Гну чашмаси
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i59102-Гну_чашмаси
Эрон табиатининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу мамлакатнинг турли ҳудудларида кўплаб иссиқ сув булоқларининг мавжудлигидир.
(last modified 2021-03-07T16:03:10+00:00 )
март 07, 2021 20:54 Asia/Tashkent
  • Гну чашмаси

Эрон табиатининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу мамлакатнинг турли ҳудудларида кўплаб иссиқ сув булоқларининг мавжудлигидир.

Иссиқ булоқлар - бу йил давомида сувнинг ҳарорати атроф-муҳит ҳароратидан бир неча даража юқори бўлган ва уларнинг буғлари совуқ ва иссиқда аниқ кӯзга ташланадиган  табиий булоқлардир. Минерал иссиқ булоқлардан фойдаланиш қадимги тарихга эга ва айтиш мумкинки, улардан фойдаланиш тарихи инсоният цивилизацияси тарихига тўғри келади.

Ҳозирга қадар Эронда 231 минерал иссиқ булоқ аниқланган. Булоқлар кенг вулканик фаоллик туфайли ҳосил бўлган. 25 та чашмага эга бўлган Систон ва Балучистон вилояти, 24 та чашма билан Ғарбий Озарбайжон вилояти, 20 та чашма билан Ҳурмузгон вилояти, 18 та чашма билан Кирмон вилояти ва ҳар бири 14 та чашмага эга бўлган Ардабил ва Симнон вилоятлари мос равишда энг кўп иссиқ сув манбаларига эга бӯлган вилоятлардир.

Эроннинг жанубида жойлашган Ҳурмузгон вилоятидаги Гну иссиқ ва минерал сув булоғи ӯта ажойиб ва гўзал табиатга эга булоқлардан биридир. Бугунги дастурда  ушбу ҳайратланарли чашма билан танишамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.

Гну сув омборининг шимоли-шарқида ва Бандар Аббосдан 34 км шимолда ушбу сув омборининг энг машҳур нуқтаси Гну иссиқ булоғидир. Ушбу булоқ шимол ва жанубдан қаттиқ оҳактош баландликлар билан ӯралган водийда жойлашган. Булоқ сувининг ҳарорати 41 даража иссиқ, атроф-муҳит ҳарорати эса 32 даражадир. Хлор ва олтингугуртли калций сулфат сувлари гуруҳидан бӯлган Гну булоқ сувлари жуда иссиқ. Иссиқ сувнинг махсус бирикмалари, масалан, водород сулфиди ва юқори ҳароратли хлор  ҳайвонларнинг жуда кичик гуруҳигина омон қолиши мумкин бӯлган  шароитни яратган.

Ҳурмузгон  вилоятининг иқлими йилнинг кўп қисмида иссиқ ва қуёшли бўлишига қарамай, Гну тоғи атрофидаги муҳит баландлиги туфайли муътадил иқлимга эга ва, албатта, шуни таъкидлаш керакки, бу ерда об-ҳавонинг дим бӯлишига сабаб  Гну тоғидир. Чунки баландлиги 2347 метр бўлган вилоятдаги олтинчи энг баланд  бу тоғ денгиз суви буғлари ўтишига тўсқинлик қилади ва натижада ушбу вилоятда об-ҳаво кӯп ҳолатда дим  бўлади.

Совуқ кунлари эрталаб булоқнинг ҳарорати 41 даража  атрофида бўлган сув буғи атрофдаги 20 даражали ҳаво билан тўқнашади ва бир метр баландликка қадар ҳосил бӯлган буғ атроф-муҳитга ажиб бир гӯзаллик бахш этади.

Гну булоғи

Гну минтақаси ўсимликлари жуда хилма-хилдир. Тропик дарахтлар, чўл даштларига хос бўлган дарахтлар, тоғ этаклари ва совуқ минтақаларнинг ўсимлик турлари бу ерда ёнма-ён жойлашган. Ушбу ҳудудда  ўсадиган ўсимликлар орасида персияваш, хушбўй ферн, зира, кекик, буймодарон, ялпиз, мисвок ва кунорни учратиш мумкин.

Гну булоғининг энг диққатга сазовор томони шундаки, у Aphanius guinois  номли ноёб балиқларнинг яшаш жойидир. Тишли карп ёки zebrafish оиласига мансуб Aphanius guinois  балиғи бу иссиқ сувда яшовчи  балиқнинг ягона ноёб туридир.Ушбу балиқни бошқа балиқлардан ажратиб турадиган жиҳати шундаки, у ҳарорати 47 дан 50 даражагача бўлган сувларда яхши ривожлана олади.   Олимларнинг фикрига кўра, бу ноёб балиқ турининг иссиқ сувда  узоқ вақт мослашишига унинг юқори ҳароратдаги шароитларни бошқаришга имкон берадиган иссиқлик зарбаси учун бир қатор генлари бор. Ушбу тур бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Aphanius guinois  балиғининг жигар ва жинсий аъзоларининг тўқималарида иссиқлик зарбаси оқсили генлари функцияси ушбу балиқнинг Гну иссиқ булоғига мослашиши ва омон қолишида муҳим рол ўйнаган бӯлиши мумкин.

Aphanius guinois  балиқлари Гну булоғида

Бу балиқ жуда кичкина, тезҳаракат ва ҳуркак бӯлиб, иссиқ сувда фақат унинг шакл-шамойилини элас-элас кӯриш мумкин. Аммо ариқ сувларида, нисбатан сокинлик бўлган жойда, бу ноёб балиқни вақт ва диққат-эътибор сарфлаб кўришга муяссар бӯласиз. Ушбу қизиқарли балиқ бир неча йил бурун  йўқ бўлиб кетиш арафасида эди, аммо ўзига хослиги сабабли, эндиликда уни кўпайтириш бўйича Эрон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти томонидан кенг тадқиқотлар бошланди ва Aphanius guinois  балиқларининг генлар банки бўйича тадқиқотлар ўтказилди.

Гнунинг гўзал ҳудуди нисбатан катта майдонга эга бўлганлиги сабабли, ушбу жойнинг пиёда сайр қилиш ва дам олиш минтақаларидан  фойдаланиш 3-4 соат давом этади. Гну дам олиш зонаси ёқимли иқлим шароитида жойлашган бўлиб, бу йилнинг энг иссиқ ойларида ҳам унга ташриф буюриш имкониятини яратади. Аммо агар сиз Бандар Аббосга энг яхши об-ҳаво шароитида саёҳат қилишни ва ушбу ёқимли минтақага ташриф буюришни истасангиз, бу ерга саёҳат қилиш учун қиш фаслини танлаганингиз маъқул.