Техасдаги поезд ва трейлер тўқнашувидан кейин катта портлаш юз берди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i58660-Техасдаги_поезд_ва_трейлер_тўқнашувидан_кейин_катта_портлаш_юз_берди_(видео)
АҚШ-нинг Техас штати ҳудудларидан бирида ёқилғи ташийдиган поезд билан трейлер тўқнашиб кетгандан сўнг улкан портлаш юз берди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
феврал 24, 2021 12:12 Asia/Tashkent

АҚШ-нинг Техас штати ҳудудларидан бирида ёқилғи ташийдиган поезд билан трейлер тўқнашиб кетгандан сўнг улкан портлаш юз берди.

Форс янгиликлар ашентлигининг халқаро гуруҳига кўра, сешанба куни эрта тонгда Техас штатининг марказида поезд трейлер билан тўқнашиб, катта портлашга сабаб бўлди.  Бир неча соат давом этган портлашда ҳукумат яқин атрофдаги уйларни эваукация қилишга мажбур бўлди. 

Милам минтақаси полициясининг билдиришича, портлаш соат 6:40 атрофида поезд билан тўқнашган. Поезд олдинги вагонларда ёқилғи ва кўмир олиб кетаётганэди ва катта портлашнинг сабаби бу ёқилғиларнинг ёниши эди.