Долларга боғлиқ бўлиб қолишни камайтириш жараёни кучаймоқда
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни нафақат Америка санкциялар қўллаётган давлатлар, балки Европа давлатлари ҳам Вашингтон доллардан сўистеъмол қилгани сабабли долларга боғлиқ бўлиб қолишдан қутилиш имкониятларини қидирмоқда,-деб эълон қилди.
Сергей Лавров нафақат Россия, Хитой, Эрон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар инвестиция киритиш ва савдо-сотиқ момалаларда миллий валюта асосида механизм ишлаб чиқаришга мойиллик зоҳир этишмоқда, балки ҳозирги кунда Европада, айниқса евронинг муносиб мавқеини ҳисобга олган ҳолда долларга боғлиқ бўлиб қолишдан чиқиш йўлини топиш фикрига тушиб қолганлар,-деб таъкидлади.
Лавровнинг изҳороти ҳақиқатан ҳам икки муҳим далелни инобатга олган ҳолда баён этилган. Биринчи ҳақиқат бу долларнинг халқаро тижоратдаги улуши ва шунингдек жаҳон валюта захираларидан бири сифатида доимий равишда пасайишидир. Халқаро валюта фонди маълумотлари шуни кўрсатадики, долларнинг жаҳон валюта захираларидаги улуши 2020 йилнинг учинчи чорагида яна пайсайган. Халқаро валюта жамғармасига берилган ҳисоботга кўра, валюта захираларидан АҚШ долларининг улуши иккинчи чоракдаги 61,2 фоиздан учинчи чоракда 60,4 фоизга тушди.
Иккинчи ҳақиқат- АҚШ бошқа давлатларга, айниқса Вашингтонга қарши ёки рақиб бўлган давлатларга қарши иқтисодий, савдо ва молиявий тазйиқлар пайтида доллардан фойдаланиш учун восита сифатида фойдаланишини олдини олиш зарурлиги тўғрисидаги глобал консенсусга келишдир.
Британиянинг Марказий банкининг собиқ раиси Марк Корнейнинг айтишича, жаҳон молия тизимида долларнинг устунлиги Американинг заиф ўсиши ва паст фоиз ставкалари баробарида мамлакатларнинг зарар кўриши сабабига айланган.
Америка бир неча марта долларга халқаро молия системалари, банк ва ширкатларнинг боғлиқ бўлиб қолганидан ушбу мамлакатнинг талабларига буй суниш ёки Вашингтон мақсадида бўмаган сайъ-ҳаракатлар ва сиёсатларини амалга оширишда уларга монеа яратиш мақсадида бир восита сифатида, сўистеъмол этган; Айниқса, Хитой ва Россия иккита буюк қудрат сифатида охирги йиллар давомида бу муаммо билан юзмаюз бўлди.
2018йилдан бери Хитой ва Америка ўртасида иқтисодий уруш бошланиши, Вашингтоннинг Пекинга молиявий воситалар, айниқса доллардан фойдаланган ҳолда босим ўтказгани, шунингдек Катса қонуни бўйича Россияга қарши кенг қамровли санкциялар ва бошқа тазйиқлар қўллаганини ҳисобга олган ҳолда, Пекин ва Москва ўз иқтисодиёти ва молия секторининг долларга боғлиқлигини камайтириш учун самарали чоралар кўриш керак деган хулосага келди. Албатта, Эрон, Венесуэла ва Туркия каби мамлакатларга қарши санкциялар орқали Американинг босим ўтказиши бу мамлакатлар ҳам бунга ўхшаш позиция олишининг сабабига айланган.
Шу жумладан Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон охирги пайтда исломий мамлакатлар тижорат муомалаларида долларга боғлиқ бўлиб қолганларини камайтиришлари керак, -деб эълон қилди. Унинг фикрича, хорижий валюта ўрнига бу мамлакатлар тижоратни ўзларининг миллий пулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари яхшироқдир.
Американинг муносабатини эътиборга олиб, дунё мамлакатлари аста-секинлик билан Вашингтоннинг сиёсатлари ва сайъ-ҳаракатларига қарши муқовиматнинг шаклланиши ва халқаро асосий валюта сифатида доллардан воз кечиш учун доимий сайъ-ҳаракатлар вужудга келгани гувоҳига айланган. Мамлакатларнинг аксарияти Вашингтоннинг душманона сайъ-ҳаракатларининг тасирини камайтириш учун доллардан мустақил тарзда тўлов тизимни ижод этиш, тижоратда доллардан воз кечиш ва бошқа валюталар ёки ўз пулларидан фойдаланиш қарорига келган.
Муҳим масала шундаки, бошқа мамлакатларга зарба бериш учун доллардан Американинг сўистеъмол этиши агарчи қисқа муддатда Вашингтонни ўз мақсадларига етказсада, аммо ушбу сиёсатни узоқ муддатда давом эттириш фақат Қўшма Штатларнинг зарарида якунланади.