Америка ва Ғарб ташкилотлари Қирғизистон ички ишларига аралашишни давом эттирмоқда
(last modified Mon, 28 Sep 2020 11:45:26 GMT )
сентябр 28, 2020 16:45 Asia/Tashkent
  • Америка ва Ғарб ташкилотлари Қирғизистон ички ишларига аралашишни давом эттирмоқда

Америка бошчилигида Ғарб давлатлари хусусий секторларга тегишли ташкилотлар ва Ғарб жосуслик идоралари ёрдами билан Қирғизистон ҳарбий ва давлат тизимларига нуфуз топишга ҳаракат қилмоқда.

Шу муносабат билан Қирғизистон миллий парламентининг сайловларни мониторинг қилиш маркази ўз ҳисоботида: "Америка ва Ғарбнинг айрим ташкилотлари Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмоқда "-деб эълон қилди. 

(Klitschki Zhal)-келажак томон йўл Қирғизистон парламенти сайловларни мониторинг қилиш марказининг раҳбари Турсунбек  Охун АҚШ ва Ғарб институтларининг айримлари парламент сайловларидаги ҳаракатларини Қирғизистон конституциясини бузиш ва ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашиш деб билди. 

 АҚШ ва Ғарбнинг Бишкекка қарашли ташкилотлар ва Қирғизистон ички ишларига аралашуви ҳақида тарқатилган хабар биринчи марта эмас. Америка ва европалик давлатларнинг нуфуз топиши учун Қирғизистон Марказий Осиёда муҳим мамлакатлардан бири саналади. Шунинг учун европалик ва америкалик жосуслик ва разведка ташкилотлари доим ушбу мамлакатларда пул сарфлайди. Огоҳ манбаларнинг изҳоротига биноан, охирги йиллар давомида Американинг жосуслик ташкилотлари Қирғизистонда ички вазъиятни барқарорсизлантириш учун Вашингтондан 780 миллион доллар олган. 

Бундай катта харажотларни сарфлашдан мақсад Ғарбга қарашли сиёсатчиларни Қирғизистоннинг янги миллий Мажлисига жалб қилишдир ва шу йўл орқали янги намояндалар Қирғистоннинг Россия ва Хитой билан алоқасини бузишни режалаштиришдан иборат.  Шу масалада Қирғизистонда нашр этиладиган ҳафталик газета ўтган йилнинг феврал ойида Қирғизистонни барқарорсизлантириш мақсадида давлат мухолифларига пул етказиб беришда Америка элчихонасининг фаолиятини фош этиб шундай ёзди: "Американинг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистон миллий парламенти сайловлари арафасида, ушбу мамлакатнинг ички вазъиятини барқарорсизлантириш учун давлат мухолифлари ихтиёрига молиявий кўмаклар етказиб берган." 

Рус тилида нашр этиладиган "Дело" ҳафталик нашрияси 2019 йил 5 февралда нашр этган рақамида шундай ёзди: "Американинг Қирғизистондаги элчихонаси парламент сайловларини ўтказиш арафасида Бишкек давлатининг мухолиф гуруҳларига молиявий кўмак бериш учун 60 миллион доллар берди. "

Қирғизистон ички ишларига аралашиш учун Ғарбнинг ноқонуний сайъ-ҳаракатларига нисбатан Бишкек давлатининг аксиламали жуда кўп. Бишкекда Америка элчихонаси ва Ғарб ташкилотларининг амалга ошираётган барча ҳаракатлари шундан далолат берадиким, Ғарб давлатлари Ғарб деб аталмиш гуманитар ташкилотлар ва қирғиз хусусий сектори каби ташкилотлар ёрдамида,  (N.G.O.) экология ҳомийси ва бошқа нодавлат ташкилотларнинг барчаси Қирғизистон маданияти ва тарихини йўқ қилиш мақсадида АҚШ ва баъзи Европа Ҳукуматларининг ноқонуний мақсадлари ва интилишларига  эришиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Қирғизистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперт Марс Сориев

Шу муносабат билан Қирғизистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперт Марс Сориев шундай фикр билдиради: "Маълум, ки Америка ва ва Ғарб давлатлари Қирғизистонга демократия қадриятларини мингтақанинг бошқа мамлакатларига ўтказиш учун фойдаланиши мукин бюўлган мамлакат сифатида қарайди. Қирғизистон миллий парламенти ва президентлик сайловларининг ўтказилишига Ғарб турли ташкилотларининг эътибор қаратиши бевосита ана шу мавзўга боғлиқдир."

Ҳақиқатан ҳам Қирғизистон ички ишларига Американинг дахолат этьишининг асосий қисми ана шу масалаларддан келиб чиқади. Бу масалада шундай муҳим масалага эътибор қаратиш лозимким, Марказий Осиё минтақасида Қирғизистон Ғарбга яқин демократия кўрсатгичларига эга мамлакат саналади. Америка ва европралик мусталакачи мамлакатлар келаси ойда Қирғизистон миллий парламенти сайловлари ўтказилишига аҳамият қаратиб, ушбу мамлакатда демократия қадриятларини сақлашдан хавотирланишади ва бу йўлда керакли кафолатни қўлга киритиш учун сайъ-ҳаракат қилишади. 

Дарвоқе, Америка Ғарбга мойиллик зоҳир этадиган Қирғизистон амалдорларининг бир гуруҳи Ғарб миллий манфаатларни таъминлаш ва кфолат бериш зимнида, Қирғизистон давлати ва миллий парламентида уларнинг истак-хоҳишларини амалга ошириш мақсадида Қирғизистон миллий парламентига йўл топишларига кўмак беришга сайъ-ҳаракат олиб боради.

Ёрлиқ