Қошиқчи Бин Салмон учун ёмон тушга айланган
Америка давлати Америкада истиқомат қилган арабистонлик журналист Жамол Қошиқчини қатл этишга тегишли махфий айрим ҳужжатларни нашр этиб, бу жиноят саъудиялик валиаҳд Муҳаммад Бин Салмоннинг дастури билан содир этилган деб эълон қилди.
Ушбу ҳисоботни ва АҚШ расмийларининг Муҳаммад бин Салмон билан гаплашмаслигини эълон қилганларини ҳисобга олган ҳолда, энди ушбу ҳисобот ва умуман Бойден ҳукуматининг ёндошуви Муҳаммад бин Салмоннинг сиёсий вазъиятига қандай тасир қилади деган савол туғилади?
Биринчи масала шундаки, Муҳаммад бин Салмоннинг Саъудия Арабистони ичидаги сиёсий мавқеи заифланди. Американинг ҳимоясига таянган Саъудия Арабистонининг валиаҳди Дональд Трампнинг мағлуб бўлиши билан амалда ўзининг асосий ҳимоячисини қўлдан бой берди. Жамол Қошиқчи қатл этилгани ҳақида ҳисоботнинг нашр этилиши яна бир марта Муҳаммад бин Салмоннинг ёвуз чеҳрасини ошкор этди. Бинобарин саъудиялик хонадон ичида Арабистон подшолиги тахтига Муҳаммад бин Салмоннинг ўтириши ушбу мамлакатнинг мавқеига салбий тасир етказади деган фикр пайдо бўлади. Шунинг учун Муҳаммад бин Салмонга қарши ҳаракатлар бошланади.
Икиинчи масала, Муҳаммад бин Салмонга қарши халқаро санкция жорий этилиши эҳтимоли вужудга келади.
Шу муносабат билан БМТ маърўзачиси Жамол Қошиқчининг қатли иши ҳақида шундай деди: "Жамол Қошиқчини ўлдиришга буйруқ берганларни халқаро майдондан чиқариб юбориш адолат йўлидаги муҳим қадамдир ва шу каби жиноятлар содир этишни ният қилганларга жиддий огоҳлантириш бўлади."
У шунингдек Биз Оқ Уйни нафақат бин Салмоннинг мол-мулкига, балки халқаро алоқаларига ҳам санкция жорий этишга чақирамиз,-деб қўшимча қилди.
Агарчи Америка давлати Муҳаммад Бин Салмонга қарши санкция жорий этиши маҳол туюлсада, аммо яна бир марта хорижий босим, шу жумладан саъудиялик валиаҳдга қарши халқаро жамоатчиликнинг босими янада кенгаяди.
Учинчи масала шундаки, бин Салмон орзу қилган тахтни йўқотиш хавфи кучайган ва рақибларининг мавқеи яна яхшиланмоқда.
Америка давлати бин Салмон томонидан шиддат билан босим остига қарор олган.собиқ валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Ноифга нисбатан алоҳида қарашга эгадир. Шу муносабат билан Брукинс институтида фаолият олиб борадиган Браус Ридди шундай ёзади:
"Энди халқаро ҳамжамият Саъудиянинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Ноифнинг озод қилишини талаб қилиши керак. Бин Ноифнинг ҳибсга олиниши унинг жиноят қилгани учун эмас, балки амалдаги валиаҳд Муҳаммад бин салмонга муаммо туғдиргани учундир."
Муҳаммад бин Ноиф америкалик мингалб кишининг жонини нажот берди ва Ал-Қоидани ўз ватанида мағлубиятга учратди. Арабистон раҳбарларига Вашингтоннинг босим ўтказиши ноанъанавий ёндошув туюлса керак, аммо бундай хатти-ҳаракат бевосита тез орада амалга оширилиш керак. Чунки Муҳаммад бин Ноиф америкаликларнинг хавфсизликларини тасинлаш масаласида кенг кўмак бергани сабабли ўзига хос масала саналади.
Якуний нуқта шундаки, АҚШ ҳукуматининг Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши тўғрисидаги ҳисобтни нашр этишда ва жиноятни бин Салмон буюрганлигини тан олишдаги ҳаракати Саъудия Арабистони шаҳзодасининг сиёсий тақдирига қандай тасир қилишидан қатъий назар, бу яна бир марта бин Салмоннинг сиёсий тажрибасизлигини намойиш этди. Энди, яна бир бор Саъудия Арабистони шаҳзодаси Саъудия арабистони тахтига эга бўлиш учун АҚШ ҳукуматининг диққат-эътиборини жалб этиши керак. Балки бу сафар нефт долларлари Муҳаммад бин Салмонни нажот бера олмаса керак.