Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари
(last modified Sat, 26 Dec 2020 19:08:25 GMT )
декабр 27, 2020 00:08 Asia/Tashkent
  • Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари

Эроннинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Чобаҳор порти  мамлакатнинг энг йирик табиий кўрфази бӯлиб, у Уммон денгизи билан деярли 300 километрлик сув чегарасига эга. Покистон давлати билан чегарадош бӯлган бу узундан-узоқ сув ҳудуди дунёнинг эркин сувларига туташганлиги боис бу порт тижоратчилар учун жозибали манзил ҳисобланади.

Чобаҳор порти ўзининг тижорат имкониятлари ва ёқимли иқлими билан бир қаторда кўплаб тарихий ва табиий диққатга сазовор жойлари билан тўлақонли сайёҳлик масканига айланган. Минглаб йиллар давомида қоя тошларнинг денгиз суви билан мулоқотидан вужудга келган минятура тоғлар,  машҳур қадимги Тис қишлоғи,  ҳайратланарли "Рамин" ва "Брис"  йирик ва чиройли устунлари,  табиий гул манбалари, Липар Пуштиранг кӯли – булар минтақанинг табиий диққатга сазовор жойларининг бир қисми, холос. Аммо бу сафар бизни бу ерга ундаган нарса куз ва қишнинг узоқ тунларида Чобаҳорнинг гўзал соҳилларини томоша қилишдир. Тўсатдан нилий рангда товланган олмос  билан лимо-лим тӯлган соҳиллар... олмосларнинг ёғдуси  одамларни ҳайратга солади; Гўё қоронғу осмон бағридаги  юлдузлар  ӯзларини денгизнинг қаърига  ва Чобаҳорнинг гўзал соҳилларига отгани мисол. Халқ орасида Тунда порлайдиган соҳиллар номи билан танилган денгиз қирғоқлари. Бугунги дастурда ушбу дилкаш соҳилларга саёҳат қиламиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.  

Систон ва Балучистон вилоятидаги гўзал Тунда порлайдиган соҳиллар Эроннинг жануби-шарқидаги ноёб диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади. Бу соҳиллар Канорак туманидаги  Танг қишлоғининг денгиз қирғоқларидир. Дунёнинг энг гӯзал соҳилларидан бири ҳисобланган Тунда порловчи соҳиллар Чобаҳор портидан 120 км ғарбда жойлашган. Бир томондан денгиз суви билан, иккинчи томондан эса чексиз чўл билан қӯшни бӯлган бу порт сизни ҳайратга солади.

Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари

Танг қишлоғининг қирғоғига етиб борганингизда, биринчи  қарашдаёқ сизни ҳали ҳам қадимий усулда балиқ тутаётган қишлоқнинг маҳаллий балиқчилари ҳайратга солади. Аммо Тунда порлайдиган ҳолатни  кўриш учун қоронғу тушишини кутишингиз  керак. Қуёш ботиши билан куз ва қишнинг узоқ ва ёқимли кечалари ялтироқ тӯлқинлар кӯзга ташланади. Бу тӯлқинлар ӯзларини қирғоққа уриб, қумли соҳилни  нилий тангачаларга тӯлдиради. Бир-биридан ажратиб олиш қийин бўлган бу нилий  мӯнчоқларнинг порлаши сизни мафтун этиши табиий... Соҳил  қанчалик қоронғи бўлса, бу кўк мӯнчоқлар шунчалик ёрқинроқ порлайди.

Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари

 Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари  ноёб ҳодисаси, худди ер табиатидаги ҳар қандай ажабланарли ҳодиса сингари, муъжизавий кўринишига қарамай, мантиқий сабабга эга. Денгизга тушган юлдузлар билан таққослаш мумкин бўлган Танг соҳилининг ёрқин нилий ёғдуси фитопланктон деб номланган микроскопик организмларнинг мавжудлигидан келиб чиқади. Ушбу денгиз жонзотлари куз ва қишда учрайди. Қоронғу тунда, улар тӯпланишганда,  нилий рангда порлай бошлайди. Фитопланктонлар  кўпинча маълум вақтларда ёруғлик чиқаришади. Баъзида ўлжани жалб қилиш ёки ҳатто жуфтликни топиш бу ажойиб ҳодисанинг асосий сабабидир.

Фитопланктон ёки жозибали кўк жонзотлар тўлқинлар измида келиб, қирғоққа юмшоқ ва секин тушишади. Бунда худди денгиз осмон билан туташган каби... Албатта, ёрқин кўк нурнинг бир қисми қум устида қолади ва бир қисми кейинги тўлқинни кузатиб бориш учун денгизга қайтади.

 Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари

Бироқ, бу денгиз жониворлари жуда қисқа умр кўришади. Улар  денгиздан ажралгач, тирик қола олмайдилар ва ёруғлик чиқармайдилар.  Шу сабабли, ушбу ёрқин заррачаларни эсдалик совғаси сифатида олиб кетиш ҳақида ўйламанг. Ёрқин кўк қум зарраларини идишга солиш ва бу зарраларни денгиздан ажратиш, атроф-муҳитга зарар етказиш билан бир қаторда, самарасиз ишдир,  чунки денгиздан ажратилган бу жонзотлар  ёрқин мовий нурларининг умри жуда қисқа.

Танг ёрқин ва  нилий соҳили  жуда ҳимоясиз. Бу жозибали минтақага бориш насиб қилса, океаннинг бу кичик ва жозибали аҳолисига зарар бермасликка ҳаракат қилишимиз тавсия этилади, шунда биз бизнинг авлодларимиз ушбу митти жозибали фитопланктоннинг гӯзаллигидан йиллар давомида завқланишимиз мумкин. Танг порти соҳилидаги бу мафтункор манзара бир-икки соатдан узоқ давом этмасада, аммо ана шу қисқа муддатли жозибали томоша саёҳатингизнинг энг дилкаш ва эсда қоларли лаҳзалари бӯлиши мумкин.

Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари

Ушбу гўзал, кўзни қамаштирадиган ҳодиса фақат Чобаҳор соҳиллари билан чегараланиб қолмайди ва уни дунёнинг бошқа жойларида, масалан Япониянинг Тоёма кўрфазида, Порте-Рикодаги Мускито кўрфазида, Тайвандаги Мацу оролларида, Ямайканинг ярқироқ ботқоқлиги ҳудудида кўриш мумкин.