Саъудия валиаҳди Арабистоннинг молиявий инқирозини эътироф этди
(last modified Sun, 15 Nov 2020 11:16:49 GMT )
ноябр 15, 2020 16:16 Asia/Tashkent
  • Саъудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон
    Саъудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон

Саъудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон мамлакат таназзулга юз тутганини тан олди.

Саъудия Арабистони энг бой араб мамлакати, аммо сўнгги йилларда унинг иқтисодиёти пасайиб бормоқда.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, июн ойида якунланган чоракда мамлакат ялпи ички маҳсулотларининг ўсиши салбий 7 фоизни ташкил этди. Бу 1985 йилдан бери Саъудия Арабистонида қайд этилган энг паст чораликдир. Саъудия Арабистонида ишсизлик даражаси ҳам 14,5 фоизга кўтарилди. 2020 йилда саъудия Арабистонининг бюджет камомади ҳам 12 фоизга баҳоланмоқда. Саъудия Арабистони томонидан режадаштирилган нефт даромадларининг атиғи 60 фоизигина 2020 йилгача амалга оширилади. 

Саъудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон

Дунёда нефт экспорти энг юқори бўлган энг капиталистик араб мамлакати молиявий инқирозга учрашининг турли сабаблари бор. 

Бунинг энг муҳим сабаби Ол-Саъуднинг урушқоқлик хатти-ҳаракатларидир. 

Саъудия Арабистони 2015 йилдан бери Яманга қарши уруш олиб бормоқда ва бу урушдан 68 ой ўтди. Ушбу уруш Саъудия Арабистонига ва унинг нефт иқтисодиётига миллиардлаб доллар зарар етказди. 

Минтақавий беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатлар Саъудия Арабистонидаги молиявий инқирознинг яна бир муҳим омилидир. Сўнгги йилларда Саъудия Арабистони Эрон Ислом Жумҳурияти, Қатар ва Туркия билан жиддий зиддиятларга дуч келди.  

Минтақавий барқарорлик ва тинч ташқи алоқалар ҳар қандай мамлакат иқтисодий ўсиши учуг энг муҳим шартлардан бири ҳисобланади, аммо Саъудия Арабистони сўнгги йилларда бу омилни қўлдан бой берди. 

Саъудия Арабистони подшоси Малик Салмон

Шу муносабат билан Саъудия Арабистони подшоси Малик Салмон ўтган пайшанба куни Саъудия арабистони вазирлар маҳкамаси йиғилишида Эронни минтақадаги давлатларнинг ички ишларига аралашишда ва терроризмни қўллаб-қувватлашда яна бир бор айблади ва халқаро ҳамжамиятни Теҳронга қарши қатъий позицияда бўлишга чақирди. 

Сўнгги йилларда Саъудия Арабистони расмийлари томонидан кўп марта такрорланган ушбу изҳоротлар чет эл кучлари, айниқса АҚШ эксплуатацияси ва эронофобия пардаси остида қурол-яроқларнинг катта савдосига олиб келди. 

Катта маблағ билан қуролни сотиб олиш ҳам Саъудия Арабистонининг молиявий инқирозга учраши учун асосий сабабдир.  

Коронавирус эпидемиясининг тарқалиши Саъудия Арабистонида молиявий инқирозга учраган яна бир муҳим омилидир. Саъудия Арабистони ҳам коронавирус эпидемияси авж олишига дош беролмаяпти ва ҳозиргача тахминан 353 минг саъудиялик бу вирус билан зарарланган ва 6000-га яқин киши вафот этган.  

Саъудия Арабистонининг Яманга қарши уруши 

Кўплаб чекловларни келтириб чиқарган коронавируснинг тарқалиши Саъудия Арабистонида ишсизликнинг кучайишига олиб келди.  

Айни пайтда, коронавируснинг кенг тарқалиши Саъудия Арабистонининг нефтдан ташқари даромадларининг энг муҳим манбаи бўлган диний туризм соҳасидан тушумларнинг кескин пасайишига олиб келди. 

Нефт нархларининг кескин пасайиши Саъудия иқтисодиётига ҳам катта таъсир кўрсатди. 

Нефт нархи пасайишининг сабабларидан бири Саъудия Арабистонининг Эрон иқтисодиётига зарар етказиш мақсадида нефт нархларини паст даражада ушлаб туриш учун АҚШ билан бирлашиш сиёсатдир, аммо Саъудия иқтисодиёти Эрондан ҳам кўпроқ зарар кўрди, чунки Эрон АҚШ санкциялари туфайли кўп нефт сотолмаяпти. 

Нефт нархининг пасайишини Саъудия молиявий инқирозининг асосий сабаблардан бири деб ҳисоблаш мумкин, чунки Муҳаммад бин Салмон Саъудия Арабистони 2020 йилга келиб ҳукумат даромадларини 833 миллиард риёлни прогноз қилган эди, шундан 513 миллиард риёли нефт даромадларидан эди, аммо атиғи 410 миллиард риёли таъминланади,-деб эълон қилди.  

Арабистоннинг молиявий инқирози ушбу мамлакат халқига катта зарарлар етказди. 

Ҳолбуки, 2020 йилда Саъудия Арабистони нефтдан тушадиган даромадлардан 410 миллиард риёд ажратиши кўзда тутилган бўлса, ҳукумат ходимларининг иш ҳаққини молиялаштириш учун 504 миллиард риёл керак. 

Шунга кўра, Муҳаммад бин Салмон агар Ар-Риёз нефтдан ташқари даромадларни кўпайтира олмаса, давлат бюджетлари иш ҳаққини 30 фоиздан кўпроқ қисқартириши кераклилигини айтди. 

Айтиш мумкинки, давлат сектори маошларининг пасайиши ва одамларнинг турмуш муаммоларининг кўпайиши норозилик кучайишига ва Ол-Саъуднинг инқирозга учрашига замин яратмоқда.