Тахти Сулаймон кӯли
(last modified Wed, 30 Dec 2020 15:59:51 GMT )
декабр 30, 2020 20:59 Asia/Tashkent
  • Тахти Сулаймон кӯли

Кўл тубида хазина борлиги ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд, аммо  ҳозиргача бу ҳақда аниқ бир далил қӯлга киритилмаган. Такрорий тадқиқот ишлари келажакда бу мавзунинг ҳақиқат ё афсона эканлигини исботлаши мумкин.

Эроннинг шимоли-ғарбий қисмидаги  Ғарбий Озарбайжон вилоятида Тахти Сулаймон Такоб кўли деб номланган мамлакатнинг сир-синоатли табиий   ҳодисаларидан бири мавжуд. Тахти Сулаймон  қадимий минтақасининг марказида жойлашган ушбу кўл, аслида  бу мажмуанинг уриб турган юраги ҳисобланади. Бунда минг йиллар давоми  қайнаб турган  оҳакли булоқлар сувни  замин қаъридан унинг юзасига  чиқаради.

 1937  йилда  Эроннинг тарихий ёдгорликлари рўйхатига киритилган ва 2003 йил  ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси дастури бӯйича  Эроннинг тӯртинчи ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган бу тарихий кӯл бугунги кунда Эрон ва дунёдаги кўплаб одамлар учун кӯнгилли сайёҳлик масканига айланган. Бугунги дастурда бизга ҳамроҳлик қилсангиз, ушбу ажойиб кӯл ҳақида кӯпроқ билишга ҳаракат қиламиз.

Ероннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Такоб шаҳридан 45 км шимоли-шарқда, тахминан 12 гектар майдонга эга қадимий минтақа  мавжуд. Бу мажмуа  Сосонийлар давридан (милодий 224 йилдан 651 йилгача) қолган иншоотлар, Озар Гошсаб  оташпарастлик ибодатхонаси,  Анахита ибодатхонаси ва Хусрав пешайвони деб номланган айвон каби тарихий обидаларни ӯз ичига олган. Ушбу мажмуанинг марказида геология, археология, мифология ва дин соҳалари мутахассислари томонидан  доимо ўрганишга ҳаракат қилиб келинган  кўл мавжуд. Мутахассислар бу ажабтовур кӯл ҳақида турли гипотезаларни илгари суришган. Аммо шуниси аниқким, Тахти Сулаймондаги биноларни қуриш ва улардан фойдаланиш чашма суви билан чамбарчас боғлиқ бӯлган ва бу сувнинг таъсирини ушбу тарихий обидалар мажмуасида яққол кузатиш мумкин.

Тахти Сулаймон кӯли

Тахти Сулаймон  кўли сувининг  қайнаб чиқиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Баъзилар Сулаймон пайғамбар ҳассасини ерга урганида,  ӯша жойдан  булоқлар қайнаб чиққан, асрлар ӯтиши билан бу ерда улкан кӯл вужудга келган,  деган ақидадалар. Бироқ, бу афсоналарга қўшимча равишда, экспертларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, минг йиллар олдин бу ерда  оҳактош булоқлари қайнаб чиқа бошлаган.Аввалига кўлдан ном-нишон бӯлмаган. Аммо вақт ўтиши билан сувдаги бирикмалар чӯкинди сифатида тўпланиб-тўпланиб, булоқнинг ташқи чегарасини ҳосил қилган. Аста-секин булоқнинг ташқи чегараси кӯтарилиб, кенгайиб борди ва  минг йиллар давомида унинг атрофида гулдаста ҳосил қилди. Натижада чашма асрлар  давомида баланд тепаликдаги фируза кўлга айланди.

Кӯлнинг чуқурлиги ҳақида маълумотга эга бӯлмаган кӯплаб одамлар  чўкиб кетишган. Кейинчалик,  ғаввослар  Тахти Сулаймон кўлининг марказида унинг чуқурлиги эҳтимол 100 метрдан ортиқ бӯлиб,    жануби ва ғарбида эса  35 метрни ташкил этишини аниқлашди. Кўлнинг суви оҳакли чўкиндиларга тўла, шу сабабли  15 метр чуқурликдан кейин ҳеч қандай ёруғлик аломатлари сезилмайди  ва ҳеч нарса кўринмайди. Кўлнинг ӯта  чуқурлиги ва сувдаги  мўл-кўл чўкиндилар тадқиқотчилар учун доимо катта тўсиқлар бўлиб келган.

Тахти Сулаймон кӯли

Биринчи бўлиб кўлга тушган Германия делегациясидан иборат тадқиқотчилар гуруҳи  кўлнинг ўртасида жойлашган тахминан 100 метр чуқурликдаги ӯрани  ва кўл четидаги ўнта сув каналини аниқлашди. Аммо сувдаги чўкинди жинслар ва босим шу қадар баланд эдиким, улар кўлда бундан бошқа ҳеч нарса кашф қилинишига йўл қўймади. Немислар келганидан бир неча йил ўтгач, эронликлар кўлга кирдилар. Эронлик ғаввосларнинг айтишича, сувда жуда кўп чўкинди жинслар мавжудки, уч метр чуқурликда уларнинг кўриш майдони икки метрга, 15 метр чуқурликда эса деярли нолга етади. Сувдаги муаллақ  зарралар қуёш нурларининг сувга киришига йўл қўймайди ва фонар ёруғида   фақат 30 см гача масофани кўриш мумкин, холос.

Бироқ яқинда кашфиётчилар гуруҳлари илғор технологик воситалар ёрдамида кўлнинг чуқурлиги   ҳақида маълумот олишга муваффақ бўлишди. Кўл тубида хазина борлиги ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд, аммо  ҳозиргача бу ҳақда аниқ бир далил қӯлга киритилмаган. Такрорий тадқиқот ишлари келажакда бу мавзунинг ҳақиқат ё афсона эканлигини исботлаши мумкин.  

Тахти Сулаймон  булоғи ер юзидаги асосий энергия чакраларидан биридир. Айтишларича, ер курраси чакра орқали  нафас олади. Чакрага  ташриф буюриш ва уни кӯриш одамларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. 1965 йилда инглиз олими Жеймс Ловелок томонидан илгари сурилган Гаиа гипотезасига кўра, ер тирик, онгли руҳга эга ва шунга кўра, ернинг атрофини магнит зарядли нервлар сингари 16 та энергия ҳалқалари  ӯраб олган.   Ушбу ҳалқаларнинг кесишиши 52 та чакра  ёки циклнинг шаклланишига олиб келди, уларнинг энг муҳим учлиги эса: Миср пирамидалари, Каъба ва Тахти Сулаймондир.  

Кўл суви тузлар ва оҳакка бой бўлгани учун у одам ёки ҳайвонларнинг  истеъмол қилиши учун мос эмас ва овқатни  ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқаради. Шу сабабли Тахти Сулаймон кўлида бирор- бир тирик жонзотни учратиш мумкин эмас.  Унинг юзасида фақат кам сонли қизил балиқлар ва аквариум балиқлари кӯзга ташланади, холос.   Сайёҳлар кўлнинг гўзал қиёфасига алданиб қолмасликлари ва ўз жонига қасд қилмасликлари учун кўл атрофида "Чӯмилиш  тақиқланади!" белгилари  мавжуд.

 Сайёҳларга баҳор ва ёз ойларида ушбу табиий диққатга сазовор масканнинг гўзаллиги ва улуғворлигидан баҳраманд бӯлиш тавсия этилади.