом таҳоратли юришга ҳаракат қилар ва бошқаларга ҳам бу ишни тавсия қиларди.
У намозни ӯз вақтида бажо келтиришга шошилар, Қуръони Карим билан унс тутинган ва оятларини ёдлашни яхши кӯрарди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ақл-тафаккур ила қӯлга киритилган иймонни Муқаддас Мудофаадаги бу маърифатга йӯғрилган кӯтаринки руҳнинг сабаби деб атаб, шундай дейдилар: "Жангчини, ёш йигитни, умуман бир инсоннинг тафаккурини нима бунчалик нурлик-рушнолик қилиши мумкин? Онгли иймон, азизларим! Бу онгли иймон жангчиларга хавф-хатардан чӯчимаслик, уларга парво қилмаслик руҳиясини бахшида айлади. Қӯмондонларни ӯзлари учун муқаррар хавф-хатар ҳақида ӯйламасликка мажбур қилди. Улар кечаю кундуз ишладилар ва фидоийларча ҳаракат қилдилар; Ӯзларининг паст хоҳиш-истакларидан воз кечдилар; Аллоҳ учун, исломнинг буюк мақсадлари учун, мусулмон миллатининг эркинлиги ва ғурури учун жонларини фидо қилдилар."
Душман бегона кучларнинг кӯмаги билан Хуррамшаҳрни босиб олган чоғи умумий фазо ачинарли ва қалблар қайғуга тўлган эди. Ислом жангчилари танклар ва ривожланган қуролларга қарши милтиқ билан жанг қилдилар; Аммо уларнинг иймон ва салобатлари бор эди. Бӯм-бӯш қӯллар ва Худога нисбатан ишончга лимо-лим қалблар, уруш учун тайёргарлик кӯрмаган ёшлар жанг майдонига чиқиб, ғалабани қӯлга киритдилар. Юклатма урушнинг бӯлиб ӯтганига қирқ йил тӯлди. Жанг майдонида ўз-ўзини қайта қуришнинг ширин таъми уруш кӯрмаган, аммо Ватаннинг тинчлик-осойишталиги учун ҳар қандай буҳронли вазиятда кураш майдонига отилиб чиқишга тайёр турган бугунги ёш авлодга ҳам етказилди.