Марказий Осиёда "асилзодалар" ҳокимият меросхўрлари
Марказий Осиё мамлакатларида одатий тенденция бу резидентларнинг қариндошлари ва фарзандларини асосий лавозимларга тайиглашдан иборатдир.
Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳокимият тенденциясига назар ташлайдиган бўлсак, шундай хулосага келиш мумкинки, президентлар қанча кўп ҳокимиятга, уларнинг фарзандлари ва қариндошлари шунчалик нуфузли бўлиб, улар тез-тез ўз мавқеларини ўзгартирадилар ва энг қизиғи, улар ўсиб борадилар ва баъзан оталарининг ўрнини эгаллайдилар.
Туркманистонда "Сардор"
Жорий йилнинг феврал ойида, Туркманистон президенти Қуррбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедов бирданидан иккита давлат симатига эга бўлди. У бош вазирининг ўринбосари ва бош назорат идораси раиси этиб тайинланди. Шунингдек, у янгли лавозимларга эга бўлиши билан Хавфсизлик Кенгашида ҳам ҳозир бўлди.

Туркманистонда, давлат президентлик бошқаруви билан бошқарилади ва бу мансабга тайинланиши билан Сардор Бердимуҳаммедов ўз отасининг ўринбосарига айланди.
Ўтган беш йил давомида сардор Бердимуҳаммедов бир неча марта ўз мансабларини алмаштирди. У фақатгина ўтган феврал ойида саноат ва қурилиш вазири этиб тайинланди. Шунингдек рақамлаштириш ва иннавациялар бўйича бош вазир ўринбосари сифатида фаолият олиб борди. Бердимуҳаммедовнинг 39 ёшли ўғли шунингдек дипломатик ташкилотида ҳам вазифага эга эди.
Кўпчилик экспертларнинг фикрига кўра, у бу йил ўтказиладиган "Халқ маслаҳати" олий Мажлис раиси бўлиши мумкин. Асосий Қонунга киритлган ислоҳотларга биноан халқ мажлиси раиси, яъни Халқ маслаҳати парламент раиси қудрат нуқтаи назаридан президентдан сўнг иккинчи шахс ҳисобланади.
Тожикистонда "Рустам"
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 9 фарзанднинг отасидир. Ўтган йили унинг катта ўғли "Рустам" Олий Мажлис раиси этиб тайинланди. Бинобарин у мамлакатнинг қудратида иккинчи шахс ҳисобланади.
Асосий қонунга кўра, у вақтинча президент сифатида фаолият олиб бориши мумкин. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг ҳокими бўлган ўз ўғли билан бирга ҳукумат ташрифи билан Тожикистонга келган ва саммитда қатнашиш учун Тожикистонга келган Си Цзиньпин билан ўзаро ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш бўйича конфренциясининг бешинчи йиғилиши жараёнида мулоқот қилдилар.

Рустам Имомали 29 ёшлигида Душанбе шаҳар ҳокими лавозимага эришди ва 4 йил ўтгач, олий Мажлис раиси мансабини касб этиш билан Тожикистоннинг иккинчи қудратли шахсга айланди. Тожикистон президентининг бошқа фарзандлари, куёвлари ва қариндошлари ҳам муҳим мпансаб ва лавозимларни ўз зиммаларига олишган.
Қозоғистонда "Дариға"
Ҳозиргача мамлакатнинг ишларига тасир етказадиган ва Қозоғистонда қудрат соҳиби бўлган собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева ўтган йилдан бери ўз мавқеини ўзгартиришга муваффақ бўлди. У парламент сайловлари натижаси пайида Қозоғистон Сенати раиси бўлди.

Бу йил у "Нур Отен" ҳоким партияси томонидан парламент аъзолигига кирди. 57 ёшли Назарбоеванинг номзодлиги ҳақида сўз юритилса, у парламент раиси бўлади деб башорат этиларди. Аммо парламент раислигига номзод бўлмади. У ҳозирги кунда парламентнинг минтақавий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзосидир.
Қирғизистон
Марказий Осиёда "демократия ороли" номини олган Қирғизистон президентнинг фарзандлари ҳам қудратни орзу қилгандилар.
2005 йилда Аскар Акаевнинг ўғли Ҳайдар ва қизи Бармет бир вақтнингт ўида парламент аъзосига айланишди. Бу сайлов халқ эътирозлари билан якунланди ва 2005 йилда юз берган биринчи Инқилобга айланди.

"Лолалар Инқилоби" жараёнида ўнлаб кишилар ўз жонларидан айрилишди ва Акаев мамлакатдан қочиб, Россияга паноҳ олди.
Инқилобдан сўнг парламент вакиллик имтиёзини Акаев ўғли ва қизидан олинди. Акаев ўғли Ҳайдарга қарши давлат маблағларини толон-торож қилиш ва бошқаларнинг шахсий мол-мулкиданг зўрлик ва таҳдид билан сўистеъмол қилишда айбланиб, жиноий иш қузғатилди.
Уша замонда Бармет Акаеванинг эри бўлган Одил Тўйганганов ҳам фирибгарлик, коррупция ва давлат мулкини ўзлаштиришда айбланди. Айрим тахминларга кўра, бунга ўхшаш ўнлаб жиноий ишлар мавжуд. шуни зикр этиш жоизки, Ҳайдар Акаев 2020 йилда Москва шаҳрида юрак хуружи сабабли вафот этди.
Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳақида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг иккинчи президентининг қизлари ва куёвлари давлат мансабларига эга бўлишган.

Хабарларга кўра, президентнинг қизи Саъида Мирзиёеванинг турмуш уртоғи бўлган президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов биринчи вице-президенти ҳисобланади.
Саъида Мирзиёеванинг тобора кучайиб бораётган тасири ва уни Ўзбекистон таълим вазирлигининг мактабгача гуруҳ раҳбари бўлиши президентнинг иккинчи қизи Шаҳноза Мирзиёевага нисбатан кенгроқ. Унинг турмуш уртоғи Отабек Умаров президент хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари ва бир нечта спорт федерацияларининг раислигини ўз зиммасига олган. Шунингдек президентнинг шахсий қўриқчиси ҳам саналади.