ПСЖ-Башакшеҳир ўртасидаги уйин ҳакамнинг ирқчилик ҳақоратлари туфайли тўхтатилди (видео)
Жамоалар ҳакамни ирқчиликда айблаб ўйинни давом эттиришдан бош тортди. Европа Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида ўтган ПСЖ — «Истанбул Башакшеҳир» учрашувида нохуш ҳолат кузатилди.
Учрашувнинг 14-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда турк клуби ёрдамчи мураббийи Пьер Вебо захира ҳаками Себастьян Колсеску билан тортиша бошлади. Учрашув бош ҳаками Овидиу Хацеган ёрдамчисидан айнан кимга қизил карточка кўрсатиш кераклигини сўради.
Вебо четлатилди, бироқ унга тўртинчи ҳакамнинг сўзлари ёқмади ва Колсескуга бақира бошлади: «Нега мени негро деяпсан?». Вазиятга меҳмонлар ҳужумчиси Демба Ба ҳам аралашди. УЕФА вакилларидан бири бу румин тили билан боғлиқ англашилмовчилик эканини тушунтиришга уринди. Таъкидланишича, захира ҳаками «мана бу қора ўйинчи» деган.