октябр 23, 2023 18:42 Asia/Tashkent
  • Теҳронда \
    Теҳронда \"3+3\" форматидаги ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди

"3+3"нинг иккинчи йиғилиши Теҳронда Озарбайжон Республикаси, Арманистон, Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари иштирокида бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири мезбонлигида Россия, Туркия, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари бугун Теҳронда Жанубий Кавказ минтақаси масалаларини муҳокама қилиш ва минтақада сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик, транзит, энергетика ва ҳоказо соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қилииш учун иккинчи “3+3” йиғилишида иштирок этишди.

Ушбу минтақавий гуруҳни шакллантиришнинг энг муҳим мақсадларидан бири минтақа мамлакатлари иштирокида, минтақадан ташқари ва ғарбий давлатларнинг аралашувисиз минтақа муаммоларини ҳал қилиш ва шунга асосланиб, бугунги учрашув Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокаралари кун тартибидаги масалалардан биридир.

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён “3+3” форматидаги ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бошланишидан олдин “3+3” форматидаги давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши Жанубий Кавказдаги воқеаларни кўриб чиқиш учун Теҳронда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Амир Абдуллоҳиённинг қўшимча қилишича, бу учрашувнинг навбати “Жанубий Кавказда тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт навбати” ва минтақавий ўйинчилар ва қўшнилар иштирокида Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатиш ва муаммоларга барҳам бериш йўлининг тамал тоши бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, “3+3”нинг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги биринчи учрашуви ўтган йили Москвада Грузия иштирокисиз ўтказилган эди.

“3+3” учрашувининг ўтказилиши Эроннинг 13-ҳукуматининг қўшничилик сиёсати ва қўшнилар ўртасидаги дўстона муносабатларни кенгайтириш ва минтақавий муаммоларни чет эл аралашувисиз ҳал этиш йўлида муҳим қадам бўлади.

Ёрлиқ