Эроннинг энг замонавий учувчисиз учоғининг хусусиятлари (видео)
(last modified Wed, 09 Dec 2020 08:52:57 GMT )
декабр 09, 2020 13:52 Asia/Tashkent

Эроннинг Симурғ учувчисиз самолёти бу Эроннинг энг замонавий ҳарбий учувчисиз самолёти бўлиб, ажойиб хусусиятга эга.

Ёш журналистлар клуби кино ва аудио гуруҳининг маълумотларига кўра, Исломий Инқилоб ғалаба қозонгани ва юклатилган уруш бошланганидан сўнг узоқ вақт давомида жанг майдонининг Ироқ баъс режими позицияларининг ҳаводаги тасвирларига бўлган эҳтиёжи RF-4 ва RF-5 разведка самолётлари томонидан разведка ва суратга олиш йўли билан таминланарди. Бироқ, разведка самолётлари керакли тажҳизотлар билан жиҳозланмаганлиги сабабли Ироқнинг радарлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш системаларининг нишонига айланарди. Шу сабабли 1362 йилдан бошлаб учувчисиз самолётлардан фойдаланиш ғояси Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво ҳужумлари бўлинмаси мутахассислари зеҳнида пайдо бўлди. .

Ёрлиқ