Чегараолди ҳудудларида яшайдиган қирғизлар Бишкекда митинг ўтказишди
(last modified Thu, 18 Feb 2021 11:07:05 GMT )
феврал 18, 2021 16:07 Asia/Tashkent
  •  Чегараолди ҳудудларида яшайдиган қирғизлар Бишкекда митинг ўтказишди

Марказий Осиё республикалари ҳалигача этник ва чегара ихтилофлари бўйича муаммоларни ҳал эта олишмаяпти ва ушбу мамлакатларнинг халқи ўз эътирозларини турли шаклда баён этишмоқда.

Шу муносабат билан Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларининг айрим аҳолиси Бишкекдаги бош вазир идораси олдида йиғилиб президентдан чегара муаммоларни ҳал қилишни талаб қилишди. 

Қирғизистоннинг норозилик билдирган чегара ҳудудлари аҳолиси расмийларга чегараолди аҳолисининг муаммоларини кузатиш учун чегараолди ҳудудларига боришни таклиф қилди. 

 Чегараолди ҳудудларида яшайдиган қирғизлар Бишкекда митинг ўтказишди

Қирғиз намойишчиларининг такидлашича, қўшни мамлакатлар қирғиз чегарачилари олдида яшовчи аҳолининг зарарига "ҳудудий экспансионистик сиёсат" олиб бормоқда. 

Қирғизистон халқининг Бишкек расмийларидан қилган илтимоси Қирғизистон президенти Садир Жаппаровнинг Москвага сафар қилиш учун карантинда бўлган пайтга тўғри келди.

Бироқ, экспертларнинг аксарияти Жапаров президентлиги даврида Марказий Осиёдаги қўшни республикалар билан Қирғизистон ўртасидаги чегара ихтилофларини ҳал қилиш ва уни текширишни қиёин деб билишади. Масалан,  Марказий Осиё масалалари бўйича тожик эксперти Хуррамов шундай фикр билдиради: "Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг коррупция, порахўрликни йўқ қилиш, амалдорларнинг оилавий алоқаларини тўхтатиш ва мамлакатни иқтисодий инқироздан олиб чиқиш режаларни амалга оширилаётганини ҳисобга олиб, чегара зиддиятларини тезда ҳал этиш вақт талаб этади. Бундай шароитда Тожикистон билан чегара ихтилофларини тезда ҳал этиш Садир Жапаров учун осон бўлмайди". 

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна можаро юз берган

Шуни айтиш лозимки, қўшни мамлакатлар ва Қирғизистон ўртасида чегара муаммоларининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлган ихтилофлар янги мавзў эмас. Аммо бу гал Қирғизистон халқи ўзларининг олдинги иддаоларига экспансионистик сиёсат каби муҳим мавзўни баён этишмоқда.  

Дарвоқе, 1991 йили Совет Иттифоқи республикалари парчаланди ва Россия 15 мамлакатни назорат қилувчи ва марказий қудрат сифатида ҳошияга қолди. 

Аммо Марказий Осиё республикалари истиқлолга эришганига қарамай ҳозирда бу республикалар Шўролар Иттифоқидан қолган катта мушкулотла, айниқса чегара ихтилофлари билан дуч келган.   

Марказий Осиё минтақаси Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Қозоғистонни ўз ичига олади. 

Бу минтақа мамлакатлари мустақилликка эришганидан 30 йил ўтсада, аммо чегара мушкулотлари сабабли Марказий Осиё республикаларининг муносабатлари ўзгариб келган ва бу масала Марказий Осиёда минтақавий ва минтақадан ташқари қудратларнинг ғаразли аралашуви учун бир баҳонага айланган. 

Айни пайтда, 10 ва 20 асрда Совет Иттифоқи марказлаштирилган тизимининг қарор қабул қилиши замонидан бошлаб шаклланган Марказий Осиё республикаларида маҳаллий ва ички чегараларини димаркация қилиш ва мавжуд ихтилофлар Марказий Осиё республикаларининг ҳозирги зиддиятлари ва ихтилофлари учун имконият яратди. 

Москва раҳбарлари Марказий Осиё халқларини назорат қилиш мақсадида нотўғри чегараларни белгилаш билан ер ҳудудлари ва чегара масаласида ихтилофларни келтириб чиқариш зимнида, ушбу минтақа халқлари устидан доим назорат қилиш имкониятини вужудга келтиршди. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара олди ҳудудларини алмашмоқда

Масалан, Москванинг уша вақтдаги раҳбарлари тожиклар истиқомат қиладиган кўп шаҳарларни Қирғизистон ва Ўзбекистонга беришди. Ҳақиқатан ҳам, 1920 йилда Совет Иттифоқининг уша вақтдаги давлати томонидан Марказий Осиё терреториясини тақсимлашда тожиклар бошқа миллатларга қараганда катта зарар кўришди. Чунки, тожиклар яшовчи Самарқанд, Бухоро, Сурхандарё ва Фарғона водийсининг айрим қисмлари Ўзбекистонга берилди. 

Умуман олганда, Евроосиёнинг марказида жойлашган сизгир ва улкан Марказий Осиё минтақаси нисбатан хотиржам бўлиб туюлади, аммо Совет Иттифоқидан қолган стратегик масалалар, чегара ва этник тафовутлар бўйича мутахассислар минтақани ухлаб қолган вулқонга ўхшатишади.  Бироқ, Марказий Осиё раҳбарлари ҳар қандай кескинлик ва можароларнинг олдини олиш учун мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда иш олиб бораётганга ўхшайди.