Америка халқи 2020 йилги президентлик сайловларнинг биринчи баҳсида ютқазди
(last modified Wed, 30 Sep 2020 11:45:53 GMT )
сентябр 30, 2020 16:45 Asia/Tashkent
  • Америка халқи 2020 йилги президентлик сайловларнинг биринчи баҳсида ютқазди

90 дақиқа кураш, жанжал, ҳақорат, ғазаб ва режалаштириш етишмаслиги республикачилар ва демократлар номзодлари ўртасидаги 2020 йилги АҚШ президентлик сайловлари бўйича теледебат шаклида ўтказилган биринчи баҳс-мунозаранинг натижаси эди.

Ахлоқсизлик нуқтаи назаридан Америка тарихида собиқаси бўлмаган ушуб теледебатда амалдаги президент Дональд Трамп ва собиқ президентнинг ўринбосари Жо Бойден бир-бирига қарши ёмон ва ўринсиз сўзлар ишлатиб,  бир-бирин ёлғончи, ахлоқсиз хорижга боғлиқ бўлган шахс деб айблашди. Коронавирус пандемияси, ишсизлик, хавфсизлик,энергетика ва эгология масалаларидан келиб чиққан мушкулотларга нисбатан фаолиятлари ҳақида номзодларнинг собиқасини танштирилиши лозим бўлган ушбу теледебат охир-оқибат миллионлаб томошочилар кўз олдида сиёсий урушга айланиб қолди. 

Америка президенти Дональд Трамп 

Икки номзод теледебат вақтида бир-бирларини ўз фикрини баён этишга ҳам ижозаб бермади ва ҳатто мунозаранинг бошловчиси Крисс Валласга йиғилишни хотиржам олиб боришга йўл қуймадилар. Трамп бир неча марта Жой Бойден ўғлини руслардан пор олганликда айблади ва бунга қарши Жо Бойден Трампни русларнинг уйинчоғи деб таҳқирлади. Бойден бир неча маротаба таҳқирловчи сўзлар билан Трампни сукут сақлашга чақирди ва унга қарши Трамп эса Бойденни ақлсиз деб атади. бундай жанжал сабаб бўлдиким, СНН "Биринчи теледебат -матлақ тартибсизлик эди" деб ёзди ва Анлантик Титр нашрияси эса "демократия учун жирканч кеча" эди деб изоҳлади. 

Эй Би Си нашриясининг таниқли журналисти Жорж Степонополос Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "бу баҳс-мунозара  релсдан чиқиб кетган поезднинг ахлат қутисидаги ифлос ахлоқсизлик эди."

Албатта, Трамп ва Бойден можароси, аслида АҚШ-даги сиёсий фазосининг ёмонлашиб бораётгани ва сиёсий ихтилофлар билан парчаланиб кетган ҳамдва ғазабда ёнаётган манмалкатнинг аксидир. Бу мунозара шуни кўрсатдиким, америкалик сиёсатчилар ҳеч қачон бир-бирларига нисбатан бағри кенглиги йўқ ва қудратни сақлаб қолиш ва уни касб этиш учун ҳатто оила аъзоларини ҳам турли ҳақорат ва тўҳмат қилишади. Шунингдек бу икки номзоднинг мунозараси шуни кўрсатдиким, Америкадаги иккита ушбу партия ўртасида ҳатто кичик бир ҳамкорлик мавжуд эмас ва томонлар ўз истак-хоҳишларидан воз кечиш учун тайёр эмаслар. Шунинг учун охирги йилларда, ижтимоий ва сиёсий кичик масалалар Америкада бошқарувнинг чуқур бўҳрон ва инқирозларига айланиб қолган.

Масалан: уч минг миллиард доллар бюджетга эга бўлган мамлакат учун 5 миллиард доллар маблағга тенг бир деворни қуриш федерал давлатнинг уч ҳафта таътилга чиқиши сабабига айланди; Хорижий бир раҳбар билан телефон орқали қилган бир сўҳбат учун Америка президентини муҳокама этишади ва унга нисбатан импичмент эълон қилишади. Америка вакиллар палатасининг раиси Американинг йиллик энг муҳим йиғилишида президент суханронлик қилганидан кейин унинг сўзлари матнини барчалар кўл олдида йиртиб ташлади ва Америка президенти камида бир йил давомида у билан гаплашмади. 

Демократлар партиясининг номзоди Жо Бойден 

Бироқ, энг муҳим масала шундаки, 2020 йилги президентлик сайловларининг дастлабки теледебатида Крисс Валлас мағлуб бўлган номзод томонидан сайлов натижаларини қабул қилиш ҳақида охирги саволи эди. Бундай савол беришнинг ўзи шуни кўрсатадиким, Америка ижтимоий-сиёсий исён остонасида тўрибди ва бундай вазъиятнинг давом этиши америкалик демократия деб аталган мафҳумни хатар остига қолдириши мумкин. Шунинг учун республикачилар ва демократик сайлов компаниялари биринчи баҳсида бир-бирини ютқазган томон деб намойиш этишларидан қатъий назар мисли кўрилмаган тортишувларда асосий қашшоқлик, ишсизик, касаллик ва чексиз зўравонлик билан курашаётган Америка халқи мағлуб бўлишидир. Улар ҳар куни ўз ҳукмдорлари ўртасидаги тобора кескин курашларга гувоҳ бўлмоқдалар.