Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама йиғилиши
(last modified Wed, 31 Mar 2021 09:27:30 GMT )
март 31, 2021 14:27 Asia/Tashkent
  • Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама йиғилиши

Иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий алоқаларнинг сатҳини юксалтириш учун энг тасирчан йўллардан бири бу мамлакатлар ўртасидаги маданий,тил, урф-одат ва эътиқодларининг муштаракликларига таянишдан иборатдир.

Шу муносабат билан Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари сешанюа куни "Осиё юраги-Истанбул жараёни" тўққизинчи конфренцияси доирасида уч томонлама учрашув ўтказиб, музокара ўтказишди. 

Эрон ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ушбу йиғилишда минтақада барқарорлик, ҳамжиҳатликни ижод этишда форс тилида сўзлашадиган учта мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар аҳамиятини таъкидлаш зимнида, амалий бир дастур доирасида маданий ҳамкорликларни бошлаш учун Эрон тайёр эканини эълон қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф "Осиё юраги" конфренциясида нутқ чўзламоқда 

Тожикистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ҳам Эроннинг бой маданиятини эътиборга олган ҳолда, учта ушбу мамлакатдаги маданий муштаракликларни минтақадаги ҳимжиҳатликнинг олий намунаси деб билдилар ва Наврўз қадимий расм-русумларини эслатиб ўтиш зимнида, улар уч мамлакат ўртасида қўшма маданий дастурларнинг тарифини таклиф этдилар. 

Эрон, Тожикистон ва Афғонистон дин, тил, тарих ва маданият соҳасида бой муштаракликларга эгадир. Наврўз байрами ҳамда форс тили ва адабиётининг буюк шоирлари ва қўшма адабиётига меҳр-муҳаббат зоҳир этиш учта мамлакат халқи ўртасида қадимий алоқаларни вужудга келтирганким, миллий ўзликни муҳофазат этиш билан Эрон ва исломий маданиятни тарқатишда тасирчан рол уйнаган.  Эрон, Тожикистон ва Афғонистон тил ва маданий ҳамжиҳатлик ва қадимий маданий юксак муштаракликларга эгадир. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, қўшма тарих ва маданият ҳар учала мамлакат учун қимматли тажриба ва таянч саналади. 

Тожикистонда ўтказилган "Осиё юраги" конфренцияси 

Минтақанинг учта форс тилида сўзлашадиганмамлакатлар 300 миллионга яқин жамиятга эга бўлиши билан бир ташкилот доирасида форс тилида сўзлашадиган мамлакатлар мажмўи билан маданий,илмий ва таълим-тарбия соҳасида ҳамкорликларнинг даражасини кенгайтиришлари мумкин. Бу жараён сиёсий ва иқтисодий фаолиятлар учун фазони кенгайтиришига қўшимча, минтақада тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлиши сабабига алайниши мумкин. Шунингдек, наркотик моддаларни кантрабанда қилиш  ва терроризм билан қарши курашиш учун ушбу ҳамжиҳатлик доирасида ҳамкорлик қилиш масаласиига ишора этиш мумкин.

Эрон ташқи ишлар вазири "Осиё юраги" йиғилиши доирасида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди  

Тажриба шуни кўрсатадики, маданий ҳамжиҳатлик ва кўп томонламалик алоқаларга асосланган ҳар қандай ҳамкорлик ижод этилса, албатта муштарак манфаатларни амалда татбиқ этади ва ушбу ҳамкорликлар бошқа соҳаларга ҳам тасир етказиши мумкин. Дарвоқе, айтиш мумкинки, аслида айтиш мумкинки, уч давлат учун ўзаро алоқалар даражасида ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳатто форсийзабонлар учун минтақавий ташкилотни ташкил этиш учун катта имкониятлар мавжуддир. 

 

Форс тили ва адабиёти қафедраси доценти Неъмат Эронзода бу масалага бошқа зовиядан қрайди: 

"Ушбу тилнинг ҳудуди ушбу учта сарзаминлар билан чекланмайди ва Ўзбекистоннинг баъзи жойларида Туркманистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Кашмир ва Покистоннинг бир қисмида форс тиллари мероси боқий қолдирилган".  

Бу тилшунос шунингдек, илм тили сифатида форс тилининг сўз яратишига шора этиб, "ушбу компонентга шунингдек, фан тилига янги нуқтаи назардан унинг вазифасига мутаносиб равишда алоҳида эътибор қаратилиши керак",-деб айтади.  

Бу йўналишдаги биринчи қадам форс тили географиясини тан олиш ва форс тилида сўзлашадиган мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамжиҳатликни яратишдир. Бу нуқтаи назардан амалий бир дастур қолибида маданий ҳамкорликларни бошлаш учун Эрон ташқи ишлар вазирининг таклифи ва Тожикистон ва Афғонистоннинг ушбу таклифни истиқбол этиши минтақавий ҳамкорликлар учун янги имкониятлар туғдиради. Бу ёндошув бошқа мамлакатлар билан муносабатларни кенгайтириш сабабига айланади ва ушбу вариандтлардан бири минтақада "Ипак йўли" миқёсида ҳамкорликларни қайта тиклаш бўлиши мумкин.  

Ёрлиқ