Ереван ва Боку урушини давом этишдаги чет элликларнинг роли
Хорижий дахолатлар билан Арманистон ва Озарбойжон Республикаси уруши кундан кунга кенг кўламда кенгаймоқда ва фожеали бўлмоқда.
Шу муносабат билан Қорабоғ автоном республикаси фавқулодда ҳолатлар идорасининг ижроия бошлиғи полковник Карен Саркисян "Қорабоғ автоном республикасининг маркази Ханканди шаҳрида Исроил ва Туркияда ишлаб чиқарилган катта миқдордаги ҳарбий техника, оқ-дорилар ва қуроллар топилди ва Қорабоғнинг қутқарув кучлари поррламаган бомба ва миналарни қидиришни давом этмоқда.",-дея эълон қилди.
Урушаётган томонларнинг сулҳ тузиш ва музокара сотолига ўтириш истагида эканликларига қарамай, чет эл аралашуви ушбу мақсадга эришишга халақит бермоқда. Чет аралашуви, айниқса оммавий қирғин қилиш қуролларини сотиш ва томонларни бўҳрон шароитига келтириш, Озарбойжон Республикаси ва Арманистонда тинч ахолига тузатиб бўлмайдиган тесир кўрсатмоқда. Ҳозирга қадар алоқа линийлари ва баҳсли ҳудудларида урушдан ташқари, икки мамлакат шаҳарлари ва фуқаролик ҳудудларининг бир қисми қарши ҳужумларнинг нишонига айланган.
Шу нуқтаи назардин, Арманистон ташқи ишлар вазири Зураб Мнатсакиян Озарбойжон Республикаси билан урушнинг асосий томони сифатида яқинда Ереван ҳукумати томонидан ўт очишни тўхтатиш таклифини такрорлади. Арманистон дипломатик идорасининг раиси Россиялик касбдоши Сергей Лавров билан бирга Москвада ўтказилган муштарак матбуот анжуманида, Минтақада тўлиқ ўт очишни тўхтатилишидан кейин агар Озарбойжонлик томон оташкесимга қараб амал қилса, Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун озарбойжонлик томон билан музокара қилиш учун Ереван тайёрдир,- деб айтди.
Арманистон давлати таклиф этган ушбу таклифга аксиламал кўрсатишда Озарбойжон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги бир баёния нашр этиб, Озарбойжон Республикаси кучлари инсонпарварлик оташкесимни тўхтатиш мажбуриятларини тўлиқлигича риоя қилмоқда ва ушбу мамлакатнинг кучлари томонидан ҳарбий амалиётлар тўхтатилган,-деб эълон қилди.
Ҳеч шак-шубҳа йўққи, Озарбойжон Республикаси ва Арманистон қўшинлари ўртасида тинчлик битимини тузиш осон эмас. Сўнгги ўттиз йил ичида икки мамлакат бир неча бор тинчлик битимларини имзолашди. Аслида 1994 йил 12 майда Боку ва Ереван ўртасида биринчи сулҳ битими имзоланганидан бери томонлар бир-бирини тинчлик битимини бузишда бир неча марта айблашди. Тоғли Қорабоғ можароси томонлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги иккинчи битим 2016 йил апрел ойида имзоланган эди. Бу йил Тоғли Қорабоғ можароси томонлари ўртасида иккита тўқнашув юз берди. Бу йилги биринчи тўқнашув 12 июль куни истило қилинган ҳудудлардан ташқарида содир бўлди. Ушбу урушнинг мақсади ўз нефт ва газини Грузия орқали Туркияга етказиб берадиган Озарбойжон Республикасининг энергия узатиш линияларини беқарор деб эълон қилиш эди. Июл ойидаги тўқнашувлар тўғридан-тўғри минтақадаги Россия ва Туркия рақобати билан боғлиқ эди.
Сўнгги можаро шу йилнинг 27 сентябрида бўлиб ўтди ва озарбойжонлик ва арманлик ҳарбийларининг қисқа муддатли бўлган олдинги тўқнашувларидан фарқли улароқ, сентябр уруши ҳалигача давом этмоқда. Тоғли Қорабоғ можаросидаги урушаётган томонлар ўртасидаги мавжуд вазиятни, айниқса сет эллерларнинг аралашувини ҳисобга олган ҳолда, янги сулғга умид қилиш мумкин эмас.
Шу мносабат билан Эроннинг Озарбойжон Республикасидаги собиқ элчиси ва сиёсий масалалар бўйича эксперт Мўҳсин Покойин иккита қўшни мамлакат томонидан оташкесимни бузилишига ишора этиб, Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасида ўт очишни тўхтатиш, агар Озарбойжон Республикасининг еттита шаҳрини босиб олиш тугатилса, уша вақти барқарор бўлиб қолади ва Озарбойжон Республикаси ҳудудлари масаласи ҳал қилинмагунча икки мамлакат ўртасида узоқ муддатли сулҳ битими тузилиши мумкин эмас-деб айтди.
Озарбойжон Республикаси ва арманистон ҳарбийлари ўртасидаги уруш ҳақиқатларидан ташқари шуни айтиш керакки, шу пайтгача минтақанинг мустақил мамлакатлари ва халқаро ташкилотларнинг огоҳлантиришлари Боку ва Ереван ўртасидаги ҳудудий низонинг давом этишига монеа яратгани йўқ. Ҳолбуки, сўнгги уч ҳафта ичида икки мамлакатнинг ўн минглаб тинч аҳолиси яна бир бор уйларини такр этишди. Табиийки, Тоғли қорпабоғ можароси давом этиши билан урушаётган томонлар аҳолисининг қочиб кетиш жараёни янада кенгаяди.
Аслида, Озарбойжон Республикаси ва Арманистонни ташқи ишлар ҳукуматлар томонидан урушни давом эттириш орқали гижгижлантиришлари минтақа халқларини қийинчлик ва оворагарчиликка юзмаюз этади. Ҳолбуки, бегона мамлакатлар томонларни бундай провакация қилиш ва гижгижлантиришдан катта фойда кўради.