феврал 04, 2021 16:33 Asia/Tashkent
  • Халқаро суд Америка эътирозларини рад этди

Дохада жойлашган халқаро суд маҳкамаси чоршанба куни (3 феврал куни) "дўстлик шартномаси"-ни поймол этиш ишида Америкадан Эроннинг шикоятини ушбу суд текшириш салоҳиятига эга эмасли ҳақидаги Американинг қилган эътирозини рад этди. Суд судялари Америка Қўшма штатларининг дастлабки эътирозларини 15 овоз маъқул ва битта қарши овоз билан рад этишди.

Ушбу қарор Халқаро Адлия суди Эроннинг АҚШ ҳукуматига қарши берган шикоятини кўриб чиқиш ваколатини тасдиқлаганлигини англатади ва Эроннинг АҚШ-га қарши шикояти иши суд процессига киради.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Теҳрон бу ҳукмни бир "ғалаба" деб билади ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ўзининг Твиттер саҳфасида "Эрон учун бир ғалабадир"-деб ёзди. Бунга қарши Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Нед Прайс бу суд ваколати доирасидан ташқарида эканлиги ҳақидаги Эрон иддаоларини текшириш бўйича бизнинг қонуний далилларимизни қабул қилмаганидан ноумид бўлдик,-деб айтди.

Эрон Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқиши ва бир томонлама санкцияларни жорий этишидан сўнг, 2018 йил 16 июл ойида АҚШ-нинг халқаро мажбуриятларни,  айниқса "1955 йил дўстлик битими, иқтисодий алоқалар ва консуллик ҳуқуқ" шартномасини поймол этишидан ушбу судга шикоят қилди ва Дональд Трамп президентлиги даврида Эронга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Куруш Аҳмадий

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Куруш Аҳмадийнинг айтишича, АҚШ-нинг Эронга қарши санкциялар жорий этиш орқали дўстли шартномасини бузганлиги муносабати билан қилган шикояти қонуний кучга эга эди.  

Эроннинг дастлабки шикоятларидан сўнг Адлия суди судялари 2018 йил 3 октябрда бир овоздан Эроннинг АҚШ-га қарши шикояти бўйича суд ваколатига эга эканлигини эълон қилди ва американинг Эронга қарши жорий этган дори-дармон воситалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат  маҳсулотлари, гуманитар ва инсонпарварлик санкцияларни бекор қилинишига овоз бердилар. Бу суд органинг судялари берган ўз овозларида суд АҚШ-нинг баъзи Эронга қарши санкциялари 1955 йилги дўстлик шартномаси томонларнинг айрим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан боғлиқдир деб эълон қилдилар. Бироқ, Америка бу қарорга эътибор бермасдан бу ҳукм содир этилганидан кейин дўстлик шартномасидан чиқади деб эълон қилди. Ҳақиқатан ҳам Америка Дональд Трамп давлатининг охирги кунларигача максимал даражада босим ўтказиш механизми доирасида Эронга қарши оғир санкцияларни жорий этди. 

Энди халқаро суд маҳкамасининг Америка томонидан баён этилган шикоятлар баробарида чоршанба куни қабул қилган қароридан сўнг, Эроннинг илтимосини асосли равишда кўриб чиқиш имконияти таъминланди. Чунки суд маҳкамаси судялари учун 1955 йилда имзоланган дўстлик шартномани шикоят қилиш изоҳлаш ёки қўллаш мавзўси эмас эди. Суд судялари шунингдек бир овоз билан учинчи мамлакатлар билан эронлик компаниялар, фуқаролар ёки уларнинг ширкатлари ва фуқарорлари ёки Эроннинг тижорат қилиш муносабатлари ва фаолиятларига боғлиқ мавзўларни кўриб чиқиш учун ушбу суднинг ваколати йўқлиги бўйича Америка эътирозларини рад этишди. 

Халқаро суд маҳкамаси

Вашингтон ушбу шикоятни кўриб чиқилиши замонидан бошлаб доим Халқаро суд маҳкамаси ушбу ишни текшириш ва кўриб чиқиш салоҳиятига эмас деб иддао қилиб келди. Трамп давлати Эрон халқаро хавфсизлик учун "жиддий таҳдид" ҳисобланади деган айблов билан бу санкцияларни жорий этиш зарурий ишдир,-деб иддао қилиб келади. Халқаро суд маҳкамасининг қабул қилган охирги қарори дунё мамлакатлари ва бутунжаҳон жамоатчилик фикри наздида Эроннинг сиёсий ҳурмат эътиборининг ортиши ва мавқеининг мустаҳкамланиши сабабига айланади.  Қабул қилинган бу қарор Эронга қарши Вашингтоннинг ноинсоний ва бир томонлама жорий этган санкциялари баробарида Теҳроннинг тутган позициясининг тўғри экани ва ҳақли эканини намоён этади. 

Айни пайтда, Халқаро суд маҳкамасининг қабул қилган ушбу қарори Американинг обрў-эътиборига жиддий зарба ҳисобланади ва халқаро арсада Американинг зўравонлдик сиёсати учун яна бир мағлубиятни армуғон этади. Эронга нисбатан олдини давлат сиёсатида ўзгариш киритиш ва Баржом ядровий келишувига қайтишни иддао қилаётган Американинг янги давлати учун содир этилган бу ҳукм Эронга қарши Американинг санкциялар жорий этиш сиёсати нотўғри эканини тасдиқлайди.  Ҳақиқатан ҳам Вашингтон энди Эронга қарши золимона санкцияларни давом эттириш учун ҳеч қандай баҳонага эга эмас. 

Ёрлиқ