Навруз эрон қавмлари орасида (2)
(last modified Tue, 23 Mar 2021 17:41:24 GMT )
март 23, 2021 22:41 Asia/Tashkent
  • Навруз эрон қавмлари орасида (2)

Бугунги суҳбатимизда эронликларнинг наврузга оид расм-русумлари ҳақида гаплашамиз.

Қадимий навруз эронликлар маданиятида меҳр-муҳаббат, ишқ ва дӯстлик элчиси ҳисобланади. Эронликлар бу миллий ва халқаро байрамни ота-боболарининг расм-русумларига амал қилган ҳолда кӯнгилли ӯтказишади.

Навруз арафасидаги одоблардан бири ӯтганларни эслаш удумидир. Ота-боболари ва қавм-қариндошларининг мозорини зиёрат қилиш мақсадида одамлар нон, хурмо, ҳалво ва турли егуликлар олиб боришиб, зиёратга келганларга тарқатишади. Яқинлари қабри бошига егуликлардан қӯйиб, яқинда ӯтган марҳумларнинг қабрига шам ёхуд чироқ ёқишади. Улар ӯтганлари мозори бошида фотиҳа ӯқиб, азизларини мағфират қилишини Аллоҳдан талаб қилишади.

Навруз айёмининг энг самимий одобларидан бири бу хонадон аҳли ва дӯсту ёронларнинг бир дастурхон атрофида тӯпланиши ҳисобланади. Янги йилнинг кириб келиш лаҳзаларидан сӯнг фарзандлар ота-оналарининг қӯлларини, ота-оналар эса фарзандларнинг юзидан ӯпишади. Сӯнгра ота-оналар фарзандлари билан шажаранинг кекса кишисини кӯришга боришади. Бобо ва момолар фарзандлар ва невараларга ҳайитлик беришади.

Наврузда ҳадя бериш Эронда одатга айланган. Ота-оналар фарзандларга, келин ва куёвларига, катталар болаларга, дӯстлар бир-бирларига,  раҳбарлар давлат бюджетидан маош олувчиларга, корхона эгалари  эса ишчиларига албатта, “ъийди” яъни ҳайитлик беришади.

Наврузда қавм-қариндош ва ёр-дӯстларнинг бир-бирини зиёрат қилиш одоби эронликларнинг бирдамлик ва ҳамдиллик маданиятининг жилвалари ҳисобланади.

Наврузнинг барча расм-русумлари рамзли бӯлиб, уларнинг ҳар бирида тарих синовларидан ӯтган ҳикмат яширинлиги сабабли улар ҳатто Навруз куни таомини ҳам ишонч-эътиқодлари асосида танлашади.

Узоқ замонлардан бери балиқли кӯкатпалов эронликларнинг навруз дастурхонига қӯйиладиган тансиқ таомлари ҳисобланади. Улар файз-барака рамзи бӯлган гурунч, ҳаёт рамзи бӯлган балиқ ва туғилиш ва давомийлик рамзи кӯкатни байрам куни ейиш қутлуғ ниятларнинг амалга ошишига сабаб бӯлади, деб ишонишади.

Бу  бепоён мамлакатнинг айрим ҳудудларида навруз байрами куни оши ришта (кесган ош), дарахт баргидан дӯлма, маҳаллий қийма каби таъомлар тайёрланади. Бу таомларни айнан навруз куни ейишда ӯзига яраша ҳикмат яширин, албатта.

Янги йилни кутиб олган эронликлар оила аъзолари билан наврузий сафарларга чиқиб, улкан мамлакатларининг турли бурчакларига саёҳат қилишади.

 

Янги йил кутиб олинганидан кейинги энг шукуҳли маросим бу “Сездаҳбадар”дир. Йилнинг илк ойи бӯлган фарвардиннинг 13- куни одамлар уйларидан чиқиб, ёппасига табиат бағрига йӯл олишади. Бу кун Эрон тақвимида ҳам “Табиат куни” дея номланган ва у дам олиш куни ҳисобланади. “Сездаҳбадар” куни ҳафтсин дастурхонидаги майсани кӯтариб дала-даштга чиқишадида, уни оқар сувга оқизишади ёхуд далага қӯйиб қайтишади. Одамлар кунни янгиланаётган табиат қӯйнида шод-хурсандлик билан ӯтказиб, қалбларини барча гина-кудуррат ва ғиллу-ғашликлардан поклашади.

Байрамларни ӯтказишда ҳар бир мамлакатнинг ӯзига яраша расм-русумлари бор, албатта. Инсоният маданиятининг бешикаридан бири бӯлган қадимий Эрон халқи ҳам ӯзининг турли байрамлар,  айниқса энг севимли байрамлари наврузни кутиб олишда аждодларидан қолган гӯзал ва бетакрор расм-русум ва байрамни нишонлаш одобига риоя қилиб келмоқда.