Трамп Блек Ватер уруш жиноятчиларини авф этди
Америка президенти Дональд Трамп ўзининг охирги президентлик ойларида айрим уруш ва сиёсий жиноятчиларни авф этишга қарор қилмоқда.
Шу муносабат билан Дональд Трамп сешанба куни 15 кишини, шу жумладан ироқлик ноҳарбийларни ўлдирган 4 нафар омилини авф этди. Ниволас Слаттен, Паул Слоуг, Еван Либерти, Дустин Хард каби Блек Вотер компаниясига тегишли тўрт нафар америкалик ҳарбийлар Дональд Трамп томонидан авф этилиши жамоатчилик афкори томонидан салбий кутиб олинди. Бу тўрт нафар америкалик ҳарбийлар 2007 йил 16 сентябр ойида Ироқнинг пойтахти Бағдод шаҳрида 17 нафар ироқлик ноҳарбийларни қатл этишда иштирок этишган ва йиллар давом этган суд муҳокамасида узоқ муддатли қамоқхона жазосига маҳкум этилган эдилар.
Америка уруш жиноятчиларига нисбатан муносабат қилишда икки стандартли меъёрлардан фойдаланади. Ҳолбуки, Вашингтон бир неча маротабалар бошқа мамлакатларнинг уруш жиноятчиларини муҳокама қилишга чақирган, аммо ўзининг ҳарбийлари ва фуқаролари ҳақида эса бу қоидага қараб амал қилмайди. Ҳақиқатан ҳам билвосита равишда америкаликларни бошқаларга қараганда афзалроқ куради. Америка ҳукумати бу мамлакатда суд тизими адолатли амал қилади деган сабаб билан Америка фуқаролари, айниқса ўз ҳарбийларини мамлакатдан ташқарида муҳокама этишга монеа яратади. Америка бошқа мамлакатлар билан ўз ҳарбийларини жойлаштириш бўйича келишилган шартномаларида доим "капитуляция" моддасини киритади. Бу моддага асосан маъмурият маҳалли бўлган мамлакатда америкалик ҳарбийлар томонидан жиноят содир этилганда бу мамлакатларнинг суд органлари уларни муҳокама этиш ҳаққига эга эмас ва уларга нисбатан жазо белгилаш учун Америкага қайтариб беришлари лозим. Аммо амалда Америкада бу жиноятчиларни муҳокама қилиш шундай намойишли тарзда ўтказилгани ва жазо берилиши тақдирда ҳам президент томонидан авф этилган ёки уларга нисбатан адолат ижро этилмагани мушоҳада этилган. Бунинг яққол намунасини Блек Вотер хавфсизлик компанияси тўрт нафар аъзосининг уруш жиноятчисини авф этилишига мушоҳада этиш мумкин.
Ҳолбуки Ироқ халқи, айниқса Бағдодда 2007 йили сентябр қурбон бўлганларнинг оила-аъзолари бу ҳарбийлар узоқ йиллар давомида қамоқда бўлишиади деб тасаввур этган эдилар. Аммо энди Трамп уларни авф этиш билан жиноятчиларни жазо бериш ва уларга нисбатан адролатни жорий этишни масхара қилди.
Албатта Американинг бундай амал қилиши фақат бу билан чегараланиб қолмайди ва Трамп ҳукумати Халқаро суд маҳкамаси томонидан Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар уруш жиноятини содир этганликда айбланган жиноий ишларнинг олдини олиш учун бу суд идораси расмийлари, шу жумладан бу идоранинг судяси Фатоу Бенсоудага нисбатан санкция жорий этиб, халқаро суд идорасига таҳдид солди. Дональд Трамп 2020 йил 11 июн ойида бир фармонга имзо қуйиб, Халқаро жиноий суд идорасига қарши санкция жорий этишни содир этди.
Инсон ҳуқуқлари халқаро адолат масалалари бўйича директори Ричард Деккер 'сўзларига кўра, Трамп давлати халқаро жиноий суд идорасини санкция қилиш билан дунёда қонун ҳокимиятига ҳужум қилишни давом этмоқда. бу сайъ-ҳаракат эса Американи қонунларни поймол этувчилар қаторида қуяди.
Бироқ, Американинг бу сайъ-ҳаракати дунё жаматчилигининг салбий аксиламал кўрсатишига юзмаюз бўлди ва 2020 йил июн ойлари охирида 67 мамлакатдан ташкил топган гуруҳ Халқаро суд маҳкамасига нисбатан Американинг жорий этган санкциясига муносабат билдириш учун муштарак баёния нашр этиб, халқаро ушбу ташкилотни қўллаб-қувватлашишларини таъкидлади. Трамп давлатининг ноқонуний ва ёвуз бу амалига қарши халқаро позиция олиш Американинг яккаланиб қолиши ва бир томонлама ёндошув қабул қилиб бўлмайдиган сайъ-ҳаракат эканини намоён этади.