Эрон гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда пешқадамлик қилмоқда
(last modified Mon, 05 Oct 2020 11:00:36 GMT )
октябр 05, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Эрон гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда пешқадамлик қилмоқда

Сўнгги йилларда биргина Эрон Ислом Жумҳурияти тарёкнинг 76 фоизи морфиннинг 67 фоизи ва героиннинг 17 фоизини кашф этишни ўзига ихтисос берди.

Эрон ўтган йили ўз чегараларида мисли кўрилмаган даражада кўп миқдордаги гиёҳванд моддаларни топганига қарамай, ушбу курашдан кўпроқ фойда кўрган мамлакатлар санкциялар ва коронавирус пандемияси тарқалиши каби турли баҳоналар билан ўзларининг глобал мажбуриятларидан воз кечишди.Гиёҳвандликка қарши кураш олиб бориш соҳасида айрим мамлакатларнинг турли баҳоналар билан ҳамкорлик қилмаслиги Эрон Ислом Жумҳурияти расмийлари бир неча бор огоҳлантирган масалалардан биридир. 

Эрон наркотикларга қарши кураш полицияси бошлиғи Мажид Каримий

Эроннинг наркотикларга қарши кураш полициясининг бошлиғи Мажид Каримий бу масалани видеоконфренция шаклида бўлиб ўтган наркотикларга қарши кураш бўйича компаниясининг махсус йиғилишида бу мавзўни такрорлади. бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг навбатдан ташқари йиғилиши икки кун давомида Венада (Австрия) видеоконфренция орқали ўтказилди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти наркотикларга қарши кураш полициясининг бошлиғи шундай деди: "коронавирус пандемияси авж олиши гиёҳванд моддалар кантрабандасига тўлиқ таъсир кўрсатди ва аксарият мамлакатлар, айниқса Эронда кантрабандистлар томонидан гиёҳванд моддалар савдоси хавфини кенг миқёсда оширди. 

Бугунги кунда дунёда гиёҳвандлик феномени энг муҳим ташвиш ёки энг муҳим ижтимоий муаммолардан бири бўлмаган мамлакатни камроқ топиш мумкин. Наркомания ва гиёҳвандлик муаммосига қарши курашиш учун ҳар йили катта миқдордаги маблағ сарфланади, аммо гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бандалар ва гиёҳвандлар сони кўпаймоқда. 

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш учун Эрон чегараларнинг қариб 2000 километрида девор қуриш, чегара божхона постларини қуриш, тасвир олиш тизимлари, тиканли симлар ва каналларни қазиш каби тўсиқликлар яратишга миллиардлаб доллар сарфлади. Ҳозиргача гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда 3800-дан ортиқ мамлакат чегараларида хавфсизлик ва полиция ҳимоячилари шаҳид бўлишган. 

 

Эроннинг глобал гиёҳванд моддаларга қарши курашда иштирок этиш борасидаги сайъ-ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир"- деди БМТ-нинг Теҳрондаги гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакили.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) -нинг 2020 йилги ҳисоботида айтилишича, Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларни кашф этишнинг улуши бу йил 90 фоизга етган.

Ушбу ҳисоботлар ва статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Эрон гиёҳванд моддаларга қарши курашда якка ўзи бўлса ҳам, аммо у жиддий ва қатъийдир. Эроннинг гиёҳванд моддаларга қарши курашдаги кўплаб харажотлари Европага гиёҳванд моддалар транзитининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган. 

Европа давлатлари Эроннинг гиёҳванд моддаларга қарши курашда алмаштириб бўлмайдиган рол уйнаётганини билишида ва агар Эрон ушбу курашни тўхтатиган бўлса, Европа мамлакатлари ўз мамлакатларига гиёҳванд моддалар етказиб бериш оқимидан энг кўп зарар кўради. 

Бу мамлакатлар нафақат бу йўлда ёрдам беришмайди, балки тўсиқлик ҳам яратишади. Гиёҳванд моддалар савдоси глобал таҳдиддир ва барча мамлакатлар сиёсий таҳдидларга қарши масъулиятли ҳаракат қилишлари керак. 

 

Ёрлиқ