Ливан ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашида 2020 йилги энг муҳим ўзгаришлар
(last modified Sun, 17 Jan 2021 14:29:12 GMT )
Январ 17, 2021 19:29 Asia/Tashkent
  • Ливан ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашида 2020 йилги энг муҳим ўзгаришлар

Ливан ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши 2020 йилда муҳим воқеаларга гувоҳ бўлишди. Биз қуйида  ушбу воқеаларнинг   айримларига тӯхталамиз.  

Ливан 2020 йилда муҳим сиёсий ва хавфсизлик ўзгаришларига гувоҳ бўлди. Дарҳақиқат, 2019 йил Ливан учун Саъд ал-Ҳаририйнинг бош вазир лавозимидан истеъфога чиқиши билан якунланди ва 2020 йил ҳам  Саъд ал-Ҳаририй кабинетни шакллантиришга масъул бўлгани  ва уни тузишда муваффақият қозона олмаган ҳолатда якунланмоқда.

Мамлакатдаги сиёсий  қийинчилик турли вақтларда ҳукумат фаолияти жараёнини бузиш билан бир қаторда оммавий намойишлар шаклида ҳам пайдо бўлди. Бу, айниқса,   Ливан миллий валютасининг қадрсизланиши кўринишида яққол кӯзга ташланди. Бош вазир Ҳассон  Дияб расмий равишда чет эл ӯйинчилари, шунингдек,   Ливан Марказий банки раиси Риёз Саломани  ҳукуматга босим ӯтказиш мақсадида  валютани қиммат қилишда айблади.  

 Ливан Ҳизбуллоҳининг  бош котиби Саййид Ҳасан  Насруллоҳ ўз нутқида АҚШ  валютанинг қимматлашиши ва Ливан миллий валютасининг қадрсизланишида муҳим рол ўйнаётганини бир неча бор таъкидлади. "АҚШ ҳукумати долларнинг Ливанга киришига тўсқинлик қилмоқда ва долларни Ливандан йиғиб Сурияга жўнатиш баҳонасида Марказий банкка босим ўтказмоқда", - деди Ливан Ҳизбуллоҳининг  бош котиби.

Ливандаги сиёсий босим 4 август куни Байрут портида содир бўлиб, 200 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва 7000 дан ортиқ одам жароҳат олган даҳшатли портлаш билан янада авж олди. Портлашдан кейин Ливан яна бир ҳукуматга қарши норозилик намойишларига гувоҳ бўлди. 2020 йилнинг  августида Ливан бош вазири Ҳассон Дияб  истеъфоси билан Ливан президенти Мишел Аун Мустафо Адибни вазирлар маҳкамасини тузишга тайинлади, аммо Адиб ички саботаж ва чет эл аралашуви туфайли кабинетни тузолмади. Октябр ойининг охирида эса Саъд ал-Ҳаририй тўрт йил ичида учинчи марта   вазирлар маҳкамасини тузишга тайинланди. Саъд ал-Ҳаририй 2016 ва 2018 йилларда ҳам Ливан кабинетини тузган эди.

Ҳаририй янги кабинет тузишда кўплаб қийинчиликларга дуч келди ва 2020 йил охирига қадар янги кабинет туза олмади. Ал-Ҳаририйнинг сиёсий бўлмаган вазирлар маҳкамасини тузишга урғу бериши, шунингдек, бошқа гуруҳлар, хусусан Ҳизбуллоҳ ва унинг кабинетдаги иттифоқчиларининг вазнини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари, Ливан янги кабинетини тузолмасликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, мамлакат 2020 йилни 2019 йил каби  ҳукумат тузиш  билан якунламоқда.  

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши 2020 йилда ҳам араблараро зиддиятларнинг гувоҳи бўлди. Қатар ва  тӯрт араб давлати: Саудия Арабистони,  Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср ўртасидаги зиддиятлар 2017 йил июн ойида бошланган. Тўрт давлат, Қатар,  Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши  аъзосидирлар. Қувайтнинг кенгаш ичидаги воситачилик ҳаракатларига қарамай, кенгашдаги зиддиятлар 2020 йилда  ҳам тугамади.

Қатар  ҳукумати Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг 2020 йил 24 мартда   молия вазирлари иштирокида  бўлиб ўтган коронавирусининг молиявий-иқтисодий таъсирини кўриб чиқиш бўйича навбатдан ташқари видеоконференсия шаклидаги йиғилишида иштирок этди, аммо бу нарса ӯзаро кескинликни камайтиришга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Доҳа илгари Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтган йиғилишида ҳам қатнашган. Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг 2019 йил декабр ойидаги йиғилишида Қатар  бош вазири иштирок этди ва 2020 йил 24 мартда бўлиб ўтган видео учрашувда молия вазири иштирок этди. Қатар  амири шайх Тамим 2017 йил июн ойидан бери барча кенгаш аъзоларининг йиғилишида қатнашмади.

Яна бир нуктани таъкидлаш жоизким, ушбу видеоконференциядан атиги икки ой ўтгач, Қатарнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили "Алё Аҳмад бин Сайф Ол Сони" ички зиддиятларни тўхтатиш учун сўзсиз мулоқотга тайёрлигини эълон қилар экан, Қатар  суверенитетига ҳурмат ва унинг ички ишларига аралашмаслик кераклигини таъкидлади. "2017 йил 23 май куни Қатар  Ахборот агентлиги киберҳужум  нишонига айланди ва  тўртта давлат билан зиддиятлар вужудга келди.  Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши  мамлакатлари бирлиги ва бирдамлиги ӯз  маъносини йӯқотди ва  ушбу ташкилот  парчаланиб кетди",-- деди Алё Аҳмад  бин Сайф Ол Сони 2020 йил май ойида.  

  Қарама-қаршиликлар  давом этишининг яна бир белгиси - Халқаро Адлия Судининг (ДХА) қамал қилинганлиги сабабли Қатарнинг тўрт давлатга қарши шикоятига оид қарори эълон қилинганидир. 2017 йил июн ойида Доҳа билан алоқалар узилганидан сўнг, тўртта араб мамлакати Қатарга босим ўтказиш учун ҳар томонлама қамал, шу жумладан ҳаво қамалини ўрнатди. Бунга жавобан Қатар  2017 йилда  Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига (ИCАО) тўртта араб давлатига қарши иккита шикоят юборди. Аммо Қатарни қамал қилган тўрт давлат ИCАО ушбу ишни кӯриб чиқиш салоҳиятига эга эмас дея эълон қилишди. 2018 йилда бу шикоят Халқаро судга юборилди. 2020 йил июлда суд ушбу мамлакатларнинг Қатарнинг илтимосномасини бекор қилиш тўғрисидаги  талабини   15та тарафдор ва битта қарши овоз  билан рад этди. Ушбу суд қарори Ол-Сауд ва унинг иттифоқчилари учун Қатар  билан зиддият жараёнидаги яна бир мағлубиятдир.  

Гаага суди Қатарга қарши санкцияларни қўллаган тўрт давлатнинг мудофаасини рад этганидан сўнг, Бирлашган Араб Амирликларининг Голландиядаги элчиси Абдуллоҳ  Атиба  Доҳа 13 шартга  риоя қилмаса, Қатар билан низолар ҳал этилмаслигини айтди.

 2020 йилнинг декабр ойида  Қатар ва тӯртта араб давлати:  Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Баҳрайн ўртасидаги зиддиятларни  ҳал қилиш тўғрисидаги янгиликлар эълон қилинди. Яқинда Кувайтнинг "Ал-Раи" газетаси юқори мартабали дипломатик манбадан иқтибос келтирган ҳолда Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида Қатар  билан ярашмоқчи, деб ёзди.

Бироқ,  Қатар  билан зиддиятларни ҳал қилиш бўйича тўрт мамлакат ўртасида ҳамфикрлилик  мавжуд эмас. Дастлаб БАА Саудия Арабистони ва Қатар  ўртасидаги келишувни маъқулламади, чунки бу келишув Абу-Дабининг иштирокисиз ва маълумотисиз амалга оширилди. Шу муносабат билан, Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад  бин Зоиднинг маслаҳатчиси  Абдулхолиқ Абдуллоҳ  ўз твиттерида Саудия Арабистони ва Қатар  ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши ҳақидаги хабарга жавобан ёзди: "Кўрфаз (Форс) ярашув поезди БААни  олдиндан огоҳлантирмасдан ва розилигисиз бир сантиметр ҳам  ҳаракат қилмайди."

БААдан кейин Доҳа билан Ар-Риёз  келишувига Баҳрайн ҳам муносабат билдирди. Баҳрайн парламенти 16 декабр куни қамал қилувчи  давлатлар ва Қатар  ўртасида ярашмасликка чақирувчи баёнот чиқарди. Баҳрайн балиқ овлаш ва балиқчиларнинг ҳуқуқлари масаласида Қатар  билан ихтилофларга эга . Баҳрайн Ички ишлар вазири Рашид бин Абдуллоҳ ол-Халифа ҳам Қатарни экспансионистик мақсадлар билан чегара муаммосини қўзғатишда айблади ва Баҳрайн парламенти ушбу масалалар ҳал бўлгунига қадар Доҳа билан муросага келмаслик  кераклигини таъкидлади.

Тангликни камайтириш бўйича Ар-Риёз-Доҳа келишувининг эълон қилиниши ҳам АҚШнинг босими остида амалга ошганга ӯхшайди. Зеро, Трампнинг маслаҳатчиси ва куёви Жаред  Кушнер минтақага ташриф буюрган пайтда зиддиятларни тўхтатиш учун Саудия Арабистони ва Қатар  расмийлари билан музокаралар олиб борган кўринади. Тангликни камайтириш ёки тўхтатиш бўйича келишувни эълон қилиш Қатар  ҳукумати 2017 йилда Саудия Арабистони томонидан қўйилган 13 шартнинг бирортасини қабул қилмаган ёки амалга оширмаган бир шароитга  тўғри келади.