Парламент сайловларидан кейин Қирғизистондаги барқарорсизлик
(last modified Wed, 07 Oct 2020 11:02:25 GMT )
октябр 07, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Парламент сайловларидан кейин Қирғизистондаги барқарорсизлик

Мухолифат партиялардан янги Бош вазирнинг сакйланиши ва Қирғизистон миллий парламенти еттинчи сайловининг натижаларининг бекор қилиниши Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида янги тартибсизлик ва инқироз эҳтимолини оширди.

Қирғизистон миллий парламенти сайловларининг натижаси эълон қилинганидан бир кун ўтгач, ушбу мамлакатда бошланган нотинчликлар замон ўтиши билан янада кенгроқ ранг-тус олмоқда.

Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбеков

Мухолиф партияларнинг раҳбарлари ва ҳомийларининг эътирозлари Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбеков халқаро назоратчилар миллий парламент сайловларининг натижаси эркин ва қонуний ўтди деб эълон қилишди, -дея эълон қилганидан кейин бошланди. 

Қирғизистон миллий парламенти сайловлари октябр ойининг тўртинчисида бўлиб ўтди. Қирғизистондаги нотинчликлар ҳам миллий парламент сайловлари натижаси эълон қилганидан кейин бошланди. Охирги эътирозлар жараёнида бир киши ҳалок бўлди ва 59 киши турли тан жароҳати олишди.  Қирғизистондаги мухолиф партияларнинг бир нечта раҳбарлари ҳам тан жароҳатлари олишган. Полиция кучлари ва мухолифлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар натижасида мухолифлар пойтахтдаги бир нечита давлат биноларини тасарруф этиб, бу мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қамоқхонадан озод этишди.  Қирғизистон миллий парламенти натижаларига эътироз қилган намойишчилар шунингдек асосий қонунга ислоҳот киритиш ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфо беришини талаб этишди.   

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистонда фаол бўлган сиёсий партияларнинг кўплигини ҳисобга олган ҳолда, айтиш мумкинки, мамлакатдаги ҳар қандай сиёсий тадбирда тўқнашувлар юз бериши эҳтимолдан йироқ эмас. Аммо шубҳасиз, Марказий Осиёнинг ушбу давлатига хорижий аралашув ва чет эл ҳукуматларининг катта харажотлари  Қирғизистондаги сиёсий инқирозни янада кучайтирмоқда. Ўтган бир неча йил давомида Бишкекдаги айрим ОАВ-нинг тарқатган хабарлари Англия ва Америка давлатлари мухолиф партиялар учун нақд пул етказиб бериш билан Марказий Осиёдаги ушбу мамлакатида амал қилиш ташаббусини қўлга киришга интилишларидан далолат беради. Шунинг учун айтиш мумкинки, Қирғизистон Ғарб мамлакатларининг диққат-эътиборига кирган Марказий Осиёнинг республикаларидан биридир. бинобарин бегона давлатлар нисбатан кичик, аммо осойишта мамлакатни нотинчликларга юзмаюз этишади. Ўзларини демкорат деб атаган Қирғизистоннинг айрим сиёсатчилари ҳам осойишта, тинч ва ривожланган мамлакатга эга бўлишни хоҳламайдилар. 

Россиянинг халқаро масалалар бўйича эксперти Григорий Трофимчук бу ҳақда шундай фикр билдиради: "Қирғизистон сиёсий партиялари жуда зилма-хил ва плюралистик партиялардир. Буни нафақат уларнинг чиқишлари ва шиорларида, балки партияларнинг ҳаракатларида ҳам яққол намоёндир."

Россиянинг сиёсий ушбу эксперти шунингдек Ғарб давлатлари фаол ташкилотлар ва элчихоналар орқали мухолиф партияларнинг бюджетларини махфий равишда ва инсонпарварлик ёрдамлари сифати остида тўдиришади,-деб таъкидлади. 

Яқинда бўлиб ўтган Қирғизистон сайловларида Ғарб ҳукумати, хусусан Америка ва Буюк Британиянинг уйнаган аниқ ролини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни таъкидлпаш мумкин: "Қирғизистон миллий парламентининг еттинчи давраси Марказий Осиёдаги кичик мамлакатида бўҳрон келиб чиқишига имконият яратган эди." 

Айни пайтда Қирғизистоннинг 7-чи миллий парламент сайловлари ҳукмрон партиянинг собиқ ва амалдаги президентлари ўртасидаги тўқнашув  туфайли Қирғизистон социал-демкоратик партияси миллий парламентидаги кўп ўринларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган вазъиятда бўлиб ўтди. Шунинг учун сайлов натижаларини монипуляция қилиш ва Қирғизистоннинг сиёсий арсасида мушкулотларнинг келиб чиқиши имкониятлари олдиндан яратилган эди.