Сионистик режимнинг Ҳиндистондаги элчихонаси олдида портлаш юз берди (фотожамланма)
Маҳаллий манбадар сионистик режимнинг Ҳиндистондаги элчихонаси олдида портлаш содир бўлганлиги ва у ерда бир неча транспорт воситаларига зарар етказилгани ҳақида хабар берди.
Форс янгиликлар агентлигининг халқаро гуруҳига кўра, маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ҳиндистон пойтахтида Исроил режимининг элчихонаси яқинида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берди.
Портлашнинг сабаби ҳанўзгача номаълум ва манбаси портловчи восита бўлишимумкин,-деб хабар беради Спутник ахборот агентлиги ҳинд полициясига иқтибос келтирган ҳолда.
Дастлабки хабарларга кўра, портлаш натижасида Деҳлидаги Исроил режими элчихонаси яқинида қуйилган кўплаб машиналар зарар кўрган.
Айрим янгиликлар манбалари бу портлаш бинодан 50 метр узоқликда содир этилганини айтмоқда, аммо полиция ҳанўзгача қурбонлар ва ярадорлар ҳақида хабар бермаган.