Эрон табиатининг жозибали манзаралари (25)
Эроннинг Ҳиркан ӯрмонлари
Эрон – турли хил табиий гўзалликларга эга 4 фаслли мамлакат. Соҳир табиат бу мамлакатни муъжизалар юртига айлантирган. Эроннинг диққатга сазовор жойлари ҳақида қатор китоблар ва фотоалбомлар ёзиш мумкин. Бундан олдинги дастурларимизда бу афсонавий мамлакатнинг табиий гӯзалликлари ҳақида ҳикоя қилиб келдик. Ана шундай ҳайратланарли масканлардан яна бири мамлакат шимолидаги Ҳиркан ӯрмонлари бӯлиб, бу ӯрмонлар бир неча миллион йиллик тарихга эга.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кӯра тарихи бундан 40 миллион йил олдинги даврларга бориб тақаладиган бу ўрмонлар дунёдаги энг нодир ўрмонлардан бири бўлиб, табиий музей сифатида танилган. Бугунги дастуримизда "Европа ўрмонларининг онаси" номи билан ҳам танилган ушбу ўрмонлар ҳақида суҳбат қиламиз.
Каспий Ҳиркан аралаш ўрмонлари ( Caspian Hyrcanian mixed forests) - Шимолий Эроннинг ҳудуди 55000 квадрат километр бўлган Каспий денгизининг жанубий қирғоғидаги кенг баргли аралаш ўрмонларни ўз ичига олади. Бу ӯрмонлар Эроннинг бешта шимолий вилояти ҳудудида бӯлиб, бир қисми Озарбайжон Республикасининг ҳудудларигача кириб борган. Эрондаги ушбу ўрмонлар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти ва Маданий мерос ташкилоти томонидан ҳимоя қилинади.
Ҳиркан ӯрмонлари Гилон вилоятидаги Астара шаҳридан бошланиб, Гулистон вилоятидаги Гулидағ минтақасигача узунлиги тахминан 800 км ва кенглиги 20 дан 70 км гача бўлган ҳудудни эгаллаган.
Ҳиркан ўрмонлари дунёдаги энг қадимги ўрмонлар бӯлиб, улар Жаҳоннинг тирик музейи деб ҳам номланади. Европаликлар бугунги Гургонни Ҳиркан деб аташарди. Кейинчалик бу истилоҳ Гургонга айланди. Гургон Гургон дашти ва Гургон кӯрфазини ӯз ичига олган минтақа номидир.
Бу ўрмонлар ер юзидаги биринчи ўрмон даври ёдгорлиги ва музлик даврининг қолдиғи ҳисобланади. Ушбу даврда Европа ва Сибир ўрмонларининг аксарияти совуқдан омон қололмаган бўлса-да, Каспий денгизининг юмшоқ иқлими туфайли Эроннинг Ҳиркан ўрмонлари яшаб қолишга муваффақ бўлди. Ҳозирги вақтда Ҳиркан ўрмонларида 150 та жайдари (эндемик) дарахт ва бута турлари мавжуд. Шамшод (Buxus hyrcana) ва анжали (Parrotia persica ) дарахтлари шулар жумласидандир.
Шимолий Эрон ўрмонларининг вертикал жойлашуви денгиз сатҳидан бошланади ва 2800 метр баландликкача давом этади.
Ҳиркан ўрмонлари дарахтларнинг маҳаллий ва қадимий турлари, ўсимлик ва биологик хилма-хиллиги жиҳатидан дунёдаги энг ноёб ўрмон ҳисобланади. Бунда 150 турдаги маҳаллий дарахт ва бутта навлари мавжуд бӯлиб, эман, олхўри, шохли дарахт, чумчуқ тили, ёввойи гилос, камалак, жўка, анжир, ёввойи олхўри, анор ва ёввойи олма дарахтлари шулар жумласидандир.
Ҳиркон ўрмонларида сут эмизувчиларнинг 60 тури, қушларнинг 340 тури, балиқнинг 67 тури, судралиб юрувчиларнинг 29 тури ва амфибияларнинг 9 тури яшайди. Бир вақтлар Эроннинг энг йирик йиртқичи бўлган ва 20 йил олдин йўқ бўлиб кетган Мозандарон йўлбарсидан ташқари, ҳозирги кунда ушбу ўрмонларда бошқа турлар, шу жумладан леопард, жигарранг айиқлар, бўрилар, шоқоллар, ёввойи мушуклар ва марал каби йиртқич ҳайвонлар яшайди.
Ҳиркан ӯрмонлари шунингдек, Халқаро қушлар зонаси (IBA) рўйхатига киритилган. Ушбу ўрмонлар 2019 йилдан бери Юнесконинг табиий мерос мезонларидан бири бўлган "9" мезонига, яъни "кетма-кетлик ва эволюциядаги экологик жараёнлар" бўйича Юнесконинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бошқа томондан, Эроннинг Ҳиркан ўрмонлари Жаҳон ёввойи табиат фонди томонидан тавсия қилинган 200 та экологик минтақалардан биридир.
Эроннинг жозибали Ҳиркон ӯрмонларини томоша қилиш учун ҳар йили минглаб маҳаллий ва дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган туристлар бу минтақага саёҳат қилишади.
Ӯрмонга саёҳат қилишнинг ишқивози бӯлган кишиларга Эрон шимолидаги табиатнинг нодир ҳодисаси бӯлган Ҳиркон ӯрмонларига саёҳат қилиш тавсия қилинади.
Ушбу саёҳат билан сиз кундалик зерикарли ҳаётдан бир неча кунга узоқлашасиз ва Эроннинг энг романтик минтақасига йӯл оласиз. Ихтиёрингизда салқин ҳаво, яшил манзара, тинчлантирувчи сукунат ва булоқларнинг тоза сувлари билан бирга қушларнинг шивир-шивири. Албатта, сиз ушбу ўрмон саёҳатининг потенциал хавфи алпинизмдан кам эмаслигини билишингиз керак, аммо эҳтиёткорликка риоя қилган ҳолда сиз дунёнинг энг қадимги ва бикр ўрмонлари бағрида ширин ва мафтункор тажрибаларга эришишингиз мумкин.