апрел 07, 2022 20:29 Asia/Tashkent
  • Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш Арабистонга юборилди
    Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш Арабистонга юборилди

Бугун Туркия адлия тизими 2018- йил октябрь ойида Истанбул шаҳрида ўлдирилган саудиялик танқидчи журналистт Жамол Қошиқчининг ўлдириши бўйича иши Саудия Арабистонига топширишга қарор қилди.

Франция ахборот  агентлигининг хабар қилишича, бугун Туркия  Ол Сауд режимини танқидчи журанисти Жамол Қошиқчини ўлдирилши билан боғлиқ 26 гумонланувчи устидан маҳкама сиртан Риёзга топширилгунига қадар якуний маҳкама ўтказади. Бу қарор инсон ҳуқуқлари гуруҳларни қаттиқ ғазаблантирган.

Ўтган ҳафта Туркия адлия вазири Бакр Буздоғ ўз сўзларида  Турккия прокурорининг Қошиқчи ишини Саудия Арабистонига экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровига рози бўлишини маълум қилганди.

 Туркия прокурори судланувчилар хориж фуқаролари бўлгани учун суд қарори ижро этилиши мумкин эмаслиги сабабли иш чўзилган, аммо чоршанба куни Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Анқарани танқид қилиб, бу қарор ҳар қандай адолат имкониятга чек қўяди деб таъкидлади.

Hyuman Rayts Votchning Яқин Шарқ бўйича директори Майкл Пич Қошиқчининг ўлдирилиш бўйича ишнинг ўтказилиши " Саудия расмийлариниг қотилликдан қочиб қутилиш мумкинлигига ишончини кучайтиради.

Халқаро амнистия ташкилоти Туркия ҳукуматини қаттиқ танқид қилиб, “Анқара атайлаб ва ихтиёрий равишда бу иши унга алоқадорларга топширмоқда.

Халқаро Амнистия ташкилотининг БМТга йўллаган 101 саҳифалик ҳисоботида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни суиқасдга уриниш ва ишни яшириш билан боғловчи ишончли далиллар" бор эди.

 

Ёрлиқ