Қирғизистон янги бош вазирни сайлади
Миллий парламент сайловларининг натижаси бекор қилингани ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг қочиши натижасида Қирғизистон миллий парламенти Садир Жаппаровни ушбу янги бош вазир лавосимига сайлади.

Қирғизистоннинг янги бош вазири Садир Жапаров ўтган ҳафтада намойишчилар томонидан Бишкекдаги мамлакат президентлик саройи тасхир этилганидан кейин қамоқдан озод этилди. Бундан олдин Садир Жапаров 2017 йилда Иссиқкўл минтақасининг ҳокимини горовга олиш ва кўча намойишларини ташкил этиш айблови билан 11 ярим йил қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.
Миллий парламент сайловлари ўтказилишидан кейин Қирғизистоннинг сиёсий арсасида айрим нотўғри ҳодисаларнинг келиб чиқиши ҳақида минтақадаги мустақил сиёсий доираларнинг башорат этишларига қарамай Қирғизистоннинг сиёсий қудратида юз берган ўзгаришлар каби жорий айрим ўзгаришлар башорат этиб бўлмайдиган масаладир деб талқин этилади.
Қирғизистон халқи 4 октябр куни бўлиб ўтган сайловлардан сўнг, Бишкекдаги барча юқори лавозимли амалдорларни Жээнбеков ҳукуматининг сиёсатига қарши чиқиб, уларнинг ўрнига янгиларини алмаштиришди. Сиёсий ҳокимиятда тўсатдан юз берган ўзгаришлар фақат сайлов натижаларини сохталаштириш баҳонасида амалга оширилди. 4 -октябрдаги сайловлар олдидан хорижий аралашув ҳамда АҚШ ва Британиянинг ғарбпараст кучларни Қирғизистонга олиб келиш ҳаракатлари кун тартибида эди.

"Кремль Қирғизистондаги вазъиятни ҳукуматнинг етишмаслиги ва бошқарувнинг йўқлигида деб билади,-деди журналистларга Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков.
Қирғизистондаги хаоснинг муҳим сабаблари маълум.
Шу муносабат билан айтиш керакки, Қирғизистон кўп сонли ва хилма-хил гуруҳлар ва қабилалардан ташкил топган мамлакатдир.
Ушбу этник гуруҳлар Қирғизистоннинг сиёсий қудратидан улуш олишга ҳаракат қилиш билан бирга мамлакат савдо ва иқтисодиётида ҳам алоҳида ўринни белгилашга ҳаракат қилишади. Шу сабабли Қирғизистондаги мавжуд ўзгаришларда, мазҳаблараро ва қабилавий тафовутлар ва манфаатлар Марказий Осиё мамлакатдаги янги сиёсий ўзгаришларнинг асосий сабаблари сифатида қаралмоқда.

Шу муносабат билан Марказий Осиёнинг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Александр Князев қуйидагичи фикр юритади: "Қирғизлар жамияти бу қабилали жамиятдир. Осонгина шимолий ва жанубий гуруҳларга бўлинади. 2017 йилнинг куз фаслиддин бошлаб Қирғизистонни жанубий қабиланинг вакили Сооронбай Жээнбеков бошқарган."
Айни пайтда таниқли эксперт Қирғизистон миллий парламенти сайловлари натижаларини эълон қилинишини бу мамлакатнинг жанубий қабилаларига боғлиқ партияларнинг ғалабасига олиб келди. Бу эса жануб ва шимол ўртасидаги мувозанатни бузди дея таърифлаб, "аввалги муддатларда миллий парламентда фаол бўлган шимол партияларни ҳошияга қарор бериш билан ҳозирги вазъиятни қоплаш ва сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун ягона имконият бу Қирғизистондаги тўнтариш каби усулдан фойдаланиш эди"-деб айтди.
Қирғизистондаги мавжуд воқеаларни умумий сарҳисобида, шуни айтиш керакки, қабилавий ва этник зиддиятлар Бишкекдаги ҳозирги тўқнашувларнинг асосий сабабларидан биридир. Бироқ, Қирғизистонда ҳозирги воқеаларда ячет эл агентларининг роли эътибордан четда қолмаслиги керак, айниқса сўнгги ойларда Қирғизистон хавфсизлик идоралари АҚШ ва Британиядан Марказий Осиёда жойлашган Қирғизистондаги мухолиф партиялар ҳамда ғарбпараст партияларга пул ўтказган кўплаб ҳолатни аниқладилар.
-
Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
-
Қирғизистонда яна хаос. Эътирозчилар президентлик саройига ҳужум қилиб, уни ишғол қилишди
-
Қирғизистон парламент сайловлари натижалари бекор этилди /Бишкекда янги ҳоким тайинланди/