13 обон зўравон қудратларга қарши Эрон халқи азм-иродасининг тимсолидир
(last modified Tue, 03 Nov 2020 10:57:00 GMT )
ноябр 03, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • 13 обон зўравон қудратларга қарши кураш куни
    13 обон зўравон қудратларга қарши кураш куни

13-Обон куни милодий ҳисоб билан 3-ноябр санаси Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан сўнг, Эронда жаҳон мустабидларига қарши кураш куни сифатида номланди.

13 обон зўравон қудратларга қарши кураш куни 

Эроннинг муносабатлар календарида мустабид тузумга ва якка ҳукмронликка қарши қатъиятлик билан туриб курашиш бўйича учта ҳодиса қайд этилган. Ҳижрий шамсий ҳисоб билан . 13-Обон воқеалари Эроннинг сиёсий тарихида учта даврни ўз ичига қамраб олади. Ҳижрий шамсий 1342 йил ва милодий 1963 йилда Имом Хумайни (ра)нинг Туркияга сургун қилиниши ва исломий инқилобнинг ғалабаси арафасида золим режим томонидан мактаб ўқувчиларини қатли ом қилиниши ва ҳижрий шамсий 1358 йил милодий 1979 йилда Имом Хумайний (ра)нинг издошлари бўлмиш талабалар томонидан Теҳронда Америка қўшма штатларининг элчихонасини яъни жосуслик уясини қўлга киритишлари Эрон халқининг яккаҳукмронлик тузумига қарши инқилобий қўзғолонларидаги энг муҳим воқеалар ҳисобланади. 

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а)

Ушбу учта ҳодисанинг умумий белгиси-инқилобий ҳаракатлар ва такаббурликка қарши курашда тажассум топади. Ҳижрий-шамсий 1343 йил 13 обон воқеасида Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) АҚШ-нинг гегимоник ҳукмронлигига қарши ҳаракатда ва ошкора нутқида капитуляция қонуни ёки Эронда консуллик ҳукмининг қўлланишига қарши чиқдилар. Капитуляция илдизи мустамликачиликдан бошланади ва мустамлака чи кучлар ушбу қонунни ўз ҳукмронликларида бўлган заиф мамлакатларга юкладилар. Бу очиқ-ойдин норозилик Имом Хумайний (р.а)-ни ҳибсга олинишиша ва 1343 йил 13 обон ойида Туркияга сургун қилинишига олиб келди. 

Ҳижрий-шамсий 1357 йил 13 обон ўқувчилар куни талабалар кунида Исломий Инқилоб ўзининг тақдирни белгиловчи кунларига яқинлашганида Теҳрон университетида бир гуруҳ норози бўлган талабалар репрессив агентлар томонидан ўққа тутилди. бу қонли ҳужумда 56 киши шаҳид бўлди ва юзлаб одамлар яраланди. Ушбу шаҳидлар хотирасига ислом инқилоби тарихидаги бу кун талабалар куни деб номланган. 

Имом хат ҳаракатларига пайравлик қиладиган талабалар томонидан Теҳрондаги АҚШнинг жосуслик уясини аниқлаб барҳам берилгани ушбу санага тўғри келадиган муҳим ҳодисалардандир. Бинобарин ушбу сана яъне 13 обон Эрон исломий жумуриятида зўравон қудратларга қарши кураш олиб бориш ва ҳам ўқувчи куни сифатида нишонланади.    

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) ўзларининг бир паёмларида, ушбу ҳаракатни биринчи инқилобдан каттароқ ва иккинчи инқилоб деб атаган эдилар. 

Шундай қилиб 13 обон куни Эрон халқининг зўравон қудратларга қарши кураш тимсолига айланди ва Эрон тарихида мангу қолди. Исломий Инқилоб ғалабасидан кейинги тарихий воқеалар шуни кўрсатадики, ўтган қирқ йил давомида Америка Эрон халқига қарши турли ва саноқсиз душманликларни амалга оширди. 

Америка расмийларининг исёнчиларни қўллаб-қувватлашни тан олишлари, ЦРУ, Массад ва минтақадаги Эрон Ислом Жумҳурияти тизимига қарши тармоқлар омиллари билан Эрондаги кўча намойишлар раҳбарлари ва асосий унсурларининг алоқадор экани американинг Эронга қарши душманлигининг ҳақиқий моҳиятини очиб беради. 

Американинг собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтон

Американинг собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтон "Қийин танловлар" китобида Эронда президентлик сайловларидан сўнг юз берган тартибсизликларга ишора этиб, шундай ёзган эди: "Америка президенти Барак Абама маъмурияти Эронда 1388 йилги президентлик сайловларидан кейин вужудга келган тартибсизликлардан кейин дунё бўйлаб Эронга мухолиф бўлган 5000 нафардан ортиқ одамларга таълим бериш учун ўнлаб миллион доллар сарфлади.

Америка президенти Дональд Трамп ҳам ўзининг касбдошларидек иқтисодий санкциялар ва сиёсий босимлар орқали вазъиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди ва Эрон халқини Американинг зўравонликлари баробарида таслим этишга интилди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бир йил олдин дунёнинг зўравон қудратларига қарши кураш миллий куни муносабати билан қилган нутқларида, Эрон халқига қарши Американинг ёвуз душманликларининг давом этаётганига ишора этиб, ўтган 41 йилда америкаликларнинг айрим сайъ-ҳаракатлари, шу жумладан таҳдид, давлат тунтаруви, санкциялар, қавм-қабилаларни гижгижлантириш, тафриқа сориш, иқтисодий қуршовга олиш, нуфуз топиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни эслатиб ўтиб, улар бу йиллар давомида қўлларидан келадиган барча нарсани Инқилоб, айниқса Исломий Жумҳуриятининг аслидан келиб чиққан ташкилотларга қарши фитна-найранглар ва хатти-ҳаракатларни амалга оширдилар.  

Америка Трампнинг президентлик даврида ҳам санкциялар билан максимал даражада босим ўтказиш сиёсатини Баржом ядровий келишувидан чиқиш билан давом эттирди. 

Санкцияларни жорий этиш орқали "максимал даражада босим ўтказиш" сифатида АҚШ иқтисодий урушни бошлади. Ҳатто ўз мақсадига етиш учун тиббиёт тажҳизотлари ва дори-дармон воситаларини импорт қилишга тўсиқлик яратди. Шунингдек, касаллар, аёллар ва болалар, бошпанаҳ олганлар, қашшоқлар ҳамда зарар кўрадиган қатламлар халқаро барча қонун-қоидаларга хилоф тарзда АҚШ иқтисодий терроризмининг асосий нишонаига айланди. Шунинг учун Америка фаолияти қора амаллар, нафрат, фитна-найранг уютиришЮ дахолат этиш ва душманликдан тўлиб кетган. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз нутқларида, Америка ўзгармаганига ишора этиб, "Худди шу ёвузлик, худди шу ваҳшийлик, халқаро диктатура ўрнатишга уриниш ва уша чексиз  гегемонлик бугунги кунда ҳам Америкада кўпроқ  ваҳшийлик билан мавжуддир. "

Бу хатти-ҳаракатлар, адоватлар ва фитна-найранглар Американинг Эронга қарши душманлиги чуқур илдизларга эга эканлиги ҳақидаги тарихий ҳақиқатни акс эттиради.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъкидлаганларидек, Инқилоб ғалабаси билан Қўшма Штатлар Эрон миллати томонидан тарсаки еди ва энди у қўлини ҳаддан ташқари катта манфаатларга эга эмаслигини кўриб, ўзини ўтмишга қайтиш хаёлида тасаввур  қилади ва бу мақсадга эришиш йўлини душманлик ва фитна-найрангда кўради. 

Эрон Ислом Жумҳурияти тизими душманларининг нотўғри ҳисоб-китоблари уларнинг Эронга нисбатан йўлида узоқ йўлни босиб ўтишларига сабаб бўлди. Оқ Уйнинг ҳисоб-китобларидан фарқли ўлароқ, бу ҳаракатлар Эрон халқининг улуғворлиги ва шон-шарафини оширди, ҳатто Эрон халқининг душманлари ҳам бу ҳақиқатни тан олдилар.