Ал-Азиғ зилзиласидан олинган лаҳзалар (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i56766
Якшанба куни эрталаб Туркиянинг Ал-Азиғида содир бўлган 5,3 балли зилзила лаҳзасини видеокамералар ёзиб олди. Эрон Пресс ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу камералар томонидан ёзиб олинган тасвирларда Туркия фуқароси зилзила бўлишидан қурқиб, уйнинг деразасидан ташқарига сакраган. Кўчага сакраб жароҳат олган бу одамни воқеа жойида бўлган одамлар қутқариб қолишди. 
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
декабр 28, 2020 14:37 Asia/Tashkent

Якшанба куни эрталаб Туркиянинг Ал-Азиғида содир бўлган 5,3 балли зилзила лаҳзасини видеокамералар ёзиб олди. Эрон Пресс ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу камералар томонидан ёзиб олинган тасвирларда Туркия фуқароси зилзила бўлишидан қурқиб, уйнинг деразасидан ташқарига сакраган. Кўчага сакраб жароҳат олган бу одамни воқеа жойида бўлган одамлар қутқариб қолишди. 

Туркиянинг Азиғ вилоятида юз берган 5,3 балли зилзила натижасида камида 68 киши жароҳат олди. Зилзила якшанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9, 37 да вилоят маркази Ал-Азиғ шаҳридаги Кавактеппа қишлоғида 6 км чуқурликда содир бўлди.  Зилзила Ал-Азиғ вилоятининг қишлоқ жойлари ва биноларига зарар етказди. Хабарда айтилишича, зилзила бошқа қўшни вилоятларда ҳам сезилган.