Ишғолий сарзаминларда Бинямин Нетаняҳуга қарши эътирозлар давом этмоқда (видео)
(last modified Sun, 14 Feb 2021 06:22:54 GMT )
феврал 14, 2021 11:22 Asia/Tashkent

Намойишчилар аввалги ҳафталардагидек яна Исроил бош вазири қароргоҳи олдида тўпландилар.

Эрон телерадио компанияси халқаро хизмати хабарига кўра, Associated Press ахборот агентлиги сионистик режим бош вазирига қарши намойишларнинг янги босқичини ўтказганлигини эълон қилди. Намойишчилар аввалги ҳафталардагидек, яна Исроил бош вазири қароргоҳи олдида тўпландилар. 

Минглаб намойишчилар Бинямин Нетаняҳуга қарши ҳокимиятдан четлатилишини талаб қилиш учун митинг ўтказдилар. Намойишчилар намойишларни ўтказиб, бўлажак сайловларда  Нетаняҳу қатнашишининг олдини олишга уринмоқдалар.