июн 23, 2022 15:43 Asia/Tashkent
  • Эрдуған ва Бин Салмон ўзаро ҳамкорликнинг янги даврини бошланишини таъкидлади
    Эрдуған ва Бин Салмон ўзаро ҳамкорликнинг янги даврини бошланишини таъкидлади

Эрдуған ва Бин Салмон арабистонлик журналист Қошиқчининг ўлдирилиши ва Анқара -Риёд алоқаларни кескинлашуви ортидан ҳамкрликларнинг янги босқичини бошлаш тўғрисида қўшма баёнот чиқарди.

Анқара ва Ар-Риёз ўртасидаги муносабатлар Саудия Арабистонининг Истанбудаги консуллигида саудиялик мухолиф журналисти Жамол Қошиқчини ўлдирилиши ортидан кескинлашган.

Қошиқчининг шавфқатсизларча ўлдирилишидан сўнг,  жиноятчиларни жавобгарликка  тортиш зарурлигини таъкидлаган Ражаб Тойиб Эрдуған яқинда саудиялик журналстни ишини Саудия адлия вазирлигига топширди.

Бу қарордан сўнг, яқин вақтгача Қошиқчининг ўлдиришида айбланган Саудия валиаҳд шаҳзодаси Бин Салмон Тукрияга жўнаб кетди.

Кеча Туркияга борган Муҳамад бин Салмон Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрудаған билан учрашганидан сўнг, кечанинг сўнгги соатларида муштаарк баёнот берди.

Баёнотда икки томон сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг янги даврини бошлаш қарорини эълон қилди.

Туркия ва Саудия Арабистони расмийлари мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни  таъминлашда қатнашиш бўйича имзоланган келишувларни амалга оширишга алоҳида урғу бериб, минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликлани давом эттириш ва ошириш зарурлигини таъкидлади.

Томонлар Саудия Арабистони ва Туркия мувофиқлаштириш кенгашини фаоллаштириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

 

Ёрлиқ