Исломий Инқилоб муаззам раҳбари нуқтаи назаридан Тоғли Қорабоғ уруши
Қорабоғ минтақаси масаласи бўйича Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасидаги нозоларнинг давом этаётгани минтақа миқёсида хавотирланишларни вужудга келтирган.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мешанба куни ислом дини азиз Пайғамбари (с) ва имом Содиқ (а) валодат топган куни муносабати билан телевизион орқали қилган еутқларида Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасидаги уруш минтақа хавфсизлиги учун аччиқ ва таҳдид солувчи воқеа деб билиб, ушбу ҳарбий можаролар имкон қадар тезроқ тугаши керак; албатта Арманистон томонидан босиб олинган Озарбойжон Республикасининг барча ҳудудлари озод қилиниши ва Озарбойжонга қайтарилиши керак,- дея таъкидладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек, ушбу ерларда арманлар хавфсизлигини ва ҳар икки томоннинг халқаро чегараларга риоя қилишларини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб, ишончли хабарларга кўра, минтақага кириб келган террористлар умуман Эрон чегараларига яқинлашмасликлари кераклигини эслатиш зимнида, агар улар Эрон чегарасига яқинлашсалар қатъий жавоб қайтарилади,-деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Қорабоғ низолари ҳақидаги сўзлари ушбу тўқнашувлар бўйича Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақавий қатъий позициясини англатадиким, эски жароҳатга айланган ва агар буни ҳал қилиш учун чора кўринмаса, бундан ҳам кенгроқ кискинликларга айланиши мумкин. Бу нуқтаи назардан ушбу масала бўйича иккита муҳим нуқта мавжуддир:
Биринчидан, агар уруш олови юзага келса, минтақа хавфсизлигига таҳдиддир.
Иккинчидан, халқаро муносабатларда ҳоким бўлган доирада икки томоннинг ҳуқуқини риоя этиш ва ер яклихтликларини муҳофазат билан бу низони қандай ҳал қилишга боғлиқдир.
Шу асосда Эрон Ислом Республикаси ушбу можарони ҳал қилиш бўйича ҳаракатларини Тоғли Қорабоғ минтақасидаги зиддиятлар бошланганидан бошлади.
Ушбу сайъ-ҳаракатлар давомида, Эроннинг Тоғли қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйича махсус вакили Сайид Аббос Ироқчи ўтган ҳафта Боку ва Ереванга ташрифи давомида, сўнгра Россия ва Туркия ўртасидаги учрашувда Эроннинг Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатиш ташаббусини тақдим этди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг махсус вакили Озарбойжон Республикаси ҳудудларини босиб олинишини тугатиш масаласини Эрон ташаббусининг муҳим унсури сифатида баҳолади ва аққалиятни ташкил этувчи халқлар ҳуқуқи ва инсонпарварлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Эроннинг Тоғли Қорабоғ можаросини тугатиш ташаббусининг яна бир муҳим хусусиятларидан саналади. Минтақавий ёндошув ва минтақадаги мамлакатларнинг иштироки Эрон лойиҳасининг бошқа муҳим хусусиятлари жумласидандир.
Тоғли Қорабоғ бўҳрони 1988 йилда ҳалокатли урушга айланди ва 1994 йил мартигача давом этди. Тоғли Қорабоғдаги можаронинг бошиданоқ Европадан АҚШ-гача бўлган кўплаб уйинчи мамлакатлар ушбу бўҳрон бўйича ўзларининг режаларини тақдим этишди, аммо бу лойиҳалар, шу жумладан Минск ишчи гуруҳини шакллантириш ҳам мувафаққиятсиз тугади. Тажриба шуни кўрсатадики, ғарбликлар минтақада ўз мақсадларига эга ва турли сабабларга кўра, ўз манфаатларини минтақа давлатлари ўртасидаги алоқалар кескинлашишида кўришади. Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддият ҳам ушбу қоидадан мустасно эмас ва унинг давом этиши, албатта можаронинг ҳар икки томони, шунингдек минтақа мамлакатлари миллий манфаатларига зарар етказади.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг минтақа хавфсизлигига Қорабоғ урушининг етказадиган тасири ва оқибатлари ҳақида баён этган сўзлари ана шу жиҳатдан аҳамиятни касб этади.
Шу муносабат билан Эроннинг Озарбойжондаги элчиси Сайид Аббос Мусавий Твиттер саҳифасида шундай ёзди: Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Қорабоғдаги ҳозирги бўҳронга оид баёнотларидан кейин Озарбойжон Рспубликаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Халаф Халафов телефон орқали қилган ўз сўҳбатида, Озарбойжон Республикаси халқи ва давлатининг ушбу муҳим ва адолатли баёнот учун миннатдорчилик билдириш зимнида, икки қўшни давлат биродар эканини таъкидлади.
-
Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ўз чегаралари яқинида террористларнинг борлигига чидаб турмайди
-
Хатибзода: Эрон давлати минтақада террорчиларнинг фаоллашгани масаласида ҳеч ким билан ҳазиллашмайди