Эрон Мудофаа вазири сионистларнинг сўнгги таҳдидларига мазмунли жавоб қайтарди
"Исроил Эронга қарши баланд товуш билан таҳдид солади, лекин амалда у ҳеч нарса қилишга журъат этолмайди."
Эрон қуролли кучларининг Мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий душанба куни Қазвин маъмурий кенгашининг доирасида журналистлар билан қилган сўҳбатида, ушбу масалани зикр этиб, Исроил қатта кенг оғизга эга бўлган, қичқирадиган ва таҳдид соладиган ҳайвонга ўхшайди, лекин унинг жуссаси ҳам қудрати ҳам жуда чекланган ва Эронга қарши таҳдидларини амалга оширишга қодир эмас,-деб таъкидлади.
Душманлик ва урушқоқлик Исроил армиясининг ядросини ташкил этади. Голуп каби Ғарб муассасаларининг берган маълумотларига кўра, дунё ҳарбий бюджетининг катта қисми АҚШ ва озроқ даражада ривожланган қурол-яроқ билан Исроилга тегишлидир, аммо муҳим савол шундаки, нима учун Қўшма Штатлар ва Исроил сўнгги йилларда Эронга ҳужум қилишга журъат қилмайди?
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 1357 йил 19 баҳман кунида Имом Хумайний (р.а) билан тарихий байат қилиш йиллиги муносабати билан армиянинг ҳаво ҳужумига қарши кучлари ва ҳаво кучлари қўмондонлари билан якшанба куни учрашувида сўзлаган нутқларида, АҚШ-га алоқадор режимларнинг минтақадаги саросема ва ваҳимага тушиши сабаби, айниқса сионистик режим ва уларнинг сўнгги бемаъниликлари, улар АҚШ-нинг халқаро ва ички муҳитда таназзулга учрашидан қурқишлари ва хавотирга тушишларига боғлиқдир,-деб билдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Америка, Европа ва уларнинг максимал даражада босим ўтказиш учун бирлашишларини олдиндан мағлуб бўлган сиёсатларнинг такрорланиши деб билдиларким, ҳозирги кунда янада кенг кўламда мағлубиятга учрагани ошкор бўлмоқда,-деб айтдилар.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Қосим Изаддин муқовимат кучлари ва Эронга қарши амал қилишда Исроил режими қудратсизлигининг асосий сабаби ҳақида Муқовимат кучлари билан урушда Исроилнинг уруш майдонидаги мағлубияти муқовимат фронти ва Эронни буй сундириш учун ғарбликлар ва америкаликлар сиёсий ҳисоб-китобларининг мағлуб бўлишига олиб келди,-деб айтди.
Изаддин Исроилнинг курашга қодир эмаслигидаги масаласи АҚШ-нинг боши берк кўчага юзмаюз бўлгани ва Эроннинг минтақада АҚШ базалари ва манфаатларига қарши кенг қамровли жавоб бериш таҳдиди билан вужудга келтирган даҳшатли мувозанат туфайли Эронга қарши уруш олиб боролмаслиги билан бир хилдир,-деб қўшимча қилди.
Эрон қуролли кучлари таҳдидларга керакли жавоб қайтара олиши ва керакли имконятларга эга эканини кўрсатди. Эрон Мудофаа вазри таъкидлаганидек, шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганида, бир мамлакат Америка базараларига бевосита ҳужум қила олади деб уйламаган эди. Аммо Исломий Инқилоб соқчилар корпуси америкалик тажовузкор ва террористик кучларининг террористик ва жиноятли сайъ-ҳаракатига 2020 йил 8 январ кунида 10 ракета билан Ироқнинг Ал-Анбор вилоятидаги Американинг Айнул-Асад базасини нишонга олди.
Бугунги кунда Эрон Ислом Жумҳуриятининг мудофаа қудрати душман Эрон билан ҳарбий тўқнашишга журъат этолмайдиган даражада ривожланган ва оғзаки таҳдид солади ва амалда ҳеч қандай сайъ-ҳаракат қилолмайди. Қисқа бир муддат ичида Эронда ҳаво ҳужумига қарши кучлар, денгиз кучлари, ҳаво ва қуриқликда 10 -та кенг қамровли ҳарбий машғулотлар ўтказилиши мамлакат қуролли кучларининг юқори даражада тайё эканинидан далолат беради. Шунинг учун Эрон душманлари Эроннинг ҳарбий қудратини ўз ҳисоб-китобларида назарга олишга мажбур. Акс ҳолда улар учун катта харажат кедтирадиган катта хатога йўл қуйишади.
Эронга қарши Исроилнинг таҳдидлари ҳам ушбу нуқтаи назарда иккита жиҳатга эга; биринчи жиҳат сионистларнинг одатдагидек ҳаддан ташқари фазо яратишлари бўлса, иккинчиси эса минтақада қудрат мувозанатининг ўзгариши ва минтақада Америка ҳарбий қудратининг инқирозга юзмаюз бўлишидан ночорликдан асабийлашишлари ва қурқишлари ҳисобланади. Бу иккита жиҳатга қўшимча, барча таҳдидларга жавоб қайтаришда Эрон Ислом Жумҳуриятининг инкор этиб бўлмайдиган қутратидир.