Эроннинг дунёдаги биринчи банки ва амонат жамғармаси (фотожамланма)
(last modified Tue, 08 Dec 2020 07:16:17 GMT )
декабр 08, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Эроннинг дунёдаги биринчи банки ва амонат  жамғармаси (фотожамланма)

Дунёдаги биринчи банк унвонига эга бўлган Сарязд қалъаси Язд вилоятидан 20 км узоқликда Меҳриз қиўлоғидан бир неча километр узоқликда, сўнгра шу жойнинг марказида Сарязд Сарязд қишлоғида жойлашган.

Исломдан олдинги даврлар ва Салжуқийлар давридан бошланган Сарязд қишлоғини кўплаб археологлар эронликларнинг Язддаги биринчи яшаш жойи деб ҳисоблашади. 

Ушбу қалъа 3 қаватли ва 468 хоначалардан иборатбўлиб, уларнинг ҳар бири яздийлар оилаларига тегишли эди. Уша пайтда яздийлар бу жойда кўпроқ хавфсизлик ва қулайлик учун қимматбаҳо моллари, масалан олтин ва заргарлик буюмларини топширардилар. Албатта, Сарязд қалъаси мол-мулкни сақлашга қўшимча равишда яна иккита фойдаланиш хусусиятига эга эди. 

Сарязд қалъаси 

Биринчидан, катта майдонга эга бўлиши туфайли қалъа дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мос жой деб ҳисоблаш мумкин ва ҳатто қасрнинг қатламли тузилиши ва кўп хоналари ва бушлиқлари туфайли ҳам аҳоли турли об-ҳаво шароитида ўзларининг зарар кўрадиган нозик маҳсулотларини сақлашлари мумкин эди. 

 

Донни сақлаш учун муносиб жой 

Ушбу қалъанинг яна бир муҳим хусусияти уруш ва талончилик каби воқеаларда аҳолининг ҳаёти ва жонини сақлаб қолиш эди. Турли хил хавфсизлик чораларни амалга оширилганлиги сабабли бу ерга кириш бугунги кунда кўрганимиздек осон бўлмаган. Бу жойнинг биринчи хавфсизлик чизиғида қалъа атрофида 5-6 метр чуқурликда қазилган зовурлардан ташқари, асосий дарвозадан ташқари бу ерга кириш ёки чиқишни деярли имконсиз қиладиган кучли ва нисбатан баланд деворлар мавжуд. Бу ҳам деворга чиқишни қийинлаштирарди ва агар керак бўлса душман ҳужуми вақтида сув билан тўлдиралди. 

 

Мустаҳкам ва нисбатан баланд деворлар 

Кейинги мудафаа чизиғида қалъа деворларининг иккинчи қаватида қуриқлаш, отишма, ва маълумотларни етказиш ва ... каби масалаларда ёрдам берадиган бир қанча қалъалар қурилган. 

 

Дунёдаги биринчи банк деб тан олинган Сарязд қалъаси 

Сарязд қалъасининг сўнгги ҳимоя механизмида арқон ва каснақ билан очиладиган ва ёпиладиган асосий дарвоза ва орқа эшикларини мушоҳада этиш мумкинки, бу жойга ҳужум қилиб уни бузган тақдирда иккинчи қўшимча-орқа эшик ёпиқ эди.

Эронда дунёнинг биринчи амонат банки ва жамғармаси 

 

Ёрлиқ