Миллернинг Афғонистонга сафари ; Америка ҳарбий ҳузур топишга ҳаракат қилмоқда
(last modified Wed, 23 Dec 2020 10:52:18 GMT )
декабр 23, 2020 15:52 Asia/Tashkent
  • Миллернинг Афғонистонга сафари ; Америка ҳарбий ҳузур топишга ҳаракат қилмоқда

Америка Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Христофор Миллер сешанба куни олдиндан эълон қилинмаган тарзда Кобулга сафар қилди ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Дональд Трамп президентлиги сўнгги ойида, АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Христофор Миллернинг Афғонистонга кутилмаган ташрифи америкалик қўшинларнинг Афғонистондан аста-секин чиқиб кетишига қарамай, Вашингтоннинг Афғонистон ҳукумати, ҳарбий ва хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаши деб аталмиш заминида ўзгариш юз бермайдиганга ўхшайди.

Бу масала аниқса Америка кучларини Афғонистондан чиқариш бўйича Дональд Трампнинг талабини эътиборга олганда Афғонистон расмийларининг хавотирланишлари сабабига айланган. Айниқса, Толибон гуруҳининг ҳужумлари шиддат топган ва Толибон ва Кобул давлати музокарачилари ҳам 2021 йил бешинчи январгача музокарани тўхтатишган. 

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб Афғонистондан чиқиш учун американинг таёр эканидан сўнг бу мамлакат ички ҳақиқй уруш таҳдидлари билан юзмаюз бўлган-деб огоҳлантириш берди. 

Дарвоқе, Америка Афғонистонга кириши ва ушбу мамлакатда уруш оловини ёқиши билан ўнлаб минг одамларнинг қурбон бўлиши ва ушбу мамлакатни вайронага айлантириш сабабига айландиким, энди Афғонистондан масъулиятсизлик билан чиқиши орқали Афғонистонда хавфсизлик бушликни ижод этиш сабабига айланмоқда. 

Дональд Трамп сайловолди рақобатларида берган ваъдаси ва 2020 йил феврал ойида Толибон ва Америка ўртасида келишилган келишувга асосан 2021 йилгача америка ҳарбий кучлари Афғонистондан чиқиш дастурини содир этди. Бироқ, бу масала бу мамлакатда Американинг ҳарбий ҳузури охирга етади деган маънони англатмайди. Бундан олдин Нью-Йорк Таймз газетаси ва Американинг бошқа ОАВ хабар тарқатган эдиким, Трамп Америка ҳарбий етакчи қомондонларига хитоб айлаб, бир неча марта Толибон ва Америка ўртасида келишилган келишувда зикр этилган муддатдан олдин Афғонистонни тарк этишларига мойиллик зоҳир этишини баён этган. Трамп дастурига биноан Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг бир қисми 2021 йил январ ойининг ўрталарида 4500 нафардан 2500 нафарга камайтирилиши лозим.

Бироқ, Америка Конгресси, Америка ҳарбий етакчи расмийлари ва Пентагон бу мамлакат Афғонистондан тўлиқ чиқишига тарафдор эмаслар. Шунинг учун Американинг сайланган президенти Жой Бойден қудрат бошига келиши билан 2021 йил 20 январ ойидан бошлаб америкалик кучларни чиқариш жараёни камайиши ва бирон бир ўзгариш рҳй бериши кутилмоқда. Агарчи, Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг сони камайтирилган бўлсада, аммо Афғонистон давлат кучлари ва Толибон гуруҳи ўртасида кескинларнинг кучайиши ҳамда ушбу мамлакатнинг шаҳарлари ва минтақаларига Толибон гуруҳининг амалга ошираётган ҳужумлари кенг кўламда кенгайиши билан америкаликлар Афғонистондаги ҳарбий амалиётпарида кўпроқ учувчисиз учоқлардан фойдаланишмоқда. 

Америка 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг терроризм билан қарши халқаро кураш олиб бориш баҳонаси билан Афғонистон ва Ироққа ҳужум қилди. Бироқ, ушбу иккита мамлакатда Вашингтоннинг олиб борган урушлари терроризмнинг кенгайиши, ушбу мамлакатларнинг инфратизилмаларининг нобуд бўлиши ва бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлишидан бошқа натижа бермади. Американинг Афғонистонга қилган ҳужуми замонидан 19 йил ўтмоқда ва бу мамлакатда 2400 нафар америкаликлар ҳарбийлар ҳалок бўлишди ва мингаб нафари эса тан жароҳати олишди. Афғонистонда Пентагон ва Америка ҳарбийларининг ҳузур топиши  ушбу мамлакат бегуноҳ халқининг ҳалок бўлиши, нотинчликларнинг кенгайиши гиёҳванд моддаларни собиқаси бўлмаган тарзда етиштиришдан бошқа натижа бермади.