Исроил режими ишғолий Қудсда фаластинликлар турар-жойларини бузишни давом этмоқда
(last modified Sun, 01 Nov 2020 11:19:20 GMT )
ноябр 01, 2020 16:19 Asia/Tashkent
  • Исроил режими ишғолий Қудсда фаластинликлар турар-жойларини бузишни давом этмоқда
    Исроил режими ишғолий Қудсда фаластинликлар турар-жойларини бузишни давом этмоқда

Фаластин озод қилиш ташкилоти сионистик режим жорий йил бошидан бўён ишғол қилинган Қудсда 129-та уйни вайрон қилганини, бу эса 2016 йилда 123-та вайрон қилганига нисбатан рекорд эканлигини эълон қилди.

Ишғолий сарзаминларда шаҳарчалар қуриш ва фаластинликларнинг уй-жойларини бузиб ташлаш Фаластинга қарши Исроил режимининг энг муҳим стратегияларидандир. Ҳақиқатан ҳам бир томондан фаластинликларнинг уй-жойлари бузилмоқда ва бошқа томондан бузилган уй-жойлар ўрнига сионистлар учун янги уйлар қурилмоқда. Шу муносабат билан халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти бундан олдин фаластинликлар манзилларини бузиш сиёсатини "уруш жинояти" деб эълон қилган эди. 

Бошқа муҳим мавзў шундан иборатким, фаластинликларнинг уй-жойларини бузиш 70 йиллик тарихга эга ва ишғолий сарзаминларда сионистик режимни ташкил этилгани замонидан бошланган. Бироқ, 2020 йилда кенг кўламда бу сиёсат давом этмоқда ва "Ар Амим " ишғолгарликка қарши анжуман ўз ҳисоботида 2020 йилда фаластинликларнинг уйларини бузиш ўтган 20 йил ичида собиқаси бўлмаган ,-деб эълон қилди. 

Россиянинг Спутник ахборот агентлиги ўз ҳисоботида, Фаластинликларнинг уйларини бузиш ва сионистик режим учун шаҳарчалар қуришни "секинлик билан ирқий тозалаш"  деб атади. Чунки янги шаҳарчалар қуришни кенгайтириш ва шаҳарчаларда яшовчи сионистлар сонини кўпайтириш ва натижада ишғолий Қудс ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида демографик ўзгаришларни юзга келтиради,-деб эълон қилди. 

 Американинг "аср муомаласи " лойиҳаси 

Бошқа муҳим мавзў шундан иборатким, Америка давлати ва айрим Ғарб мамлакатларининг ёндошуви сионистик режим томонидан фаластинликлар уй-жойларини мисли кўрилмаган даражада бузишни кенгайтиришнинг асосий омилидир. Дональд Трамп давлати сионистик режимнинг жиноятларини ўтган тўрт йил давомида қўллаб-қувватлаш зимнида, "аср муомаласи"лойиҳасини намойиш этиш билан жиноятлар содир этилишига шароит яратди. Америка президенти Дональд Трамп 2020 йил 28 январда  Оқ Уйда сионистик режим бош вазири Бинямин нетаяҳу ва Баҳрайн, БАА ва Уммон вазирларининг иштирокида "аср муомаласи"-ни намойиш этди. 

Бунга қўшимча, Баҳрайн, БАА ва Судан шунингдек Саъудия Арабистони, Уммон ва бошқа бир нечта араб мамлакатларини ўзига қамраб олган Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштиришни эълон қилган араб мамлакатлари амалда Исроил режимининг жиноятлари кенгайишига шароит яратиб беришди. 

Бошқа таъбир билан ифодалаганда, исроил режими расмий равишда Қудсни ушбу режимнинг пойтахти деб билган ва Фаластин билан ихтилофда бўлган минтақаларни Исроилнинг ихтиёрига берган шунингдек Фаластинга қарши ўз жиноятларини кенгайтириш учун бир фурсат сифатида араб мамлакатлари билан муносабатларини нормаллашитириш мақсадида "аср муомаласи" лойиҳасидан  баҳраманд бўлишни режалатирган. Шу қаторда, халқаро ташкилотлар ва халқаро жамоатчилик ҳам Исроил режими жиноятларига аҳамият қаратмайди ва муносабатларни нормаллаштириш ва "аср муомаласи" лойиҳасининг оқибатларига кузатувчи бўлиб фаолият олиб бормоқда. 

Бундай вазъият иккита муҳим масалани англатади. Биринчидан, Вашингтон шаҳарчалар қуриш ҳақида содиқ қолмади. Чунки бундан олдин шаҳарчалар қуриш билан мухолиф эканини эълон қилди, аммо амалда Исроил режимини чеклаш учун ҳеч қандай сайъ-ҳаракатни амалга оширмади. Иккинчидан, Исроил режими билан араб мамлакатларининг алоқасини нормаллаштириш лойиҳаси амалда иддао қилинганидек қўшиш лойиҳасини тўхтатиш сабабига айланмади, балки Исроил режими аста-секинлик билан қўшиш лойиҳасини амалга оширмоқда.