Эроннинг Систон ва Балучисдон вилоятидаги можаро (видео)
(last modified Wed, 24 Feb 2021 07:57:29 GMT )
феврал 24, 2021 12:57 Asia/Tashkent

Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятидаги хавфсизлик хизматидан бирининг айтишича, Покистон маъмурлари қишлоқдаги ёқилғи ташийдиган машиналарни ўққа тутган, "Жайшул-Зулм" террорчилик гуруҳи аъзоларини провакация қилган ва ёнилғи контрабандачиларини гижгижлантирган. Бу эса вилоятнинг Саравон шаҳрида содир бўлган тўқнашувнинг асосий сабаби бўлган.

Эрон Пресс хабарига кўра, Систон ва Балучистон вилояти хавфсизлик бошлиғининг ўринбосари Муҳаммад Ҳоди Мараший шундай деди: "кеча эрталаб соат 8 -да Саравондаги Шамсар чегараси бўйлаб Покистон маъмурлари Саравоннинг юк ташувчи машиналари ҳайдовчиларидан бирини отиб ўлдиришди ва бир неча кишини яралашди. 

Жайшул-Зулм террористик гуруҳининг фазо яратиши, баъзи бир фойда кўрувчилар ва ёқилғи кантрабандачиларининг ҳаракатлари ҳам бу можарони Саравонга етиши сабабига айланди. Натижада ёнилғи истеъмолчиларини чегара пунктида тўпланиши пайтида, даромад кўрувчи унсурлар мамлакатнинг чегара пунктига, сўнгра Саравон ҳокимига ҳужум қилишди.  

Марашийнинг таъкидлашича, бир мунча вақтдан бери Раззоқ лойиҳаси деб аталган ушбу чегара ҳудудидаги қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзига ёрдам берадиган дойиҳа амалга оширилмоқда ва унга кўра, қишлоқ аҳолисига ҳар ҳафта ҳукумат бензинлари квотаси берилади. Улар қонуний чекловларсиз ушбу бензинларни олиб ўтиб сотишлари мумкин. Бироқ, ёнилғи контрабандачилари  ва "Жайшул-Адл" террористик гуруҳи ушбу лойиҳага қарши бузғунчи сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.