АҚШ-Исроилнинг генерал Сулаймонийни террор қилишдан кӯзлаган мақсадлари
(last modified Tue, 29 Dec 2020 14:40:38 GMT )
декабр 29, 2020 19:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ-Исроилнинг генерал Сулаймонийни террор қилишдан кӯзлаган  мақсадлари

Бу юксалиш ва таъсир кучини қӯлга киритиш , душманлар билан жанг майдонида катта ғалабалар билан минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартирган генерал Сулаймоний  каби шаҳидларнинг саъй-ҳаракатлари ва фидойиликлари туфайли юзага келди.

 Эронга қарши кетма-кет террористик ҳаракатларининг бирида  Америка  Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси  Қудс кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни 2020  йил 3 январда нишонга олди.

Қўшма Штатлар Эрон миллатига қарши ўзининг тарихий жиноятларидан бирини Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси  Қудс кучлари   қўмондонига суиқасд қилиш орқали содир этди.

Американинг ушбу жиноятдан  мақсади нима эди?

Американинг генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид этилишига сабаб бӯлган террористик ҳаракати  Эронга қарши узоқ йиллик хусуматлари билан биргаликда таҳлил қилиниши ва текширилиши мумкин бўлган воқеа.

Сўнгги қирқ бир йил ичида бу душманлик тинимсиз давом этмоқда.    Барча фитналарга қарамай, Эрон миллатининг мустабид тузумлар ҳукмронлигига   қаршилик кўрсатиши билан бир қаторда,  мазлум халқлар орасида Ақш ва   Фаластинни ишғол қилган қонхӯр сионистик  режимни даҳшатга солган инқилобий уйғониш ҳаракатлари бошланди.  

Бу юксалиш ва таъсир кучини қӯлга киритиш , душманлар билан жанг майдонида катта ғалабалар билан минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартирган генерал Сулаймоний  каби шаҳидларнинг саъй-ҳаракатлари ва фидойиликлари туфайли юзага келди.

 

Йиллар давомида америкаликлар Ислом Жумҳуриятининг  барқарор вазиятга тушишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилиб келмоқдалар. Генерал Сулаймоний жасорати билан ИШИД  йўқ қилиинди. Унинг  натижаси барқарорликнинг қайтиши ва минтақада ИШИД ҳукмронлигининг олдини олиш бўлди.Бу катта ўзгариш АҚШнинг минтақани парчалаш ва янги Ўрта Шарқ деб номланган режасини чипакка чиқарди. Минтақадаги  ушбу ўзгаришлар  Американи довдиратиб қӯйди. Натижада  трампнинг генерал Сулаймонийни террор қилишга берган телбаларча буйруғи амалга ошди.   Бу террористик ҳаракати  билан АҚШ  аслида ӯзининг терроризмга қарши курашиш даъвосини пучга чиқарди .

 Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мамлакатнинг учала ҳокимият раҳбарлари,   масъул ва мутасаддилари билан   учрашув пайтида, ИШИД гуруҳини яратишда америкаликларнинг роли ва уларнинг ҳарбий ва моддий-техник кўмаги ҳақида тӯхталиб,   дедилар: ИШИДга қарши коалиция тузишни даъво қилиш, бу ёлғон, албатта, америкаликлар "назоратсиз ИШИД" га қарши, аммо агар кимдир ҳақиқатан ҳам ИШИДни йўқ қилишни хоҳласа, улар унга қарши курашадилар.

Америкаликлар минтақада террористик гуруҳлар тузиб, Сурияда Башор Асад  ҳукуматини ағдариб ташлаш ва Ироқни террористик давлатга айлантиришга ҳаракат қилган ӯша 2012 йилдан бери генерал  Сулаймонийни доимо  ӯзларига  қарши кучли тўсиқ сифатида кўришган. Америка  йиллар давомида терроризмга қарши курашиш ва хавфсизликни яратиш баҳонасида минтақадаги араб мамлакатларининг бойликлари билан чўнтагини тўлдиришга интилиб келди.  Президентлиги бошида Трамп  худди шу ният билан Саудия Арабистонига сафар қилишни   танлаган эди. У  минтақадаги араб давлатларини "соғин сигирлар" деб атади. "Эронофобия" ни сингдириш орқали Трамп  аслида Америка қуролларини сотишга ва АҚШ компанияларини банкротликдан халос қилишга интилган эди.

Хавфсизлик, уруш ва қон тўкилишини вужудга келтириш  аслида АҚШ учун ӯзининг  минтақадаги ноқонуний манфаатларини таъминлаш стратегиясидир. Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин Қўшма Штатлар ўзини дунёнинг енгилмас қудрати   ва жандарми  деб билар эди, аммо сўнгги ўн йил ичида    дунё миқёсида АҚШ қудрати пасайишининг кўплаб белгилари кӯзга ташлана бошлади.

Россиялик сиёсий таҳлилчи Александр  Князов АҚШ  томонидан Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси  Қудс кучлари   қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг террор қилиниши ҳодисасининг кӯплаб қирраларини ўрганиб чиққан таҳлилида шундай деди: "ИШИД  РАНД таҳлил марказида яратилганлиги аниқ . Қосим Сулаймоний эса  Вашингтоннинг Яқин Шарқда ноинсоний фазо яратиш ва кейин уни бошқа қўшни минтақалар ва бутун дунёга тарқатиш режаларини амалга оширишда тўсиқ бўлди.

Сиёсатшунос қўшимча қилади: "Тарих барча шахсиятлар  ва ҳамма нарса юзасидан аниқ  ҳукм чиқаради,  деган ишонч бор, лекин шаҳид генерал Қосим Сулаймоний   аслида  ҳаётлик  давридаёқ  тарихий шахсга айланган эди".

Генерал Қосим Сулаймоний шубҳасиз, АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони томонидан қӯллаб-қувватланган   такфирий  террорчиларга қарши турди ва минтақада муқовимат ҳаракатини  уюштирди.

Генерал Сулаймонийни террор қилиш  Трамп  ва унинг маслаҳатчилари учун сохта таҳлил асосида   бу мамлакат гегемонияси қулашини кечиктиришга уриниш эди, аммо АҚШ  бу манфур қилмиши билан нафақат мақсадига эришмади, балки бу амал унинг учун  минтақадаги мавжудлиги даврини  охирига етказишнинг ибтидоси бӯлди.

Вашингтон сиёсатини танқид қилувчи таниқли америкалик назариётчи Ноам Хомский ёзади: "Беқарорлик - сиёсий нутқда қизиқарли тушунча. Эрон ИШИД  ҳужумидан ҳимояланишда  Ироқ ҳукумати ва Ироқ Курдистонига ёрдам берганида, бу ҳаракатга  "Беқарорлик" таърифи берилган, аммо Қўшма Штатлар Ироққа бостириб кирганида ва юз минглаб одамларни ўлдирганида,  миллионлаб одамларни овораю сарсон қилганида, мамлакатни вайронага айлантириб, уни бӯлакларга бӯлиб ташлайдиган фирқаларни вужудга келтирганида , бутун  минтақани ларзага келтириб,   терроризмни бутун оламга тарқатганида унинг қилмишлари,  Американинг " барқарорлаштириш "миссиясининг бир қисми сифатида кўрилади ,  ва  дунёнинг манфаати учун бу ишлар давом эттирилиши керак, дея хулосаланади.”  

Қўшма Штатлар   Исроил режими ва Ғарбий Осиёдаги ноқонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ахмоқона ҳаракатлари билан халқаро меъёрларни қўпол равишда бузди. Бу жараён минтақавий ва дунё хавфсизлигига катта таҳдид туғдирди. Бундай вазиятнинг ҳар қандай натижаси учун АҚШ тӯлиқ   жавобгардир.

Эрон Мудофаа вазири   генерал  Амир Хотамий  Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси  Қудс кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишдан мақсад АҚШнинг минтақадаги мавжудлигини тиклаш ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақадаги таъсирини ва тўхтатувчилик  қудратини камайтириш  эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Эрон халқининг сиёсат саҳнасидаги фаоллиги ва  Исломий Инқилоб Соқчилари корпусининг ракета ҳужуми билан жавоб қайтариши  Қўшма Штатлар ва мустабид тузумнинг усти ялтироқ, ичи қалтироқ шон-шуҳратини йӯққа чиқарди ҳамда  Эроннинг мудофаа қудрати ва нуфузи даражасини дунё аҳлига  аввалгидан ҳам кўпроқ жилвалантирди.

Ироқлик халқаро масалалар  бўйича таҳлилчи Нажаҳ Муҳаммад Али дейди: Трамп шаҳид генерал Сулаймонийни шаҳид этиши билан  жуда алданди, аслида  ундан қутулиш учун   қўйилган тузоққа тушиб қолди.

Ушбу террористик ҳаракат билан Трамп ҳақиқатан ҳам катта стратегик хатога йўл қўйди.Бу террорчилик ҳаракатида Қўшма Штатлар мустақиллик, ҳудудий яхлитлик ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди. Эҳтимол,  баъзи давлатларнинг  ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сукут сақлаши  Қўшма Штатларни хоҳлаган нарсани қила олишига ишонтирди. Аммо дунё жамоатчилиги фикри энди Қўшма Штатлар дунёда тинчлик ва барқарорликнинг устивор бӯлишини истамаслигини, у очкӯзларча энергия манбаларига ҳукмронлик қилиш ва минтақа давлатларнинг бойликларини талон-тарож қилишни ҳамда Фаластин муаммосини унутишни исташини яхши билади.

Шу муносабат билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Ғарбий Осиёда Американинг барча ноқонуний режаларининг барбод бўлишини шаҳид  Сулаймонийнинг тадбир ва жасорати намунаси деб атадилар. Шунингдек, шаҳид Сулаймонийнинг Фаластин масаласидаги мислсиз   таъсирини таъкидлаб, қўшимча қилдилар: "Америкаликлар Фаластин муаммосини унутишга ва фаластинликларни жанг қилишга журъат этолмайдиган даражада   кучсизлантиришга уриндилар, аммо бу буюк шахсият фаластинликларнинг қўлларини тўлдирди ва уларга журъат бахш этди".  Сўнгги йилларда Ғаззага қарши сионистлар томонидан олиб борилган оғир ва тажовузкор   ҳужумларнинг мағлубиятга учраши - бу АҚШ ва ишғол этилган Фаластин тупроғидаги сионист раҳбарларини қӯрқинчли  тушлар ва даҳшатли ваҳималарга гирифтор этган айни ҳақиқат.

Ушбу террористик ҳаракат, унинг мақсади ва баҳоналаридан қатъи назар, халқаро ҳуқуқ принциплари ва қоидаларини қӯпол равишда бузди, бу эса халқаро ҳамжамиятда АҚШ учун оғир халқаро мажбуриятларни келтириб чиқарди. Ушбу  мавзуга бағишланган учинчи ва якуний дастуримизда сиз билан бу ҳақда суҳбатлашамиз.

   .

 

 

Ёрлиқ